O„ZBEKISTON MILLIY
UNIVERSITETI
XABARLARI, 2022, [1/5]
ISSN 2181-7324
FILOLOGIYA
https://science.nuu.uz/
Social sciences
O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
FILOLOGIYA
1/5 2022
- 262 -
ривожланиш динамикаси
тарихидан хабардорлиги,
дунѐқараши, ижтимоий сиѐсий савияси муҳим аҳамият
касб этади [1].
Германиялик олим М.Холлидей нутқий компетен-
циянинг мазмунида бир-бирига таъсир этувчи учта
компонентли
тузилиши
моделини
яратиб,
ушбу
компонентлар ―ижтимоий контексда нутқни формал
ифодалайди ва коммуникациянинг мазмунан ўзига
хослигини ажратишда объектив асос‖ [2] бўлиб хизмат
қилишини таъкидлайди.
Лингвистик компетенция сўзловчининг бирор бир
нутқий вазият, коммуникатив мақсад ва хоҳиш-истагидан
келиб чиққан ҳолда керакли лингвистик шакл, ифода
усулини танлаш имконини яратади. Шу сабабли касб-
ҳунар коллежлари ҳамда олий таълимнинг ихтисослиги ва
Ўқитувчилигини ҳисобга олганда лингвистик шакл, ифода
усули турлича бўлишини эътиборга олиш лозим.
Лингвистик компетенция, шунингдек, ижтимоий-маданий
компетенцияни ўз ичига олиб, аутентик нутқнинг миллий
хусусиятларини: ўзи яшаѐтган мамлакатнинг урф-
одатлари, қадриятлари, маросимлари ва бошқа миллий-
маданий
хусусиятларини
билиш
ҳамда
тили
ўрганилаѐтган мамлакат билан таққослаган ҳолда тақдим
эта олиш қобилиятини кўзда тутади. Яъни мос
коммуникатив вазиятда дискурс танлай олиш; юзага
келган муаммонинг моҳиятини тушунтира олиш ва
мижозга зарурият туғилганда розилик борасидаги
хизматни тақдим қилувчи шахсга тушунтира билиш; тил
шаклларини танлай билиш ва уларни нутқий мавзу бўйича
коммуникатив вазиятлар доирасида лингвистик матнга
мувофиқ тарзда қўллай ва ўзгартира олиш; тил эгаларида
ҳайратланиш ѐки аччиқланишни уйғотмайдиган, улар
учун табиий, одатий саналган муомалада мулоқот қила
олиш кабилар таҳлил қилинади.
Чет тилда нутқий малакаларни эгаллаш таълимдан
кўзланадиган мақсад бўлиши билан бирга ўрганилаѐтган
тил янги ва фойдали ахборот олиш-етказиш воситаси
мақомини ҳам олади. Талаба фақат мулоқотдош сифатида
эмас, балки ахборот соҳиби мақомида ўрганилаѐтган
тилдан фойдаланади.
Талабалар лингвистик компетентлигини шакллан-
тиришда нутқ ўзига хос хусусиятларга эга бўлиб, улар
нутқ темпи, оҳанг-нутқ баландлиги, нутқий актлар,
тинглаш, аудиторлик қобилияти коммуникация давомида
муҳим дидактик хусусиятга эгадир. Коммуникатив
жараѐнни амалга оширишда субъектлар ҳаракатининг
идентификацияси учун нутқий акт кўриниши ва
тузилмасини аниқлаш лозим. Лингивист олимларнинг
фикрларига кўра, нутқий акт тузилмаси 3 таркибий
қисмдан иборат:
1) иллокуция – сўзловчи мақсади;
2) локуция – тилга чиқариш, ифодалаш;
3) перлокуция – тингловчига нутқий таъсир
натижаси.
Нутқий
актларнинг
қуйидаги
тоифалари
фарқланади:
1) Ассертивлар: таъкидлар, маълумотлар, қоидалар
ва ҳ.к
2) Директивлар – буйруқлар, илтимослар,
талаблар, тақиқлар, рухсатлар, маслаҳатлар, саволлар ва
ҳ.қ
3) Комиссивлар – мажбуриятлар, ваъдалар,
ишонтиришлар, кафолатлар, қасамлар, таҳдидлар ва ҳ.қ
4) Декларативлар – эълонлар, ниманингдир
очилиши, ѐпилиши, қарорлар, тайинланишлар ва ҳ.к.
5) Экспрессивлар – раҳматлар, узрлар, ҳамдардлик,
табрик, мақтов, шикоятлар ва ҳ.к. Бу дидактик қоидалар
лингвистик билим, малака ва кўникмаларни шакллан-
тиришда ўқитувчи ва талаба ўртасидаги коммуникация
жараѐнида ўз натижасини намоѐн этмоғи лозим. Демак,
лингивистик
компетентликнинг
юқори
мезони
коммуникатив компетентлик ҳисобланади. Шу боис
лингивистик компетенция коммуникатив компетентлик
учун муҳим босқич ҳисобланади. Коммуникатив
компетентлик эса қатор компетенция компонентлари
йиғиндиси сифатида намоѐн бўлади.
Инглиз тили ўқитувчилари коммуникатив компе-
тентлигини белгиловчи муҳим сифат аудит – тинглаш –
қобилиятидир. Яхши сезги, муҳокама этилаѐтган мавзуга
қизиқиш, тилга доир хусусиятларни тушуниш, ташқи
таъсирлардан ҳимояланганлик, сўзловчи томонидан
нутқнинг тўғри уюштирилиши (масалан, оптимал темп,
аниқ артикуляция, мантиқ, ифодалилик), эшитув
аппаратининг соғломлиги, диққат барқарорлиги, тезкор
хотиранинг етарли ҳажми, асаб тизими хоссалари,
ахборотнинг тўлиқ етказилиши ва аудит жараѐнининг
яхшиланишига таъсир ўтказади. Демак, нутқнинг
психосемантик
тузилиши,
унинг
лингвистик
ва
паралингвистик жиҳатларининг тадқиқ этилиши инглиз
тили ўқитувчиларининг коммуникатив компетентлигини
асосий ва муҳим жиҳати ҳисобланади.
Илмий маълумотларга қараганда тинглаш мулоқот
жараѐнининг 45% ини ташкил этади. Аудит эса қисман,
нотўлиқ, қониқарли, аъло ва қониқарсиз бўлиши каби
параметрлардан иборат бўлиши мумкин. Мазкур ҳолат эса
қатор омилларга: тилга доир қонуниятларни билиш ҳамда
тушуниш даражаси, нутқий ахборотни тақдимот этиш
шакли, мавзунинг ижтимоий характердаги долзарблиги,
ижобий натижалилик, муҳитга таъсири, нутқдаги асосий
тушунча ва ғояларни ажратиб олиш, ижтимоий ҳаѐтни
реал ифодалаш даражаси ҳамда аудиторнинг қобилият,
хотира, диққат, характер, ирода каби индивидуал-
психологик хусусиятлари билан боғлиқдир.
Нутқ маҳорати, хусусан, лексика автоматлашган,
барқарор, мослашувчан ва "онглилик" каби сифатларга эга
бўлса, уни шаклланган, деб ҳисоблаш мумкин.
Автоматлаштириш тезликни, иқтисод, нутқ ҳаракатининг
силлиқлигини, юкламанинг паст даражасини, уланишга
тайѐрлигини таъминлайди. Барқарорлик она тилига
аралашиш каби ҳар қандай таъсирга қарши иммунитет
сифатида қаралади.
Нутқ маҳоратига хос сифатлардан яна бири –
мослашувчанликни икки йўл билан ўрганиб чиқиш
мумкин: а) янги вазиятлар билан шуғулланиш қобилияти
сифатида; б) янги нутқий материал устида ишлаш
қобилияти сифатида. Бу сифатлар маҳоратга нисбатан
айтилмайди, балки автоматлаштириш ва барқарорликни
яратиш жараѐнида, маълум машқларни бажариш орқали
ҳосил бўлади.
Нутқ кўникмалари деганда тил (грамматик ва
лексик) воситаларидан коммуникатив қобилиятларнинг
таркибий қисмлари сифатида фойдаланиш операция-
ларини автоматлаштирилган тарзда амалга оширишни
англатади. Нутқий кўникмалар автоматлаштирилган
(нутқ) операциялари бўлиб, улар таркибий қисм сифатида
қобилиятга киради, қобилият эса ижодий фаолиятнинг
бирлиги сифатида кенг қамровли нутқий ҳаракатидир.
Грамматик нутқ гапириш кўникмаси остида, масалан, чет
тилларни ўқитиш методикасида, синтактик-морфологик
жумлалар тузилишини танлаш учун автоматлаштирилган
грамматик операциялар, шунингдек, уларни коммуника-
ция ва нутқ нормаларига мувофиқ амалга ошириш
тушунилади. Нутқ фаолиятининг асосий турларига қараб
чет тиллар методикасида тўртта асосий қобилият ажралиб
туради: а) диалогик ва монологик шакллардаги гапириш
қобилияти; б) ѐзиш қобилияти; в) тинглаш қобилияти; г)
ўқиш қобилияти. Ҳар бир қобилият ўз кўникмалар
гуруҳига таянади, синтезлашиб қобилиятда фаолият
кўрсатади. Биргаликда нутқ қобилиятлари ва кўникмалари
тўғри қурилишини ва амалга оширилишини таъминлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |