365
маълумотларни ўрнатилган тартибларга биноан қайд этиш журналидаги
маълумотлар асосида тайёрлаб тақдим этади.
Қайд
этиш
журналида
Ўзбекистон
Республикаси
Вазирлар
Маҳкамасининг 2015 йил 12 ноябрь 330-сон Қарори
билан руйхати
тасдиқланган гиёхвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорлар
муомаласи билан боғлиқ бўлган барча амалга ошириладиган жараёнлар қайд
этиш журналида акс эттирилади. Бу руйхатлар асосида гиёхвандлик
воситалари ва психотроп моддалар ҳолати ва миқдори ўзгартирилиши
мумкин.
Қайд этиш журналини ёзиш шакли юридик шахснинг рахбари
томонидан тасдиқланади. Қайд этиш журналида юридик шахс фаолиятининг
ўзига хослигини хисобга олган барча зарур маълумотларни акс эгтирувчи
бўлинмалар киритилиши керак.
Юридик шахснинг рахбари қайд этиш журналини сақлашга
жавобгар
шахсни, шу билан бир қаторда ўз тизимидаги бўлимлар ва филиалларда
мазкур журнални сақлаш хамда қайд этиш журналини олиб бориш тартиби ва
сақланишини назорат этувчи шахсларни тайинлайди.
Қайд этиш журнали тикилган, сахифалари рақамланган,
юридик шахс
мухри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.
Қайд этиш журналидаги маълумотлар журнал ёзиш ва сақлашга масъул
бўлган шахс томонидан маълум бир жараённинг тугаганини тасдиқловчи
хужжатларга таянган ҳолда хронологик тартибда бевосита хар бир жараён
тугагандан сўнг қайд этилади (қайд этиш журналида алохида бўлмасада
тегишли хужжатларнинг номлари, тартиб сони ва қайд этиш вақти
кўрсатилади).
Юқорида қайд этилган хужжатлар ёки уларнинг нусхалари амалдаги
тартибларга биноан тасдиқланган ҳолда қайд
этиш журнали билан
биргаликда сақланувчи алохида жилдга тикиб борилади.
Қайд этиш журналида Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 12 ноябрь
330-сон Қарорига асосан тасдикланган рўйхат асосидаги гиёхвандлик
366
воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг номлари кўрсатилиб,
қавс ичида эса - юридик шахс қабул қилиб олган гиёхвандлик воситаси ва
психотроп моддаларнинг фирма томонидан берилган номи (синонимлари)
кўрсатилади.
Қайд этиш журнали сахифалари йил тақвими бўйича
сонлари ортиб
бориш тартибида рақамланади.
Янги тутилган қайд этиш журналидаги маълумотлар рақамланганда
бундан олдинги маълумотлар билан тўлган журналнинг охирги сахифаси
рақамидан кейинги сон билан рақамлаш бошланади.
Йил давомида қайд этиш журналининг фойдаланилмаган сахифалари
кейинги тақвим йилида тўлдирилади, бунда _ маълумотларни рақамлари 1
сонидан бошлаб рақамланади.
Қайд этиш журналидаги барча маълумотлар
журнални тутишга ва
сақлашга масъул бўлган шахснинг исм-шарифи кўрсатилган ҳолда унинг
имзоси билан тасдиқлаб борилади.
Қайд этиш журналига киритилган маълумотлардаги хатолар
тузатилганда журнал учун жавобгар шахс имзоси билан тасдиқланиши керак.
Қайд этиш журналидаги ёзувларни ўчириб ташлаш ёки маълумотларни
имзо билан тасдиқламаслик холатларига рухсат этилмайди.
Қайд этиш журнали қулфланувчи шкафда сақланади,
унинг калити
қайд этиш журнали учун масъул бўлган шахсда сақланади.
Тўлдирилган қайд этиш журнали белгиланган тартибда сақланади.
367
«Гиёхвандлик воситалари, психотроп
моддалар ва прекурсорларни сотиш,
тақсимлаш, бериш, хисобини олиб
бориш, сақлаш шароитлари
тўғрисидаги Низом» га
1-илова
Do'stlaringiz bilan baham: