Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

 
15-боб. Меҳнатга ҳақ тўлаш 
1-§. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг умумий шартлари 
243-модда. Меҳнатга ҳақ тўлаш ва иш ҳақи тушунчалари 
Меҳнатга ҳақ тўлаш иш берувчи томонидан ходимга унинг меҳнати 
учун тўловлар белгилаш ва уларни амалга ошириш юзасидан меҳнат 
шартномаси тарафлари ўртасидаги меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, меҳнат 
ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнат шартномаси билан тартибга 
солинган муносабатлар тизимидир. 
Иш берувчи томонидан ходимнинг малакасига, бажарадиган ишининг 
мураккаблигига, миқдорига, сифати ва шароитларига қараб тўланадиган 
меҳнат учун мукофот суммаси, шунингдек компенсация хусусиятига эга 
тўловлар (компенсация хусусиятига эга қўшимча тўловлар ва устамалар, шу 
жумладан нормал иш шароитларидан четга чиқадиган шароитларда 
ишлаганлик, ноқулай табиий-иқлим шароитларида ишлаганлик учун 
шундай қўшимча тўловлар ва устамалар ҳамда компенсация хусусиятига эга 
бошқа тўловлар) ва рағбатлантирувчи тўловлар (рағбатлантирувчи 
хусусиятга эга қўшимча тўловлар ҳамда устамалар, мукофотлар ва 
тақдирловчи тўловлар) иш ҳақидир. 
Нормал иш шароитларида оддий ишларни бажариш чоғида иш 
вақтининг нормасини тўлиқ ишлаб берган ходимнинг малака талаб 
этмайдиган меҳнати учун қонунчиликда кафолатланган, Ягона тариф 
сеткасининг биринчи разрядига мувофиқ бўлган ойлик иш ҳақи миқдори 
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридир. 
244-модда. Ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги
асосий кафолатлар 
Меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ходимларнинг меҳнатига ҳақ 
тўлаш соҳасидаги қуйидаги асосий кафолатлар назарда тутилади: 
меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида камситишни тақиқлаш; 
тенг қийматли меҳнат учун эркаклар ва аёлларга тенг миқдорда ҳақ 
тўланишини таъминлаш; 
меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини белгилаш; 


136 
иш берувчининг ўз молиявий аҳволидан қатъи назар, қонунчиликда, 
меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий ҳужжатларда, меҳнат шартномасида 
белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига мувофиқ ходимлар томонидан 
бажарилган иш учун ҳақ тўлашни амалга ошириш мажбуриятини 
мустаҳкамлаб қўйиш; 
меҳнатга натура шаклида ҳақ тўланишини чеклаш; 
иш ҳақини тўлаш тартиби ва муддатларига доир талабларни тартибга 
солиш; 
нормал иш шароитларидан четга чиқадиган шароитларда ишлаганлик 
(иш вақтидан ташқари, дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунлари, тунги 
вақтда ишлаш) учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг кафолатланган миқдорларини 
белгилаш; 
ушбу Кодекс 100-моддасининг олтинчи ва еттинчи қисмларига 
мувофиқ иш берувчининг фаолияти тугатилган ҳамда у тўловга қобилиятсиз 
бўлган тақдирда ходим томонидан иш ҳақи олинишини таъминлаш; 
бюджет ташкилотлари ходимлари учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг 
давлат тарифларини белгилаш; 
ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолиш миқдорини чеклаш; 
ходимнинг ишлаб топилган маблағларни эркин тасарруф этишини 
чеклашни тақиқлаш, бундан қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно; 
ходимларга иш ҳақи ўз вақтида тўланишини таъминлаш. 
Жамоа келишувларида, шунингдек жамоа шартномасида, иш берувчи 
томонидан касаба уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра қабул 
қилинадиган ички ҳужжатларда қонунчиликда белгиланганига нисбатан 
ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш соҳасидаги қўшимча кафолатлар 
назарда тутилиши мумкин. 
Меҳнат шартномасида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари 
меҳнат тўғрисидаги қонунчиликда ва меҳнат ҳақидаги бошқа ҳуқуқий 
ҳужжатларда белгиланганига нисбатан ёмонлаштирилиши мумкин эмас. 
Жамоа келишувларида, жамоа шартномасида, меҳнат ҳақидаги бошқа 
ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари меҳнат 
тўғрисидаги қонунчиликда белгиланганига нисбатан ёмонлаштирилиши 
мумкин эмас. 
Жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда белгиланган меҳнатга ҳақ 
тўлаш 
шартлари 
жамоа 
келишувида 
белгиланганига 
нисбатан 
ёмонлаштирилиши мумкин эмас. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish