O‘zmu xabarlari Вестник нууз acta nuuz


O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet166/210
Sana23.12.2022
Hajmi2,76 Mb.
#895261
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   210
Bog'liq
Uzmu-15-2022(3-bolim)

O„zMU xabarlari Вестник НУУз ACTA NUUz
 
FILOLOGIYA 
1/5 2022 
- 301 - 
маънавияти ва мафкураси, номловчиларнинг дунѐқараши 
акс этган бўлади. 
Собиқ Иттифоқ парчалангач мустақилликни қўлга 
киритган давлатлар қаторида бўлган Тожикистон 
Республикасида ҳам географик объектларнинг номлари 
соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга 
солиш мақсадида бир неча қонун ва қарорлар қабул 
қилинган бўлиб, бу қарор асосан қадимдан тожик халқи 
билан қон-қардош бўлиб кетган ўзбек халқи яшайдиган 
жой номларини ўзгартиришга қаратилгандек кўринади. 
Чунки ўзбекча Қипчок, Қарапчи, Парчажуз, Қатаған, 
Найман, 
Ўроқли, 
Сулоқли, 
Уяс, 
Увоқ 
каби 
этнотопонимлар, Ўзбекқишлоқ, Янгиқўрғон, Жарқўрғон, 
Жарқўтон, Кенгкўл, Қўрғонтепа каби топонимларнинг 
ҳаммаси Зарзамин, Ҳаѐти Нав, Ориѐн, Истиқлол, Ваҳдат 
каби номланди. Бу ҳолатни, албатта, ҳеч бир нарса билан 
изоҳлаб ѐки оқлаб бўлмайди.
Хўжанд шаҳри. Ҳар бир шаҳарнинг ўзига хос 
тарихи, киѐфаси ва қисмати бор. Ер юзидаги кўплаб 
шаҳарлар номи дунѐда маълум ва машҳур, баъзиларини 
кўпчилик билмаслиги мумкин. Illy жиҳатдан шаҳарлар 
одамга ўхшайди, дунѐга келади, машҳурлик чўққисига 
чиқади, вақти келиб йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин. Шуни 
ҳам таъкидлаш жоизки, ҳар қандай шаҳарнинг шон-
шуҳрати, биринчи иавбатда унинг сиѐсий, иқтисодий ва 
маданий ҳаѐтда тутган ўрни билан белгиланади.
Хўжанд шаҳри ҳам ана шундай ўзига хос қиѐфага, 
минг йиллик ўтмишга эга шаҳар. Мутахассисларнинг 
ѐзишича, шаҳар сўзи қадимий санскритча - ―подшоҳ 
қароргоҳи‖ маъносини англатади. Сўғдий кат (канд, кент), 
форсий пойтахт сўзлари билан маънодош. Қадимги Буюк 
ипак йўли чорраҳасида жойлашган ҳозирги Хўжанд 
шаҳри, муҳим стратегик аҳамиятга эга бир қалъа 
сифатида илк ўрта асрларда пайдо бўлган ва дастлаб 
Хўжанд деб номланган. Хўжанд шаҳри вилоятнинг 
маъмурий, иқтисодий ва маданий маркази. Майдони 1,8 
минг км.кв. Аҳолиси 185,0 минг киши (1.01.2020 й). 
Шаҳар таркибида 35 та маҳалла фуқаролар йиғини 
мавжуд. Хўжанд шаҳри Сирдарѐнинг ѐнида, Қайрақум 
денгизининг қуйи қисмида жойлашган. Ҳозирги кунда 
Хўжанд 
Ўрта 
Осиѐдаги 
қадимий 
ва 
навқирон 
шаҳарлардан бири ҳисобланади. Эрамизгача бўлган VII-
VI аcрларда Хўжанд шаҳри Александр Македонский 
томонидан босиб олинади. Аввал харобага айлантирган 
шаҳарни Македонский қайтадан қуради ва Александр 
Эсҳата деб номлайди. Буюк ипак йўлида жойлашган 
Хўжанд шаҳри, Самарқанд ва Фарғона водийсини 
боғлашда муҳим рол ўйнаган. VIII асрда Хўжанд араблар 
томонидан забт этилади. XIII aсрда хўжандликлар Темур 
Малик бошчилигида Чингизхон қўшинларига қарши 
мардонавор кураш олиб борадилар. Чингизхон қўшинлари 
Хўжандни осонликча қўлга киритолмасликларига кўзи 
етгач, ҳийла-найранг йўли билан Темур Малик қўшинини 
енгади. 
Темур Малик матонати, мўғулларга қарши 
жангдаги жасорати ҳозиргача тилларда достон бўлмоқда. 
Минг йиллик тарихда бўлганидек Хўжанд шаҳри Ўрта 
Осиѐни ўзаро боғлашда муҳим роль ўйнайди. Араб 
истилоси натижасида, яъни VIII асрнинг иккинчи яримида 
қадимги шаҳар вайрон этилади. Кейинчалик шаҳар хабти 
Калиятепадан 6 км. шимоли-ғарбда жойлашган ҳозирги 
ўрдага кўчади. Ёзма манбаларда илк бор ислом дунѐси 
географ олимлари Ибн Хавкал, Муқаддасий, Ёқут 
Ҳамавий асарларида вилоятдаги шаҳар деб тилга олинган. 
IX-X асрларда Сомонийлар, ХI-XIII асрда Қорахонийлар, 
XIV-XV асрларда Темурийлар давлати, кейинчалик 
Бухоро амирлиги таркибига киритилган. Шаҳар бир неча 
марта инқирозга учраб, қайта тикланган. Амир Темур ва 
Темурийлар даврида яна ҳам ободонлашиб, савдо-сотиқ 
ва стратегик аҳамиятни касб эта бошлаган. XIX асрнинг 
60-йилларида, яъни Россия истилоси арафасида Хўжанд 
(Ўрда) 100 гектарга яқин майдонни эгаллаган, икки қатор 
мудофаа 
деворларига 
эга, 
Бухоро 
амирлиги 
тасаруффидаги Хўжанд ҳокимининг маъмурий маркази, 
ҳарбийлашган 
қалъа-шаҳар 
ҳисобланган. 
Россия 
истилосидан кейин, Туркистон генерал губернаторлигига 
қўшиб олинган Хўжанд шаҳри янги ташкил топган 
Хўжанд уездининг марказига айланган. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   162   163   164   165   166   167   168   169   ...   210




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish