Таҳлил ва натижалар.
Айни ҳолатда тарихий
инверсиянинг дуо ҳамда ибодат кўринишида маълум бир
ғайриоддий шахслар томонидан намоѐн бўлишини
кўришимиз мумкин. Шу воқеадан сўнг ушбу сирли бир
ҳудуд топилмас мамлакатлардан бирига айланиб, барчани
ўзига ром қилиб, неча юз йиллар давомида қидирувга
сабаб бўлади. Худди шундай олим ва изланувчилардан
бири бу хорижлик сайѐҳ бўлиб, у ўзининг беш йиллик
меҳнатининг айнан шу саробий шаҳарни қидириш билан
ўтказди. Аммо бу уринишлари бесамар ўтганидан сўнг
асардаги образ кўктангрига ялиниб, бир маротаба бўлсада
шу ғайриоддий шаҳарни кўришга муяссар бўлай деб
илтижо қилади ва бу уринишлари рўѐбга чиқади. Яъни
сайѐҳнинг туши орқали амалга оширилган тилаги тарихий
инверсиянинг яна бир намоѐн бўлиш шакли бўлиб, ѐзувчи
бутун шаҳарни тўла деталлари орқали тушда намоѐн
қилди ва хронотопдаги макон яъни жой Шаҳри Ҳайбарда
амалга оширилган бўлса-да, бутун воқеалар хаѐлий яъни
тушда кўрилгани айни жанр намунаси бўлиб хизмат
қилади.
Улар космопортга Янги йилдан бир неча кун
олдин етиб келишди. Бу болакайнинг комосга илк саѐҳати
эди; аввал ҳечам ракетага чиқмаганди. Ота – она эса бу
саѐҳат кўнгилли ўтиши учун ҳаракат қилишарди. Мана,
улар Ерни тарк этишмақда, божҳона тўсиғидан ўтар
эканлар, у ерда ясатиб қўйилгани арча ва унинг ажойиб
чироқчалари кўзларини қамаштирарди. Космос саѐҳати
гўѐ улардан байрам қувончи, Янги йил шукуҳини олиб
қўяѐтгандек туюлди.
Болакай кутиш залида ўтирарди. Ота-онаси эса
Халқаро сайѐралар идораси ходими билан тортишиб,
тинкаси қуриган ҳолда боланинг ѐнига келишди[5].
Юқорида Рей Бредберининг энг фантастик
ҳикояларидан
бири
Коинот
совғасидан
олинган
мавзуимизнинг айни марказий мисоли бўлиб, унга оид
лекциконлар коинот, само, космосга саѐҳат, ер сайѐраси,
уни тарк этиш, Халқаро сайѐралар идораси кабилар бўлиб,
уларнинг барчаси келажакка оид терминлар бўлиб,
тарихий инверсиянинг замон хронотопи яъни вақтнинг
келажакка саѐҳати қаҳрамонлар нутқи томонидан
қўлланилган. Жумладан, ушбу лекцикон фақат маълум
бир касб эгалари томонидан ишлатилиб, айни асардан
олинган парчада юқоридаги сўзлар ноодатий бўлиб,
фантастиканинг реал ҳаѐтга тадбиқ этилиши ва ушбу
кўринишни айнан фантастиканинг ѐрқин намунаси
сифатида ѐзувчи кўрсатиб бера олди. Бола келаѐтган янги
йилни ноодатий шукуҳда яъни, самода ўтказишни ният
қилиб, бир неча кун олдин космопортга етиб келди ва
янги йил арчасини ҳам безатди.
Ракета двигатели ишга тушди, бир силкинди-ю.
Ортидан олов чиқариб Ерни тарк этди. Бугун 2052-йил 24-
декабр санаси эди. Ракета эса вақт ҳукм сурмаган; на ой,
на йил ва на соат бўлган маконда учиб кетди[6].
Do'stlaringiz bilan baham: |