Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Рағбатлантирувчи хусусиятга эга тўловлар



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

252-модда. Рағбатлантирувчи хусусиятга эга тўловлар 
Рағбатлантирувчи хусусиятга эга тўловлар жумласига ходимларга 
меҳнатдаги юксак ютуқлари, касбий маҳорати, энергия ресурсларини, 
материалларни тежаганлиги, олдиндан белгиланган бошқа кўрсаткичларга 
эришганлиги учун бериладиган мукофотлар, иш ҳақига қўшимча тўловлар, 
устамалар ва бошқа тўловлар киради. 
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилган мукофот ходимни 
олдиндан белгиланган кўрсаткичлар ва шартларга эришишга ундаш 
мақсадида иш ҳақининг таркибига киритилган ҳамда ходимга асосий 
маошидан (тариф ставкасидан) ташқари тўланадиган пул мукофотидир. 
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида назарда тутилмаган рағбатлантирувчи 
мукофот бир марта бериладиган хусусиятга эга бўлган ҳамда иш 
берувчининг қарорига кўра ходимнинг олдиндан белгиланган кўрсаткичлар 
ва шартларга эришганлиги учун эмас, балки муайян воқеалар (юбилейлар, 
байрам саналари ва бошқалар) юз берганлиги ёки ходим томонидан муайян 
ҳаракатлар амалга оширилганлиги (иш берувчининг алоҳида муҳим 
топшириғини бажариш, рационализаторлик таклифини киритиш ва 
бошқалар) муносабати билан тўланадиган пул мукофотидир.
Устама ходим томонидан меҳнат шартномасида шарт қилиб 
кўрсатилган иш бажарилганлиги учун амалга ошириладиган ва 
рағбатлантирувчи (касбий маҳорат, узоқ муддат хизмат қилганлик, муайян 
ташкилотдаги ёки тармоқдаги иш стажи учун устамалар ва бошқалар) ёхуд 
компенсация хусусиятига эга (ишнинг кўчма ёхуд сайёр хусусияти, ноқулай 
табиий-иқлим шароитларидаги иш ёхуд зарарли ёки оғир меҳнат 
шароитларидаги иш, меҳнатнинг жадаллиги учун устамалар ва бошқалар) 
пул тўловидир. 
Иш ҳақига қўшимча тўлов ходим томонидан унинг тўғридан-тўғри 
мажбуриятларига кирмайдиган қўшимча вазифалар бажарилишини 
компенсация қилиш (бир неча касбда (лавозимда) ишлаганлик, 
бажариладиган иш ҳажмининг кўпайганлиги, хизмат кўрсатиш 
доирасининг кенгайганлиги, йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини 
бажарганлик учун қўшимча тўлов ва бошқалар) учун ҳисобланадиган ёки 
кафолатли хусусиятга эга бўлган ҳамда меҳнатнинг нормал шароитларидан 
четга чиқилган ҳолларда ёхуд иш ҳақи ходимнинг айбисиз камайтирилган 
тақдирда ходимга иш ҳақининг бир қисмини сақлаб қолиш мақсадида 
амалга ошириладиган (тунги вақтдаги, дам олиш кунларидаги ва 
ишланмайдиган байрам кунларидаги иш, иш вақтидан ташқари иш учун 
қўшимча тўловлар, соғлиғининг ҳолатига кўра, бекор туриб қолиш, ишлаб 


141 
чиқариш зарурияти муносабати билан кам ҳақ тўланадиган ишга ўтказилган 
ходимларга қўшимча тўловлар ва бошқалар) пул тўловидир. 
Мукофотлаш, иш ҳақи асосий қисмига доир қўшимча тўловлар ва 
устамалар, бошқа рағбатлантирувчи тўловлар тизимлари иш берувчи 
томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра белгиланади. 
Бюджет ташкилотларида рағбатлантирувчи тўловларни қўллаш 
тартиби ва шартлари қонунчиликда белгиланади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish