Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-боб. Ходим меҳнатининг хусусияти билан боғлиқ бўлган



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet221/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

28-боб. Ходим меҳнатининг хусусияти билан боғлиқ бўлган
меҳнатни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг
ўзига хос хусусиятлари
1-§. Ташкилот раҳбарининг, унинг ўринбосарларининг,
ташкилот бош бухгалтерининг ва ташкилот алоҳида 
бўлинмаси раҳбарининг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан
тартибга солишнинг ўзига хос хусусиятлари
 
485-модда. Умумий қоидалар 
Ташкилот раҳбари ушбу Кодексга, бошқа норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларга, ташкилотнинг таъсис ҳужжатларига, ички ҳужжатларга 
мувофиқ мазкур ташкилотга раҳбарликни амалга оширувчи, шу жумладан 
унинг ягона ижро этувчи органи вазифаларини бажарувчи жисмоний 
шахсдир. 
Ушбу параграфдаги қоидалар, ташкилотларнинг ташкилий-ҳуқуқий 
шаклларидан, мулк шаклларидан ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, 
ташкилотлар раҳбарларига нисбатан татбиқ этилади, бундан қуйидаги 
ҳоллар мустасно, агар: 
ташкилот раҳбари ягона иштирокчи (таъсис этувчи), ташкилот мол-
мулкининг ягона мулкдори бўлса; 
ташкилотни бошқариш бошқа ташкилот (бошқарувчи ташкилот) 
билан шартнома асосида амалга оширилса. 
Ташкилот раҳбарининг ўринбосари раҳбар йўқлигида унинг 
вазифасини вақтинча бажариб туриш ўз хизмат вазифалари жумласига 
кирувчи ёки лавозим вазифалари тақсимоти асосида айрим масалалар 
бўйича раҳбар вазифасини бажарувчи шахсдир. 
Ташкилот бош бухгалтери ташкилотда штатдаги лавозимни эгаллаб 
турган, ҳисоб сиёсатини шакллантириш, бухгалтерия ҳисобини юритиш, 
тўлиқ ва ҳаққоний бухгалтерия, солиқ ва статистика ҳисоботлари ўз вақтида 
тақдим этилиши учун жавоб берувчи, амалга оширилаётган хўжалик 
операцияларининг қонунчиликка мувофиқлигини, ташкилот мол-


252 
мулкининг ҳаракати ва мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни 
таъминловчи шахсдир.
Ташкилотда бош бухгалтер лавозими мавжуд бўлмаган тақдирда 
ушбу параграфнинг қоидалари ташкилотда бош бухгалтер вазифасини 
амалга ошираётган мансабдор шахсга нисбатан татбиқ этилади. 
Ташкилотнинг 
алоҳида 
бўлинмалари 
раҳбарлари 
таркибий 
бўлинмаларни 
ташкил 
этган 
ташкилот 
томонидан 
лавозимга 
тайинланадиган ва мазкур алоҳида бўлинмани ташкил этган ташкилот 
томонидан берилган ишончнома асосида фаолият кўрсатувчи мансабдор 
шахслардир. 
Ташкилот раҳбарининг, унинг ўринбосарларининг, ташкилот бош 
бухгалтерининг ва ташкилот алоҳида бўлинмаси раҳбарининг меҳнатга оид 
муносабатлар соҳасидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари ушбу Кодексда, бошқа 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, ташкилотнинг, алоҳида бўлинманинг 
таъсис ҳужжатларида, меҳнат шартномасида белгиланади.
Қонунда ташкилотлар раҳбарларининг меҳнатини ҳуқуқий жиҳатдан 
тартибга солишнинг ушбу параграфда назарда тутилганидан ташқари бошқа 
ўзига хос хусусиятлари ҳам белгиланиши мумкин. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   217   218   219   220   221   222   223   224   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish