Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ташкилотнинг коллегиал ижро этувчи органи



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet224/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

490-модда. Ташкилотнинг коллегиал ижро этувчи органи 
аъзоларининг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан
тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари 
Қонунчиликда, ташкилотнинг таъсис ҳужжатларида ташкилот 
раҳбари учун ушбу параграфда белгиланган меҳнатни ҳуқуқий жиҳатдан 
тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари меҳнат шартномасини тузган 
ташкилот коллегиал ижро этувчи органи аъзоларига нисбатан татбиқ 
этилиши мумкин. 
 
2-§. Мавсумий ходимлар меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан
тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
491-модда. Мавсумий ишлар 
Иқлим ва бошқа табиий шароитлар туфайли муайян давр (мавсум) 
давомида бажариладиган ишлар мавсумий ишлардир.
Мавсумий ишларнинг давомийлиги, қоида тариқасида, олти ойдан 
ошмаслиги керак. 
Мавсумий ишларнинг, шу жумладан олти ойдан ортиқ давр (мавсум) 
ичида амалга оширилиши мумкин бўлган айрим мавсумий ишларнинг 
рўйхатлари ва мазкур айрим мавсумий ишларнинг энг кўп давомийлиги 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-
меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан 
келишилган ҳолда белгиланади. 
492-модда. Мавсумий ишларни бажариш тўғрисида
меҳнат шартномаси тузишнинг
ўзига хос хусусиятлари 
Ишнинг мавсумий хусусияти тўғрисидаги шарт меҳнат шартномасида 
кўрсатилиши керак. 
Мавсумий ходимларни ишга қабул қилиш чоғида синов муддати 
белгиланмайди.
Мавсумий ходимлар билан меҳнат шартномаси мавсумнинг 
давомийлигидан ошмайдиган муддатга тузилади. 


255 
493-модда. Мавсумий ходимларнинг меҳнат таътили
Мавсумий ходимлар ишнинг ҳар бир ойи учун камида икки календарь 
кун ҳисобидан ҳақ тўланадиган меҳнат таътили олиш ҳуқуқига эга. 
Агар мавсумий ходим тўлиқ мавсум ишлаган бўлса, унга кейинчалик 
меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолда ҳақ тўланадиган меҳнат таътили 
берилади. Бу ҳолда таътилнинг охирги куни меҳнат шартномаси бекор 
қилинган кун деб ҳисобланади. Меҳнат шартномаси бекор қилинганда ҳақ 
тўланадиган меҳнат таътили ўрнига мавсумий ходимга унинг хоҳишига 
кўра пулли компенсация тўланади.
Агар мавсумий ходим билан тузилган меҳнат шартномаси мавсум 
тугагунга қадар муддатидан олдин бекор қилинса, меҳнат шартномасини 
бекор қилиш чоғида унга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун ишлаб 
берилган вақтга мутаносиб равишда компенсация тўланади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   220   221   222   223   224   225   226   227   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish