ЭМОЦИОНАЛЬНОЕ ВО ФРАНЦИИ «SCARY (PEUR)» ЛЕКСИКА РЕПРЕЗЕНТАЦИИ ПОНЯТИЯ ОЗНАЧАЕТ
Аннотация
Вопрос о первичности человеческих эмоций остается актуальным и дискуссионным и сегодня. В работе есть два
подхода, проливающих свет на роль эмоций в жизни человека. Действительно, некоторые исследователи предполагают,
что эмоции вторичны, поскольку познавательная деятельность взаимосвязана с мышлением, а человек — существо
социальное. Другие, наоборот, подчеркивают эмоциональную и социальную значимость человека и поясняют, что
процесс познания окружающей его действительности наиболее эффективен, если он проходит через эмоциональное
переживание. В статье анализируются представленные выше взгляды.
Ключевые слова:
дерминизация, эмоциональная концепция, представляющая, эмоциональная, призма, миманические,
психосомоматические изменения, изменения, интегральные и дифференциальные сежения.
ФРАНЦУЗ ТИЛИДА «ҚЎРҚИНЧ (PEUR)» ЭМОЦИОНАЛ КОНЦЕПТИНИ РЕПРЕЗЕНТАЦИЯЛАШНИНГ
ЛЕКСИК ВОСИТАЛАРИ
Аннотация
Инсон эмоцияларининг бирламчилиги масаласи бугунги кунда долзарб ва мунозарали бўлиб қолмоқда. Эмоцияларнинг
инсон ҳаѐтидаги ролини ѐритадиган ишларда иккита ѐндашувни фарқлашади. Ҳақиқатан ҳам, айрим тадқиқотчилар
эмоциялар иккиламчи, чунки билиш фаолияти тафаккур билан ўзаро боғланишда бўлади, инсон эса ижтимоий мавжудот
ҳисобланади, деб фараз қиладилар. Бошқалари, аксинча, инсоннинг эмоционал-ижтимоий аҳамиятини таъкидлаб
кўрсатадилар ва буни ўраб турган воқеликни билиш жараѐни, агар у эмоционал кечинма орқали ўтса, энг самарали деб
тушунтирадилар. Мақолада юқоридаги каби қарашлар таҳлилга тортилган.
Калит сўзлар:
қўрқинч, эмоционал консепт,репрезентациялаш, эмоционал-ижтимоий аҳамият, призма, мимика,
психосоматик ўзгаришлар, феъл-атвор ўзгаришлари, интеграл ва дифференциал семалар.
Кириш.
Лингвистика соҳасидаги замонавий илмий
билимнинг антропоцентрик ва когнитив парадигмалари у
ѐки бу тўда менталитетининг ўзига хос хусусиятини унинг
тилида мужассамланадиган концептларни – атрофи олам
ҳақидаги билимларнинг призмаси орқали аниқлаш учун
кенг истиқболлар очиб беради. Инсон эмоцияларини,
уларнинг табиатини ва ролини билиш фаолиятида
ўрганиш билимнинг турли – психология, лингвистика,
маданиятшунослик ва бошқа соҳалари олимларининг
диққат-марказида қолмоқда.
Қатор олимлар инсоннинг эмоционал-ижтимоий
аҳамиятини таъкидлаб кўрсатадилар ва буни ўраб турган
воқеликни билиш жараѐни, агар у эмоционал кечинма
орқали ўтса, энг самарали деб тушунтирадилар Юқори-
даги нуқтаи назарга кўра, эмоциялар инсон хатти-
ҳаракатларининг асословчи ва йўналтирувчи омили
ҳисобланадилар. Эмоция муаммоси билан шуғулланувчи
бир қатор олимларнинг фикрига кўра, кейингилари
одамлар ўртасидаги муносабатларнинг воситаси сифатида
қаралиши мумкин [6], чунки эмоцияларнинг ташқи
ифодаси (мимика, имо-ишоралар, феъл-атвор, муомала,
юриш-туриш) ижтимоий характерга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |