Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-боб. Микрофирмаларда ва иш берувчи бўлган жисмоний



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet229/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

29-боб. Микрофирмаларда ва иш берувчи бўлган жисмоний 
шахсларда ишловчи шахслар меҳнатини ҳуқуқий 
жиҳатдан тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
 
1-§. Микрофирмалар жумласига киритилган
иш берувчиларда ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан 
тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
504-модда. Умумий қоидалар 
 
Микрофирмалар жумласига киритилган иш берувчиларда (бундан 
буён матнда иш берувчи бўлган микрофирма деб юритилади) ходимларнинг 
меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш ушбу параграфда 


262 
белгиланган ўзига хос хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда амалга 
оширилади. 
Агар иш берувчи бўлган микрофирма тадбиркорлик субъектларининг 
белгиланган таснифига мувофиқ микрофирмалар жумласига кирмай қолса, 
давлат статистика органлари томонидан иш берувчи бўлган микрофирма 
тўғрисида тегишли маълумотлар киритилган пайтдан эътиборан ушбу иш 
берувчида якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан 
бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан 
тартибга солиш меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда меҳнат ҳақидаги 
бошқа ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ушбу параграфда белгиланган ўзига 
хос хусусиятлар ҳисобга олинмаган ҳолда амалга оширилиши керак. 
505-модда. Якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни
ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий 
муносабатларни ички ҳужжатлар ҳамда меҳнат 
шартномалари билан ҳуқуқий жиҳатдан
тартибга солиш 
Иш берувчи бўлган микрофирма ички ҳужжатларни (ички меҳнат 
тартиби қоидаларини, меҳнатга ҳақ тўлаш тўғрисидаги низомни, 
мукофотлаш ҳақидаги низомни, сменалар жадвалини ва бошқаларни) қабул 
қилишдан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли. Бунда якка тартибдаги 
меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган 
ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун иш берувчи бўлган 
микрофирма ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларига меҳнат 
тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ ички ҳужжатлар билан тартибга 
солиниши зарур бўлган шартларни киритиши керак. Мазкур меҳнат 
шартномалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама 
комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган намунавий шакл 
асосида тузилади. 
Иш берувчи бўлган микрофирмаларга ишга кирувчи шахслар билан 
номаълум муддатга меҳнат шартномаси ёхуд муддатли меҳнат шартномаси 
тузилиши мумкин. 
Иш берувчи бўлган микрофирмаларнинг ходимларига ушбу 
микрофирмадаги иш стажи учун қўшимча меҳнат таътили берилиши 
мумкин, унинг давомийлиги ва уни бериш тартиби жамоа келишувларида, 
жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда ёхуд меҳнат шартномасида 
белгиланади. 
Иш берувчи бўлган микрофирма ходимни меҳнат шароитларининг 
ўзгариши (ушбу Кодекснинг 137-моддаси биринчи қисми) ва иш 
берувчининг бошқа жойга кўчиши муносабати билан жойнинг ўзгариши 
(ушбу модданинг 146-моддаси биринчи қисми) тўғрисида камида бир ой 
олдин ёзма равишда хабардор қилиши шарт. 


263 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   225   226   227   228   229   230   231   232   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish