Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet226/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

 
495-модда. Вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслар 
Икки ойгача бўлган муддатга ишга қабул қилинган шахслар 
вақтинчалик ишларда банд бўлган шахслардир (бундан буён матнда 
вақтинчалик ходимлар деб юритилади). 
496-модда. Вақтинчалик ходимларни ишга
қабул қилишнинг ўзига хос хусусиятлари 
Ишнинг вақтинчалик хусусияти тўғрисидаги шартлар меҳнат 
шартномасида қайд этилган бўлиши керак. 
Вақтинчалик ходимларни ишга қабул қилиш чоғида дастлабки синов 
белгиланмайди. 
 
497-модда. Вақтинчалик ходимларни дам олиш кунларида
ва ишланмайдиган байрам кунларида 
ишга жалб қилиш
Икки ойгача бўлган муддатга меҳнат шартномаси тузган ходимлар 
ушбу муддат доирасида дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрамлар 
кунларида ўз ёзма розилигига кўра ишга жалб қилиниши мумкин. 
Дам олиш кунларидаги ва ишланмайдиган байрамлар кунларидаги иш 
камида икки ҳисса миқдорида пул шаклида компенсация қилинади. 
498-модда. Вақтинчалик ходимларга меҳнат таътили бериш 
Вақтинчалик ходимлар ишнинг ҳар бир ойи учун камида икки 
календарь кун ҳисобидан ҳақ тўланадиган меҳнат таътили олиш ҳуқуқига 
эга. 
Вақтинчалик ходимларга меҳнат таътиллари берилади ёки меҳнат 
шартномаси бекор қилинганда уларнинг хоҳишига кўра ишнинг ҳар бир ойи 
учун икки иш куни ҳисобидан компенсация тўланади. 
499-модда. Вақтинчалик ходимлар билан тузилган меҳнат 
шартномасини бекор қилишнинг ўзига хос 
хусусиятлари 
Вақтинчалик ходим иш берувчини уч календарь кун олдин ёзма 
шаклда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини ўз ташаббусига кўра бекор 
қилишга ҳақли.


257 
Иш берувчи ташкилотнинг (унинг алоҳида бўлинмасининг) 
тугатилиши (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди), 
ходимлар сонининг ёки штатининг ўзгариши муносабати билан (ушбу 
Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди), шунингдек ходимнинг 
малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бажараётган ишига номувофиқлиги 
муносабати билан (ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 3-банди) 
меҳнат шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш хусусидаги ўз нияти 
тўғрисида вақтинчалик ходимни камида уч календарь кун олдин ёзма 
шаклда, имзо қўйдириб огоҳлантириши шарт. 
Вақтинчалик ходим билан тузилган меҳнат шартномаси вақтинчалик 
ходимнинг айбли ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан боғлиқ асосларга 
кўра бекор қилинган тақдирда, вақтинчалик ходим ўзи билан тузилган 
меҳнат шартномаси бекор қилинишидан камида бир кун олдин ёзма шаклда 
огоҳлантирилади. 
Вақтинчалик ходимни ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмида 
назарда тутилган ёзма равишдаги огоҳлантириш ўрнига иш берувчи унга 
мутаносиб пулли компенсация тўлашга ҳақли. 
Агар жамоа шартномасида ёки меҳнат шартномасида бошқача қоида 
белгиланмаган бўлса, вақтинчалик ходимга меҳнат шартномаси бекор 
қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланмайди. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   222   223   224   225   226   227   228   229   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish