99
етиб бўлмас”.
59
Алишер Навоий ҳам “Бадое ул-васат”нинг 2-ғазалида юқоридаги
оятга мос бўлган байтни келтиради:
“ Азал ҳам сен, абад ҳам сен, не аввал бирла охирким,
Анга йўқ ибтидо пайдо, мунга йўқ интиҳо пайдо”.
Мазкур қитъада Аллоҳнинг яна яратувчилик қудрати улуғланади. Зеро,
Аллоҳнинг гўзал исмларидан бири Холиқ (арабча “яратувчи”)дир.
Тангри яратган
нарсаларининг ҳикмати шунчалик кўпки, уларни Ундан ўзга билолмас. Биргина “кун”
сўзи орқали ўн саккиз минг олам ва ундаги мавжудотлар яралган.
«Ва ла юҳитуна мин ъилмиҳи» («Унинг илмидан бирор нарсани билолмаслар»
Бақара: 255-оят) Носутнинг иссиқхонасида, яъни жисмоният оламида Ҳақ
субҳанаҳунинг ишини кўрки, инсонни бир оз сув ва туфроқдан пайдо қилиб, унинг
жисмини шу қадар кўркам ва улуғ қилди. Уни нотавонлик ҳолатидан шарифлик йўлига
чиқарди. Бир озгина сув ва туфроқни Ўзининг комил қудрати ва болиғ ҳикмати
баракаси билан олти хил ҳолга солиб, ўзгартирди. Ҳар бир ҳолда минг-минглаб ҳикмат
ва салоҳиятни жо қилдики, бу билан инсон гўзал суратли, зебо андомли ва равон тилли
бўлди.
Субҳаналлоҳ, бу нима ажойибот бўлдики, бир парча пайдан кўрадиган, бир парча
суякдан эшитадиган ва бир парча гўштдан гапирадиган қувват пайдо бўлди. Аллоҳ
таоло дэйди: “Валақод холақнал
инсана мин сулалатин мин тийн, Сумма жаъалнаҳу
нутфатан фий қорорин макийн, Сумма холақнан нутфата ъалақотан фахолақнал
ъалақота музғотан фахолақнал музғота ъизоман факасавнал ъизома лаҳман сумма
аншаънаҳу холқон ахора”(“(Қасамки), Биз инсонни (яъни, Одам алайҳиссаломни)
лойнинг мағзидан яратдик. Сўнгра уни (яъни, барча инсонларни), аввало, мустаҳкам
қароргоҳдаги (яъни, бачадондаги) нутфа маний қилдик. Сўнгра бу нутфадан лахта
қонни яратиб, лахта қондан парча гўштни яратиб, парча гўштдан суякларни яратиб, бу
суякларга гўшт қопладик, сўнгра (унга
жон киргизиб, аввал бошдаги бир томчи сув –
нутфадан бутунлай) бошқа бир жонзот ҳолида пайдо қилдик”. Мўминун: 12,13,14-
оятлар). Шундан сўнг еттинчи ҳол бўлмиш ишни қилди, яъни унга жонни пуфлади.
59
Қуръони карим. Ўзбекча изоҳли таржима. Таржима ва изоҳлар муаллифи А.Мансур. − Тошкент: Чўлпон, 1992. − Б. 418.
100
Унинг баракотидан илм-у донишни ҳам бериб, “Ва лақод каррамна Бани Адама”
(“Дарҳақиқат, Биз Одам болаларини азиз
–
мукаррам қилдик” Исро: 70-оят) деди.
Қитъа:
Жузъ он ягонаки, аз обу хок пайдо кард,
Бадин шамоили неку вужуди инсонро.
Зи обу хок наёрост сурате наққош,
Зи дилрабойи кашад сўйи хештан жонро.
Сипас ба тағйири аҳвол гуна-гуна Ҳакийм,
Намод алақау музға кунад устихонро.
Дамид ба ҳайъати ин гуна руҳ гуз ҳикмат ,
Муъаммар овардаш мушти хоки вайронро.
Чунон бадийъ намоядки, ҳеч нотавон гуфт
Башўр овард аз ҳусни ноби имконро.
Чашонд аз майи меҳраш ба
ком пайдар-пай,
Зи масти гум кунад охир вужуди зулмонро.
Тамоми мамлуки Ўям Ў бувад молик,
Ки ҳар чи мекунад Он, хўб мекунад онро.
Чи ғам хўри ту зи буду набуди дард-у сард,
Иморат онки кунад, худ намуд вайронро.
Ниҳод тожи каромат ба фарқ ин ҳамакай,
Кушод бар рухи мо вежа боби эҳсонро.
Do'stlaringiz bilan baham: