Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Иш ва дам олиш режими



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet234/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

516-модда. Иш ва дам олиш режими 
Иш режими, дам олиш кунларини ва йиллик меҳнат таътилларини 
бериш тартиби ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра 
белгиланади. Бунда иш ҳафтасининг давомийлиги ушбу Кодексда 


267 
белгиланганидан кўпроқ, йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги эса 
қисқароқ бўлиши мумкин эмас.
Уй хўжалигида яшовчи уй ишчиларини ҳар кунлик ёки ҳар ҳафталик 
дам олиш ёхуд йиллик меҳнат таътиллари даврида уй хўжалигида ёки уй 
хўжалиги аъзолари билан қолишга мажбурлаш тақиқланади. 
517-модда. Иш берувчи бўлган жисмоний шахс томонидан
уй ишчисининг меҳнат шартларини ўзгартириш 
Ушбу Кодекс 137-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган 
ҳолларда иш берувчи бўлган жисмоний шахс уй ишчисининг тарафлар 
томонидан меҳнат шартномасида белгиланган меҳнат шартларини 
ўзгартириш тўғрисида ходимни камида ўн тўрт календарь кун олдин ёзма 
шаклда огоҳлантириши шарт. 
 
518-модда. Уй ишчилари билан тузилган
меҳнат шартномасини бекор қилиш 
Уй ишчиси меҳнат шартномасини иш берувчи бўлган жисмоний 
шахсни етти календарь кун олдин ёзма шаклда огоҳлантирган ҳолда, ўз 
ташаббусига кўра бекор қилишга ҳақлидир. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган огоҳлантириш 
муддати уй ишчиси ва иш берувчи бўлган жисмоний шахс ўртасидаги 
келишувга кўра қисқартирилиши мумкин. 
Ушбу Кодексда назарда тутилган асослардан ташқари, иш берувчи 
бўлган жисмоний шахс меҳнат шартномасида назарда тутилган асослар 
бўйича уй ишчиси билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир.
Уй ишчиси билан тузилган меҳнат шартномасида содир этилганлиги 
учун меҳнат шартномасини ушбу Кодекс 161-моддаси иккинчи қисмининг 
5-бандига 
мувофиқ 
бекор 
қилишга 
йўл 
қўйиладиган 
меҳнат 
мажбуриятларининг бир марта қўпол равишда бузилишлари рўйхати 
назарда тутилиши мумкин.
Уй ишчиси билан тузилган меҳнат шартномаси иш берувчи бўлган 
жисмоний шахс вафот этганлиги муносабати билан бекор қилинади. Иш 
берувчи бўлган жисмоний шахснинг вафотидан кейинги кун меҳнат 
шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади. 
Иш берувчи бўлган жисмоний шахс вафот этганлиги муносабати 
билан ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган тақдирда, меҳнат 
шартномаси бекор қилинганлиги билан боғлиқ бўлган барча тўловлар иш 
берувчи бўлган жисмоний шахснинг меросхўрларига регресс тартибида 
талаблар юборишга ҳақли бўлган Ўзбекистон Республикаси Бандликка 
кўмаклашиш давлат жамғармасининг ҳисобидан амалга оширилади. 
Уй ишчисини меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида 
огоҳлантириш муддатлари, шунингдек меҳнат шартномаси бекор 
қилинганда ишдан бўшатиш нафақасини ҳамда бошқа компенсация 
тўловларини тўлаш ҳоллари ва миқдорлари меҳнат шартномасида 


268 
белгиланади, агар улар белгиланмаган бўлса, ходимларга ушбу Кодекс 
ҳамда меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган 
умумий кафолатлар татбиқ этилади. 
Иш берувчи бўлган жисмоний шахс уй ишчиси билан меҳнат 
шартномасини бекор қилганда меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан 
эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай бу ҳақда иш берувчи бўлган 
жисмоний шахснинг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органини ёзма 
шаклда хабардор қилиши шарт. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   230   231   232   233   234   235   236   237   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish