Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Якка тартибдаги тадбиркорда ишлайдиган



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet233/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

512-модда. Якка тартибдаги тадбиркорда ишлайдиган 
ходимларнинг меҳнат стажи 
Якка тартибдаги тадбиркорда ёлланиб ишлаш даврлари, башарти 
ижтимоий солиқ тўланса, ходимнинг меҳнат стажига қўшиб ҳисобланади.
Ходимнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ижтимоий солиқ тўлаш 
тўғрисидаги маълумотлар асосида амалга оширилади.
513-модда. Ходим ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасидаги 
якка тартибдаги меҳнат низоларини ҳал этиш
Ходим ва якка тартибдаги тадбиркор ўртасидаги ўзаро келишув 
асосида тартибга солинмаган якка тартибдаги меҳнат низолари суд 
тартибида ҳал этилади. 


266 
3-§. Уй ишчиларининг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан
тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
514-модда. Уй ишчилари 
Иш берувчи бўлган жисмоний шахсларга уларнинг тадбиркорлик 
фаолияти билан боғлиқ бўлмаган шахсий эҳтиёжларини қаноатлантириш 
учун ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи ходимлар (боғбонлар, 
энагалар, қоровуллар, оқсочлар, ҳайдовчилар ва бошқалар) уй 
ишчиларидир. 
Уй ишчиларини ишга қабул қилишга улар ўн олти ёшга тўлганида йўл 
қўйилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шунингдек Ўзбекистон 
Республикаси ҳудудида истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ҳамда 
фуқаролиги бўлмаган шахслар ўзида фуқаролик муомала лаёқати тўлиқ 
ҳажмда мавжуд бўлган тақдирда, уй ишчиларини ишга ёллаш ҳуқуқига эга. 
515-модда. Уй ишчиси билан тузиладиган меҳнат шартномаси 
Иш берувчи бўлган жисмоний шахс томонидан ёзма шаклда 
тузиладиган меҳнат шартномаси уй ишчиси билан якка тартибдаги меҳнатга 
оид муносабатлар юзага келишига асос бўлади. 
Ишга қабул қилинаётган уй ишчиси билан номуайян муддатга меҳнат 
шартномаси ёки муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин.
Меҳнат шартномаси тузилгунига қадар уй ишчиси иш берувчи бўлган 
жисмоний шахс томонидан меҳнат шартлари тўғрисида олдиндан хабардор 
қилиниши керак. 
Уй ишчиси билан меҳнат шартномаси уч нусхада тузилади, улардан 
бири иш берувчи бўлган жисмоний шахснинг яшаш жойидаги давлат солиқ 
хизмати органига тақдим этилади, иккинчиси иш берувчида қолади, 
учинчиси эса ходимга берилади. 
Уй ишчиси билан тузиладиган меҳнат шартномасининг намунавий 
шакли Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 
Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама 
комиссияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади. 
Агар тарафлар уй ишчисини озиқ-овқат ва уй-жой билан таъминлаш 
тўғрисида келишувга эришган бўлса, бу шарт меҳнат шартномасининг 
мазмунига киритилиши керак. 
Уй ишчиларини ишга қабул қилиш буйруқ эълон қилинмасдан амалга 
оширилади. 
Уй ишчиларига меҳнат дафтарчалари юритилмайди. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   229   230   231   232   233   234   235   236   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish