355
ларидан бўшаган ампулаларни бемор ёки унинг қариндошлари томонидан
рецептда кўрсатилган миқдор (сон)да қайтариб топширилган холдагина қайта
тавсия этишга хақлидир.
Даволовчи шифокорларда кундалик ишлари учун керак бўлган рецеп-
тура бланклари қулф остида сақланиши керак.
Шифокорлар рецептда аввал гиёхвандлик воситаларининг номини,
сўнгра бошка ингредиентлар номларини ёзишлари зарур.
Даволаш-профилактика
муассасаларининг
талабномалари
ва
рецептларда гиёхвандлик воситаларининг номлари фақат
лотин тилида,
штампи, муассаса муҳри ва раҳбарининг ёки даволаш қисми бўйича
ўринбосарининг имзоси қўйилган махсус пушти бланкларда ёзилади;
талабномада албатта, бўлим ёки кабинетнинг номи кўрсатилиши, шунингдек,
тавсия этилаётган дори воситаларининг ишлатилиши (инъекция учун, сиртга
қўллаш учун, ичиш учун, кўз томчилари ва х.к.) кўрсатилиши керак;
касаллик тарихининг тартиб рақами, дори воситалари тавсия этилган
беморнинг исми, шарифи кўрсатилади.
Битта пушти рецептура бланкида фақат бир номдаги гиёхвандлик
воситаси даволовчи шифокор томонидан аниқланган, миқдори
етти кунлик
эхтиёждан оширилмаган ҳолда ёзилиши керак. Рецептда дори воситасини
кун давомида неча марта ва канча муддат қўлланилиши кўрсатилиши,
«маълум бўлган» мазмундаги умумий кўрсатмаларни қўллаш билан
чекланишга рухсат этилмайди. Суюқ моддаларнинг миқдори миллилитр,
граммларда ёки томчиларда, бошқалари эса граммларда кўрсатилади.
Амбулатория шароитида даволанувчи беморлар учун ёзиладиган
рецептларда наркоз учун қўлланиладиган препаратларни ёзиш ман этилади.
Инкурабел онкологик касалликлар билан оғриган беморларни даволаш
учун ёзиладиган бир рецептдаги гиёхвандлик воситаларининг миқдорини
икки марта ошириб ёзилиши мумкин. Бу ҳолда,
онкологик касаллик билан
оғриган бемор даволаш-профилактика муассасаси рахбарининг мазкур
356
Низомнинг 8-иловаси кўринишида ёзиладиган ёзма буйруғи билан, яшаш
жойига кўра гиёхвандлик воситаларини оладиган дорихонага бириктирилади.
Гиёхвандлик воситалари учун ёзилган рецептлар ёзилгандан сўнг 10
кун ичида яроқлидир.
Гиёхвандлик воситаларига кайта рецепт ёзишга бемор томонидан
ишлатилган гиёхвандлик воситасининг ампулаларини топширгандан сўнг,
аввал ёзилган гиёхвандлик воситасини дорихонадан
берилган муддатидан
бошлаб 10 кун ўтгач беришга рухсат этилади.
Ўрта маълумотли бўлган тиббиёт ходимлари гиёхвандлик воситаларига
рецепт ёзиш хуқуқига эга эмаслар.
Ёзилган рецепт юқорида айтиб ўтилган талаблардан бирортасига жавоб
бермаган ёки таркибида номутаносиб доривор модда ёзилган холатларда
рецепт яроқсиз ҳисобланади.
Барча нотўғри ёзилган рецептлар дорихоналарда қолдирилади ва
«Рецепт яроқсиз» деган штамп билан белги қўйилади хамда махсус дафтарда
қайд этилади ва рецепт ёзиш қоидаларини бузган ходимга нисбатан тартибга
чақирувчи катъий чоралар кўриши учун даволаш-профилактика муассаса-
сининг рахбарига хабар берилади.
Гиёхвандлик воситалари сақловчи дори
воситаларнинг рецептлари
дорихона муассасаларида 5 йил давомида сейф ёки металл шкафларда
сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: