Ўзбекистон республикасининг меҳнат кодекси


  2-§. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг алоҳида шартлари



Download 7,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/524
Sana20.01.2023
Hajmi7,08 Mb.
#900738
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   524
Bog'liq
Меҳнат кодекси (янги таҳрир) (1)

 


145 
2-§. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг алоҳида шартлари 
258-модда. Қисқартирилган ва тўлиқсиз иш вақтида
меҳнатга ҳақ тўлаш 
Қисқартирилган иш вақти шароитларида банд бўлган ходимларнинг 
иш ҳақи нормал иш вақти учун белгиланган тўлиқ ҳажмда тўланади. 
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган қоида мазкур 
Кодекс 415-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган, ўқув йили 
давомида ўқишдан бўш вақтида ишлайдиган ўн саккиз ёшга тўлмаган 
шахсларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ишлаб берилган вақтга мутаносиб 
равишда ёки ишлаб чиқарган маҳсулотига қараб амалга ошириладиган 
ҳолларга нисбатан татбиқ этилмайди. 
Тўлиқсиз иш вақтида (тўлиқсиз иш куни, тўлиқсиз иш ҳафтаси, 
тўлиқсиз иш кунининг ва тўлиқсиз иш ҳафтасининг қўшилиши) 
ишлайдиган ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш ишлаб берилган вақтига 
мутаносиб равишда ёки ҳақиқатда ишлаб чиқарган маҳсулотига қараб 
амалга оширилади. 
 
259-модда. Бир неча касбда (лавозимда) ишлаганда, хизмат 
кўрсатиш доираси кенгайганда ва иш ҳажми 
кўпайганда меҳнатга ҳақ тўлаш 
Бир неча касбда (лавозимда) ишлаганда, хизмат кўрсатиш доираси 
кенгайганда, иш ҳажми кўпайганда ходимнинг асосий лавозимдаги иш 
ҳақига қуйидагилар учун қўшимча тўлов белгиланади ва тўланади:
бюджетдан молиялаштирилмайдиган ташкилот ходимлари учун – бир 
неча касбда (лавозимда) ҳақиқатда бажарилган ишга доир иш ҳақи 
миқдорида;
бюджет ташкилотлари ходимлари учун – бир неча лавозимда 
ишлаганлик учун тариф ставкасининг (маошининг) эллик фоизидан кўп 
бўлмаган миқдорда. 
Вақтинча йўқ бўлган ходимнинг мажбуриятларини бажариш вазифаси 
унинг штатдаги ўринбосари зиммасига асосий ишдан озод этилмаган ҳолда 
юклатилганда қўшимча тўлов амалга оширилмайди. 

Download 7,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   524




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish