“МАХЗАН УЛ-АСРОР” ҲАМДА “МАЖМАЪ УЛ-АХБОР” ДОСТОНЛАРИ КОМПОЗИЦИЯСИНИНГ ҚИЁСИЙ
ТАҲЛИЛИ
Аннотация
Мақолада ỹзбек адабиѐтида деярли тадқиқ этилмаган Саййид Қосимийнинг ―Мажмаъ ул-ахбор‖ достони илк марта
Низомий Ганжавийнинг ―Махзан ул-асрор‖ достони билан қиѐсий жихатдан таҳлил этилади, достонларнинг композиция
қурилиши сужет хусусиятлари ỹзаро қиѐсланиб, улардаги муштарак ва фарқли жиҳатлар ỹрганилади. Мақола мавзусини
очиб бериш мақсадида ўрта аср адабиѐтшуносларининг ва янги давр адабиѐтшуносларининг илмий ишланмаларидан
фойдаланилди.
Калит сỹзлар:
композиция, ―Мажмаъ ул-ахбор‖ (―Хабарлар тўплами‖), ―Махзан ул-асрор‖ (―Сирлар хазинаси‖) ,
шеърий ўлчов.
СРАВНИТЕЛЬНЫЙ АНАЛИЗ СОСТАВА ДРУЗЕЙ «МАХЗАН УЛ-АСРОР» И «МАЖМАЬ УЛ-АХБОР»
Аннотация
В статье впервые проводится сравнительный анализ малоизученного в узбекской литературе произведения Сайида
Касими ―Маджмаъ ул-ахбар‖ с ―Махзан ул-асрор‖ Низами Гянджеви, сравнивается композиционная структура
произведений, особенности сюжета, изучаются сходства и различия в них. Для раскрытия темы статьи были
использованы научные труды средневековых литературоведов и литературоведов нового периода.
Ключевые слова:
композиция, ―Маджмаъ ул-ахбар‖, ―Махзан ул-асрор‖, поэтическое измерение.
Кириш
. Сўнгги йилларда ўзбек адабиѐтшунос-
лигида бадиий асар поэтикасини ўрганишга бўлган
эътиборнинг кучайиши янги давр адабиѐтшунослиги
олдига долзарб ва муҳим муаммоларни қўйди. Эндиликда
маълум
бир
асар
устида
иш
олиб
бораѐтган
тадқиқотчининг асосий эътибори давр талаби билан
бадиият масалаларига қаратилмоқдаки, бу ҳам маълум
маънода бирѐқламаликни келтириб чиқаряпти. Бадиий
асарда қўлланилган шеърий санъатлар миқдорини
аниқлаш, шоир лирикасида истифода этилган вазнлар
сонини ҳисоблаб чиқишнинг ўзи билан бадиий асар ва
унинг муаллифи адабиѐтда қандай ўрин тутганлигини,
унинг ижоди бадиий адабиѐтнинг ривожига қай даражада
ҳисса қўшганлигини аниқлаб бериш мумкин эмас. Зеро,
шеъриятнинг вазифаси, албатта, бадиий усуллар эмас,
балки дунѐни англаш ва одамлар билан муомалада бўлиш,
ўзликни англаш ва ижтимоий муомала жараѐнида шахс
сифатида ўз-ўзини яратиш ҳамдир. Шу маънода бу икки
жиҳат – асар ғояси ва шаклий хусусиятларининг ўзаро
муносабати масаласини ўрганиш, шакл мазмунга хизмат
қилганлигини таҳлил қилиш ҳозирги адабиѐтшунос-
ликнинг долзарб муаммоларидан саналади, чунки шакл ва
мазмун муносабати масаласи минг йиллардан бери
мусулмон Шарқида мавжуд бўлган, ўзининг ибтидосини
барча мўжизотларнинг шарҳи ҳисобланган Қуръони
Каримдан олган ва исломий-тасаввуфий фалсафа
тараққиѐти ҳамда бадиий тафаккур тадрижи билан бу
муносабат тараққий этиб, жорий мушаккал бир илмий
тизимга айланган.
Навоийгача мазкур вазнга мурожаат қилган
шоирлардан яна бири Саййид Қосимий бўлиб, ундан
бизгача 4 та маснавий достон етиб келган. Қосимий
достонларидан фақат биттаси Низомий бешлигидаги
биринчи достонга жавобан ѐзилган бўлиб, ―Мажмаъ ул-
ахбор‖ (―Хабарлар мажмуаси‖) деб номланган. Достон
шоир яшаган давр ҳукмдори, Амир Темурнинг набираси
Абу Сайид Мирзога бағишланган бўлиб, ҳажман у қадар
катта эмас – 1044 байт[1].
Do'stlaringiz bilan baham: |