Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


-модда. Меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ўзгартириш



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

247-модда. Меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ўзгартириш 
Меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қандай тартибда белгиланган бўлса, 
худди шундай тартибда ўзгартирилади. 


138 
Меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ходим учун ноқулай томонга 
ўзгартиришга ходимнинг розилигисиз йўл қўйилмайди. Истисно 
тариқасида: 
технологияда, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишда 
ўзгаришлар юз берганда, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажми қисқарганда, 
башарти меҳнатга ҳақ тўлашнинг аввалги шартларини сақлаб қолиш 
мумкин бўлмаса; 
қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳолларда шундай ўзгартириш мумкин. 
Иш берувчи меҳнатга ҳақ тўлашга доир амалдаги шартларнинг 
ёмонлаштириш томонга қаратилган янги ёки келгусидаги ўзгаришлари 
ҳақида ходимни улар киритилишидан камида икки ой олдин имзо қўйдириб 
огоҳлантириши керак. 
248-модда. Иш ҳақининг тузилиши 
Иш ҳақи асосий (базавий) ва қўшимча (ўзгарувчан) қисмлардан 
иборат бўлади. 
Иш ҳақининг асосий (базавий) қисми ушбу иш берувчида амалда 
бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш тизими асосида белгиланади ва қонунчиликда 
белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги 
керак. Иш ҳақининг асосий (базавий) қисми унинг доимий таркибий қисми 
бўлиб, ходимга белгиланган меҳнат нормаларига (тариф ставкаларига, 
маошларга) кўра ҳақиқатда ишлаб берилган вақт ёки ҳақиқатда бажарилган 
иш учун ҳисобланади. 
Иш ҳақининг қўшимча (ўзгарувчан) қисмини қўшимча тўловлар, 
устамалар, шунингдек мукофотлар ва компенсация ёки рағбатлантириш 
хусусиятига эга бошқа тўловлар ташкил этади. 
249-модда. Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ва уни белгилаш тартиби 
Меҳнатга ҳақ тўлаш тизими ходимлар иш ҳақи миқдорининг 
меҳнатнинг миқдори ва сифатига, уларнинг шахсий ва жамоавий 
натижаларига боғлиқлигини белгилаш усулидир. 
Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш тизими иш берувчи томонидан касаба 
уюшмаси қўмитаси билан келишувга кўра белгиланади, бундан ушбу 
Кодексда айрим тоифадаги ходимларга нисбатан назарда тутилган ҳоллар 
мустасно. 
Ташкилотда айрим тоифадаги ходимларга ёки таркибий бўлинмаларга 
нисбатан меҳнатга ҳақ тўлашнинг бир нечта тизими қўлланилиши мумкин. 
Ходимлар меҳнатига вақтбай, ишбай ёки меҳнатга ҳақ тўлаш 
тизимида назарда тутилган бошқа мезонларга кўра ҳақ тўланади. 
Фаолиятнинг ўзига хос хусусиятларига ва муайян иқтисодий 
шароитларга қараб меҳнатга ҳақ тўланишини ташкил этиш учун ходимлар 
меҳнатига ҳақ тўлашнинг тарифли ва (ёки) тарифсиз тизимлари 
қўлланилиши мумкин. 


139 
Бюджет ташкилотлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш 
тизимлари ва турлари қонунчиликда белгиланади. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish