12
учинчидан
, аёлларнинг сертуйғу, ҳиссиётга, эмоцияга берилувчан экан-
лиги кўп бор таъкидланган. Улар ўз фаолиятига ҳам ушбу руҳий ҳолатларни
олиб киришга, баҳсли мавзуларни ҳал этишда ҳиссиётга эрк беришга
интилади. Шунинг учун бу хусусиятнинг парадоксал томони шундаки,
тадбиркор аёлларда интуицияга таяниш кенг ривожланган бўлади;
тўртинчидан
, аёлда ҳаётни асраш, қадрлаш ва севиш ҳисси кучли
ривожланган бўлади. Ушбу ҳис-туйғу туфайли тадбиркор аёллар ўз атрофига
ҳудди шундай туйғуларга эга хотин-қизларни тезлик билан тўплай олади ва
бирлаштиради. Бундай хотин-қизлар, йиғилишдан ёки тадбиркор аёл билан
ишлашга рози бўлганида маблағ, даромад орттиришдан кўра дили дилига
яқин ҳаммаслак, сирдош, дугона учратганидан хурсанд бўлади;
бешинчидан
, аёллар заифа эмас, улар рақобатда фаолият кўрсатишга
қодир. Тадбиркор аёллар ишчан хотин-қизларни ўз атрофига тўплаганида
рақобатдош муҳитда яшашга, ишлашга тўғри келишини унутмайди.
Улардаги интроспектив хислатлар биргалашиб ҳаракат қилиши жараёнида
экстроспектив ёндашишга айланади, хизмат турларини кенгайтириб, рақобат
муҳитида яшашга, ишлашга чорлайди. Шарқ аёлига хос хислат шундаки, у
тадбиркор сифатида рақобатдошини енгиш, банкрот қилиш, бозордан сиқиб
чиқариш учун эмас, балки рақобатда ўзига ишонган субъект сифатида
қатнашишни кўзлайди. Шарқона одоб, ахлоқ нормаларига риоя этиш, меҳнат
қилиб обрў, фойда топиш ўзбек тадбиркор аёлларига хос хислатдир.
Хотин-қизлар дуч келган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка
(КБХТга) журъат этавермайди. Уларга жисмонан енгил вазифаларни бажа-
риш ёқади. Шунинг учун ҳам саноат, қурилиш, тоғ-кончилик ва геология-
қидирув ишлари, муҳофаза хизматлари кабиларда аёллар тадбиркорлиги
деярли учрамайди.
Ижтимоий ҳаётда баъзан учраб турадиган очиқ ёки пинҳона
сегрегация
,
яъни жинсига қараб одам ажратиш ва
конвергенция
айнан аёл ва эркак
муносабатларида, уларнинг гендер алоқаларида акс этиб келади
1
. Агар сегре-
гация кўринишлари қораланса, ҳатто унга қарши халқаро ҳужжатлар,
конвенциялар қабул қилинган бўлса, конвергенция, яъни турли кўрсаткичлар
бўйича ўзаро яқинлашиш ижтимоий борлиқнинг атрибути сифатида намоён
бўлади.
Тадқиқотда замонавий тадбиркорлик фалсафаси аёллар ёки эркаклар
ишбилармонлигидаги сегрегацияни атайин чуқурлаштириш, тафовутларга
урғу беришда эмас, балки уларнинг дифференциал хусусиятларини билиш
учун муҳимдир, деган хулосага келинган. Бундай ёндашув тадбиркорликнинг
имманент белгиларини чуқурроқ билишга, уни ташкил этиш ва бошқариш-
нинг самарали механизмларини топишга имкон беради.
Do'stlaringiz bilan baham: