Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Ходимнинг соғлиғига зиён



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

324-модда. Ходимнинг соғлиғига зиён
етказилганлиги 
муносабати билан йўқотилган иш ҳақининг
ўрнини қоплаш учун амалга ошириладиган
ойлик тўловлар миқдори 
Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги муносабати билан 
йўқотилган иш ҳақининг ўрнини қоплаш учун амалга ошириладиган ойлик 
тўловлар миқдори жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган 
ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан унинг касбий меҳнат қобилиятининг 
йўқотилиши даражасига мувофиқ бўлган фоизли нисбатда белгиланади. 
Касбий меҳнат қобилиятини йўқотиш даражаси тиббий-ижтимоий 
эксперт комиссияси томонидан белгиланади. 
Зиённинг ўрнини қоплашга оид тўловни тайинлашда жабрланувчи 
оладиган иш ҳақи, стипендия, пенсия ва бошқа даромадлар ҳисобга 
олинмайди. Бунда меҳнатда майиб бўлган жабрланганларга – ногиронлиги 
бўлган шахсларга етказилган зиённинг ўрнини қоплаш суммаси 
қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг эллик 
фоизидан кам бўлмаслиги керак.
325-модда. Ходимнинг соғлиғига зиён
етказилганда қўшимча 
харажатларни компенсация қилиш 
Ходимнинг соғлиғига зиён етказилганлиги учун жавобгар бўлган иш 
берувчи ушбу Кодекснинг 323-моддасида ва 324-моддасининг биринчи 
қисмида назарда тутилган тўловлардан ташқари жабрланувчига меҳнатда 
майиб бўлганлик ёки касб касаллиги туфайли келиб чиққан қўшимча 
харажатларнинг ўрнини қоплаши шарт. Даволаниш, протезлаш, қўшимча 
овқатланиш, дори воситаларини сотиб олиш, санаторий-курортда 
даволаниш харажатлари, шу жумладан жабрланувчининг, зарур ҳолларда 
эса уни кузатиб борувчи шахснинг ҳам даволаниш жойига бориш ва қайтиш 


178 
йўлкираси ҳақини тўлаш, ўзгаларнинг парвариши, махсус транспорт 
воситаларини сотиб олиш ва бошқа турдаги ёрдам учун харажатлар, агар у 
тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан ушбу турдаги ёрдамга 
муҳтож деб топилса ҳамда уларни тегишли ташкилотлардан бепул олиш 
ҳуқуқига эга бўлмаса, шунингдек жабрланувчи ва иш берувчи ўртасида 
зиённинг ўрнини қоплаш бўйича низо юзага келган тақдирда ҳамда низо 
жабрланувчининг фойдасига ҳал бўлган тақдирда кўрсатилган юридик 
ёрдам учун адвокатга ҳақ тўлаш харажатларининг ўрни қопланиши лозим. 
Дориларни сотиб олиш харажатлари даволовчи шифокор ёзиб берган 
белгиланган шаклдаги рецепт ва сотиб олинган дорилар кўрсатилган 
ҳолдаги тўлов чеки тақдим этилганидан кейин иш берувчи томонидан 
тўланади. 
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар учун тиббий-ижтимоий эксперт 
комиссиясининг уй шароитида парваришлаш зарурати тўғрисидаги 
хулосаси талаб этилмайди (бундан улар махсус тиббий ёрдамга муҳтож 
бўлган ҳоллар мустасно). 
Ушбу моддада кўрсатилган бир неча ёрдам турига муҳтож бўлган 
жабрланувчига ҳар бир ёрдам турини олиш билан боғлиқ харажатларнинг 
ўрни қопланади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish