Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг, меҳнат



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

16-модда. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг, меҳнат 
ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг
ва меҳнат шартномасининг ўзаро нисбати
Ходим билан тузилган меҳнат шартномасида ходимга меҳнат 
тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда 
назарда тутилганига нисбатан қўшимча ҳуқуқлар ва кафолатлар назарда 
тутилиши мумкин. 
Меҳнат шартномасига ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини меҳнат 
тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга 
нисбатан ёмонлаштирувчи шартларни киритиш тақиқланади. 
17-модда. Меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар 
қоидаларининг ва меҳнат шартномаси шартларининг 
ҳақиқий эмаслиги 
Ушбу Кодекс 13-моддасининг иккинчи қисмида, 14-моддасининг 
биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмларида, 15-моддасининг биринчи
ва иккинчи қисмларида назарда тутилган талабларга риоя этмаслик 
ходимнинг ҳолатини ёмонлаштирадиган меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатлар қоидаларининг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади. 
Ушбу Кодекс 16-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган 
талабларга риоя этмаслик ходимнинг ҳолатини ёмонлаштирадиган меҳнат 
шартномаси шартларининг ҳақиқий эмаслигига сабаб бўлади. 
Ҳақиқий бўлмаган меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларнинг 
қоидалари, шунингдек меҳнат шартномасининг шартлари қўлланилмайди. 
Бундай қоидалар ва шартлар қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳақиқий 
эмас деб ҳисобланади. 
Меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар айрим қоидаларининг 
ёки меҳнат шартномаси алоҳида шартларининг ҳақиқий эмаслиги тегишли 
ҳужжатнинг ёки меҳнат шартномасининг умуман ҳақиқий эмаслигига сабаб 
бўлмайди. 


11 
18-модда. Иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий 
ҳужжатлари 
Иш берувчилар қонунчиликда белгиланган тартибда ўз ваколатлари 
доирасида муайян ходимга (ходимларга) ёки жамоага йўналтирилган
ва бир марта қўлланилиш (ишга қабул қилиш, меҳнат шароитларини 
ўзгартириш, бошқа ишга ўтказиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш, 
ходимга меҳнат таътили бериш, ходимга нисбатан интизомий жазо қўллаш, 
ходимларни рағбатлантириш тўғрисидаги ва бошқа буйруқлар) учун 
мўлжалланган 
якка 
тартибдаги 
ҳуқуқий 
ҳужжатлар – буйруқлар, 
фармойишлар, қарорлар (бундан буён матнда буйруқлар деб юритилади) 
қабул қилиши мумкин. 
Раҳбар якка ўзи қабул қиладиган якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлар 
буйруқлар ёки фармойишлар тарзида эълон қилинади. Коллегиал ижро 
этувчи орган томонидан қабул қилинадиган якка тартибдаги ҳуқуқий 
ҳужжатлар қарорлар тарзида қабул қилинади. 
Aгар иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжатлари ходимлар 
учун меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларда белгиланган шарт-шароитларга нисбатан унча қулай бўлмаган 
қоидаларни ўз ичига олган бўлса, бу ҳужжатлар ёки уларнинг тегишли 
қисмлари ҳақиқий бўлмайди. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish