Adabiyotlar
1.
Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. -
Тошкент: “Ўзбекистон” - 2016 й, 13-14 b
2.
Мустақиллик. Изоҳли илмий-оммабоп луғат.-Тошкент:, 2006.-274-бет.
3.
Комилова Ф. Бошланғич синф ўқувчиларида ташкилотчилик сифатларини шакллантириш. –Тошкент:,
“Yangi nashr”, 2010. -108 б
https://buxdu.uz
# 4, 2020 PEDAGOGIK MAHORAT*ПЕДАГОГИЧЕСКОЕ МАСТЕРСТВО*PEDAGOGICAL SKILL
75
Дилмурод САФАРОВ
Навоий вилоят ХТХҚТМОҲМ
педагогика ва психология, таьлим
технологиялари кафедраси мудири
“СОТУВЧИ-ХАРИДОР” МУНОСАБАТЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИНГ НАЗАРИЙ
ВА АМАЛИЙ МОДЕЛИ
Ушбу мақолада “Сотувчи-харидор” диадаси муносабатлари механизми самарадорлигини таъминловчи
назарий-амалий модели, сотувчи билан харидор муносабатлари, маркетинг психологиясига оид илмий
манбалари, бугунги кун харидорининг хулқ-атвор моҳиятини англаш, истеъмолчилар хулқ-атворини
тушунишда тегишли билим соҳалари очиб берилган.
Калит сўзлар: мижоз, истеъмолчи, диада, маркетинг,сотувчи, харидор, хулқ-атвор, савдо-сотиқ,
бозор, маркетинг.
Keywords: customer, consumer, diada, marketer, seller, buyer, behavior, sales, market, marketing.
В данной статье описывается теоретическая и практическая модель механизма взаимоотношений
продавца и покупателя, взаимоотношений продавца и покупателя, научные источники по психологии
маркетинга, понимание природы современного поведения потребителей, соответствующие области знаний в
понимании поведения потребителей
.
Ключевые слова: покупатель, потребитель, диада, маркетинг, продавец, покупатель, поведение,
продажи, рынок, маркетинг.
This article reveals the theoretical and practical model that ensures the effectiveness of the mechanism of the
seller-buyer relationship, the seller-buyer relationship, scientific sources on marketing psychology, understanding the
nature of today's consumer behavior, relevant areas of knowledge in understanding consumer behavior.
Замонавий бозор иқтисодиёти иштирокчиларининг рақобатбардошликни шакллантириш
шартлари ва талаблари сифатида интеллижент маркетинг сиёсатини юритишлари асосий
масалалардан биридир. Интеллижент маркетинг – бу савдо-сотиқда сотувчи билан харидор
ўртасидаги муносабатларда муҳим воситачи сифатида майдонга чиқиб, савдо-сотиқни бошқаришнинг
замонавий бозор механизмларидан фойдаланган ҳолда мазкур муносабатлардаги тезкор ўзгаришларга
эгилувчан ҳолда мослашиш имкониятини беради.
Бугунги ноаниқ бозор шароитларида жамият ва давлат ривожланиш векторларининг, маркетинг
тенденцияларининг миллий, минтақавий ва халқаро даражада фаолият юритувчи “сотувчи” ҳамда
“харидор” муносабатларининг субъекти бўлган савдо-сотиққа ҳам таъсири тобора катта бўлмоқда.
Тадқиқот дастурига мувофиқ қамраб олинган инсоннинг тўрт ўлчовли динамик семантик
матрицаси тузилмаси контекстидаги “Сотувчи-харидор” диадаси муносабатлари механизми
самарадорлигини таъминловчи назарий-амалий модель (1-расмга қаранг), бизга, фазовий макон ва
вақт оралиғидаги тафовутланишларга кўра иқтисодий муносабатлар эгасининг “индивид → субъект
→ индивидуаллик → шахс” кўринишдаги тетра тузилмасини тушунтиришда қўл келади.
Хусусан, инсоннинг тўрт ўлчовли динамик семантик матрицаси тузилмаси контекстидаги бозор
муносабатлари иштирокчиси саналган, “индивид” позициясидаги “сотувчи ва харидор”
муносабатларини қуйидагича тушунтириш мумкин. Бу тузилманинг ўлчов мезони бўлиб “вақт”
хизмат қилади. “Сотувчи-харидор” диадаси муносабатлари жараёнининг ҳар қандай вақтида
“сотувчи” учун харидорнинг нейродинамик ҳолати (яъни, инсон асаб тизимидаги қўзғалиш ва
торомозланиш жараёнларининг ўзига хос хусусиятлари ҳамда уларнинг мувозанати) ҳамда жинси
аҳамиятли саналади. Масалан, сотувчи дўкон(бозор)га келган харидордаги асаб тизими билан боғлиқ
ўзгаришларни, яъни бозорда ўзига керакли нарсани топа олмаганини ва бунда қимматли вақтини
йўқотганига ачинаётганини ёки тезкорлик билан зарур харидни амалга ошириб, вақтни иқтисод
қилишга уринаётганлигини ўз вақтида пайқаса ҳамда харидорни вақт сарфи муаммосидан халос
этадиган уринишларни амалга оширсагина муносабатлар самарадорлигига эришилади. Бунда сотувчи
харидорнинг жинсига қараб, зарурий хатти-ҳаракат ва хулқ-атворни намоён қилиши мақсадга
мувофиқдир.
“Харидор” учун эса айнан шундай позицияда сотувчининг конституционал-антропометрик
ҳолати (яъни, психологик хусусиятларнинг морфологик ва функционал жиҳатдан ўзаро
мутаносиблиги) ҳамда ёши алоҳида аҳамиятга эга. Масалан, харидор дўкон(бозор)га кирар экан
сотувчидаги морфологик ва функционал жиҳатдан ўзаро мутаносибликка доир ҳолатни, яъни
дўкон(бозор)дан ўзига керакли нарсани топа олмаслигини ва бунда қимматли вақтини бой беришини
ёки тезкорлик билан зарурий харидни амалга оширолмай, вақтни иқтисод қила олмаслигини ўз
https://buxdu.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |