Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-боб. Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат ҳақидаги



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

2-боб. Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат ҳақидаги 
бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар 
10-модда. Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик 
Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодексдан ҳамда якка 
тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ 
бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи бошқа қонунчилик 
ҳужжатларидан иборатдир. 
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ходимлар 
учун Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунчилигига ёки 
меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан имтиёзлироқ 
қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг қоидалари 
меҳнатга оид якка тартибдаги муносабатлар ва улар билан бевосита боғлиқ 
бўлган ижтимоий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг меҳнат 
тўғрисидаги қонунчилигида тўғридан-тўғри тартибга солинмаган ҳолларда 
ҳам қўлланилади. 
11-модда. Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг 
амал қилиш соҳаси 
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши: 
ходим ва иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид 
муносабатларга;
якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар билан бевосита боғлиқ 
бўлган ижтимоий муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. 
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа 
ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида назарда тутилган меҳнат 
шартларини иш берувчи томонидан таъминлашда ходимнинг меҳнат 
вазифасини ички меҳнат тартибига бўйсунган ҳолда ҳақ эвазига шахсан 



бажариши ҳақидаги, ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга 
асосланган муносабатлар якка тартибдаги меҳнат муносабатларидир.
Ходим билан иш берувчи ўртасидаги якка тартибдаги меҳнатга оид 
муносабатларни ҳақиқатда тартибга соладиган фуқаролик-ҳуқуқий 
хусусиятга эга шартномалар тузиш тақиқланади.
Якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар билан бевосита боғлиқ 
бўлган ижтимоий муносабатлар жумласига қуйидагилар киради: 
ходимни иш берувчида ишга жойлаштиришга оид муносабатлар; 
ходимни иш берувчида касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва унинг 
малакасини оширишга оид муносабатлар; 
меҳнат соҳасидаги ижтимоий шериклик жараёнида шаклланадиган 
жамоавий меҳнат муносабатлари; 
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка, меҳнатни муҳофаза қилиш 
қоидаларига ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга риоя 
этилиши устидан текширув ва назоратга оид муносабатлар; 
меҳнат низоларини кўриб чиқишга оид муносабатлар. 
Агар Ўзбекистон Республикасининг қонунларида ёки халқаро 
шартномасида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида меҳнат тўғрисидаги қонунчилик билан белгиланган 
қоидалар чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар иштирокидаги, 
чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан ташкил 
этилган ёки таъсис этилган ташкилотлар ёхуд ушбу фуқаролар, шахслар 
иштирокидаги, халқаро ташкилотлар ва чет эл юридик шахслари 
иштирокидаги меҳнатга оид муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. 
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши Ўзбекистон 
Республикаси давлат хизматчиларига, шу жумладан Ўзбекистон 
Республикасининг хориждаги давлат муассасаларига (дипломатик, 
консуллик муассасаларига ва бошқа муассасаларга) ишга юборилган 
ходимларига, шунингдек қонунда назарда тутилган ўзига хос хусусиятларга 
эга бўлган муқобил хизматни ўтаётган шахсларга нисбатан татбиқ этилади. 
Контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга, 
шунингдек ички ишлар ва давлат божхона хизмати органларида, 
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматида, Миллий 
гвардиясида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ва уларга 
тенглаштирилган бошқа шахсларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги 
қонунчиликнинг махсус қонунчиликка зид бўлмаган қисми татбиқ этилади. 
Судьяларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг судлар 
тўғрисидаги қонунчиликда тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ 
этилади. 
Прокуратура органлари ходимларига нисбатан меҳнат тўғрисидаги 
қонунчиликнинг прокуратура органлари фаолиятини тартибга солувчи 
қонунчиликка зид бўлмаган қисми татбиқ этилади.
Қутқарув 
хизматларининг 
ва 
профессионал 
қутқарув 
тузилмаларининг меҳнат шартномаси бўйича ишлаётганлар жумласидан 
бўлган қутқарувчиларининг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан 



меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши «Қутқарув хизмати ва 
қутқарувчи мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан 
тартибга солинмаган қисми бўйича татбиқ этилади.
Жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукми билан ҳукм 
қилинганларнинг меҳнатга оид муносабатларига нисбатан меҳнат 
тўғрисидаги қонунчиликнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг 
Жиноят-ижроия кодексида назарда тутилган истиснолар ва чекловлар 
ҳисобга олинган ҳолда татбиқ этилади. 
Меҳнат тўғрисидаги қонунчилик қуйидаги шахсларга нисбатан (агар 
улар ушбу Кодексда белгиланган тартибда бир вақтнинг ўзида иш 
берувчилар ёки уларнинг вакиллари сифатида иш юритмаса) татбиқ 
этилмайди:
муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга; 
ташкилотларнинг кузатув кенгашлари аъзоларига; 
мазкур ташкилотнинг ходимлари бўлмаган тафтиш комиссиялари 
аъзоларига (тафтишчиларга); 
фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномалар асосида ишларни 
бажараётган (хизматлар кўрсатаётган) шахсларга; 
агар қонунда белгиланган бўлса, бошқа шахсларга. 
Агар шахсий меҳнатдан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган 
муносабатлар фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида юзага 
келган бўлса, бироқ кейинчалик ушбу Кодексда ёки бошқа қонунларда 
белгиланган тартибда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар деб 
эътироф этилган бўлса, бундай муносабатларга нисбатан меҳнат 
тўғрисидаги қонунчилик ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар 
қоидалари қўлланилади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish