Самарқанд давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


  Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/28
Sana29.12.2022
Hajmi0,53 Mb.
#897057
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
аёллар тадбиркорлиги автореферат

 



Тадқиқотнинг республика фан ва технологиялари ривожланиши-
нинг устувор йўналишларига мослиги
. Диссертация тадқиқоти республика 
фан ва технологиялар ривожланишининг I. “Демократик ва ҳуқуқий 
жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион 
иқтисодиётни шакллантириш” номли устувор йўналиши доирасида 
бажарилган.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси.
“Аёллар тадбиркорлиги”
тушунчаси “иқтисодий демократия” тушунчаси билан бир вақтда – ўтган 
асрнинг 30-йилларида АҚШ ва Европа тадқиқотчилари асарларида пайдо 
бўлди. Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг илмий, назарий-фалсафий 
масалаларини тадқиқ этган илк олимлар қаторида П.Кручман, Ф.Хайек, 
Р.Даль, М.Асколи, Ф.Лехманн ва бошқаларни эслатиш мумкин, бироқ улар 
Ғарб тажрибасини ўрганиш билан, Цзин-Нин Цунь эса Хитой билан 
чекланадилар. 
Муаммони 
МДҲ 
давлатларида 
Т.В.Заславская, 
М.Е.Баскакова, 
Т.В.Бендас, Е.М.Зуйкова, Р.И.Ерусланова, Е.П.Ильин, Н.А.Кислякова, 
С.В.Кобачев, А.И.Ковлер, Л.А.Нудненко, Е.В.Углова, В.З.Черняк, А.Е.Чири-
кова, В.В.Юрчук каби тадқиқотчилар қисман ўрганган. Улар асосан иқти-
содий демократик жараёнларни постсовет ҳудудидаги ўзгаришлар билан 
боғлаш асосида ўрганиб, миллий тараққиёт моделларига эътибор қаратмаган. 
Ўзбекистонда иқтисодий демократиянинг айрим назарий масалалари 
академиклар М.Шарифхўжаев, С.С.Ғуломов, Р.А.Убайдуллаева асарларида, 
кичик бизнес ва тадбиркорликнинг баъзи жиҳатлари иқтисодчилар 
А.Абдуллаев, Т.Абдуллахонов, Р.Г.Абдуллаева, Ҳ.Абулқосимов, Н.Бекнозов, 
Н.Р.Болтабоев, Г.Н.Гапурова, Г.М.Қосимова, М.Х.Салямов, Н.Тўхлиев, 
А.В.Ваҳобов, А.Ўлмасов, Ш.Р.Қобилов, А.А.Қулматов, ҳуқуқшунослар 
Ю.Т.Дадабоев, Б.Жўраев, Б.Ибратов, Р.Ж.Рўзиев, О.Оқюлов, И.Жуманазаров, 
К.Синдаров, файласуф олимларимиз М.Н.Муравьева, Ф.Мусаев, А.Хусей-
нова, Н.Нишонова, С.Норқулов, С.Сафаева, Б.Талапов, М.Холматова, 
Ш.О.Шайхова асарларида ўрганилган. Тадбиркор аёлларнинг ижтимоий 
психологик жиҳатларини Ш.С.Шоимова ва Ш.М.Улуғова тадқиқ этганлар. 
Улар диққатини ўзбек аёлларининг бозор иқтисодиёти шароитига 
психологик мослашуви, унда этномаданий, этнопсихологик ва социологик 
омилларнинг ўрнини ўрганишга қаратганлар
*
.
 
Бироқ улар Ўзбекистондаги тадбиркор аёлларнинг иқтисодий демо-
кратик фаоллигини эмас, балки ижтимоий масалаларни ҳал этишда кичик 
бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг роли билан чекланганлар.
Умуман олганда, аёл тадбиркорлиги, унинг ривожланиш динамикаси, 
объектив шарт-шароитлари ва субъектив омиллари, бу фаолиятнинг маъ-
навий, ахлоқий, аксиологик жиҳатларининг моҳияти, имконият ва воқелиги 
ҳали фалсафий нуқтаи назардан махсус таҳлил қилинмаганлиги сабабли биз 
тадқиқот учун шу мавзуни танладик.
*
Уларнинг асарлари диссертация охирида “Фойдаланилган адабиётлар рўйхати”да келтирилган. 
43 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish