- Таҳлил ва натижалар (Analyses and results).
Сўзлашув нутқи ѐзма нутқ билан эмас, балки, бадиий нутқ
билан оппозицияда бўлади ҳисоблаймиз. Чунки, ушбу
қарама-қаршилик муносабат турларининг табақалашуви
билан ўзаро боғланади ва у нутқнинг синтактик ва лексик
сатҳларидаги маълум фарқларга боғлиқ бўлади.
Иккинчидан, ―сўзлашув нутқи‖ ва ―сўзлашув тили‖
терминларининг қўлланилишига ҳам алоҳида тўхталиб
ўтиш керак. Чунки, уларнинг ишлатилишида ҳам маълум
камчиликлар кўзга ташланади. ―Сўзлашув нутқи‖
терминининг
камчилиги
шундаки,
нутқ
деганда
тилшуносликда тил тизимининг реализация жараѐни,
яъни, мулоқотнинг айрим ва конкрет актлари тушунилади.
Ушбу ҳолатда ―сўзлашув нутқи‖ ҳодисанинг моҳиятини
унинг структур-дистрибуцион белгилари очиб бера
олмайди. ―Сўзлашув тили‖ термини ҳам маълум
камчиликлардан ҳоли эмас. Тилшуносликда ―тил‖
тушунчаси мустақил тизим ҳисобланиб, бу тизим
фонетика, грамматика ва лексика каби таркибий
қисмлардан ўз ичига олади. Бу ҳолда, ―сўзлашув тили‖
автоном тизимни ҳосил қилмайди. Тилнинг сўзлашув ва
бадиий элементларининг катта қисми бир-бирига ўзаро
чамбарчас боғлиқ бўлади ва тилнинг ―умумий ядросини‖
ташкил қилади.
―Сўзлашув
тили‖
ва
―сўзлашув
нутқи‖
терминларининг бундай камчиликларини эътиборга олиб,
айрим тилшунослар уларнинг ўрнига ―сўзлашув тагтили‖
[6] ѐки ―сўзлашув субътили‖ [7] терминларини қўллашни
афзал кўрадилар. Бу терминлар ушбу ҳодисанинг ―тилга
оид‖ характерини анча аниқ ифода этади ҳамда унинг
―умумий тил‖ тушунчаси қоидаларига бўйсуншини
кўрсатади.
Ю.М. Скребневнинг фикрига кўра тагтил
―Тиллараро муносабатнинг у ѐки бошқа соҳасига хизмат
қилувчи
элементларнинг
мажмуи
ва
уларнинг
синтагматик шаклларини намоѐн қилади‖ [8].
Бироқ, ―сўзлашув нутқи‖ ва ―сўзлашув тили‖
терминларининг аввал таъкидлаб ўтилган камчиликларига
қарамасдан, кўплаб тилшунослар ўз изланишларида
анъанавий тарзда уларни қўллайдилар. Юқорида
келтирилган фикр мулоҳазаларни ҳисобга олиб, биз
―сўзлашув тили‖ ва ―сўзлашув тагтили‖ бирикмаларни
ишчи терминлар сифатида синонимик қўлланиши мумкин
деб ҳисоблаймиз.
Бундан ташқари, яна бир маротаба ―сўзлашув
тили‖ ва ―сўзлашув услуби‖ тушунчалари ўртасидаги
ўзаро муносабатга тўхталиб ўтиш зарур. Баъзи тилшунос
олимлар, жумладан, Н.Н.Семенюк, тилнинг мавжудлиги
унинг функционал услублари ҳамда шакллари ўртасидаги
чегараларнинг беқарорлиги сабабли, ушбу тушунчаларни
чегаралаш қийин эканлигини таъкидлайди. Шу боис
тилшунос олим, ―Функционал услуб бу маълум муносабат
муҳити ва маълум мақсадда қўлланиладиган тил
воситаларининг мажмуидир. Шу билан бирга, у инсон
фаолиятининг қайсидир соҳасига потенциал жиҳатдан
тааллуқли бўлган тил воситаларини танлаш ва
гуруҳлашнинг маълум қонуниятларидир‖ деб ѐзади [9].
И.Р. Гальперин ва О.А.Лаптева каби олимлар сўзлашув
услубини алоҳида ажратиб кўрсатмайдилар ҳамда
―Функционал услублар фақат тилнинг ѐзма шаклида
мавжуд бўлади‖ деб ҳисоблайдилар [10, 11]. Бундан
ташқари, И.Р.Гальпериннинг фикрича, ―Оғзаки муносабат
шаклларини чуқурроқ ўрганиш, эҳтимол, унда маълум
услубларни аниқлаш имконини бериши мумкин‖ [10].
М.Н.Кожина функционал услубни ―Нутқнинг у ѐки
бошқа ижтимоий фаолиятнинг маълум сохасига мос
келувчи турининг ўзига хос характери ва у билан онгнинг
шаклида муносабатдош бўлган ва маълум стилистик
маъно ифодаловчи нутқий шакл‖ дея таърифлайди [11].
Ю.М.Скребнев сўзлашув тили ва сўзлашув услуби
ўртасидаги муносабат муаммосини қуйидагича ҳал этади:
―Сўзлашув услуби, ҳар қандай бошқа функционал услуб
каби, тагтилни лингвистик жиҳатдан характерловчи ўзига
хос специфик соҳа ҳисобланади. Демак, ушбу субътилдан
барча тагтиллар учун умумий бўлган нейтрал соҳа
чиқариб ташланса, унинг стилистик жиҳатдан релевант
соҳаси, яъни, тегишли функционал услубни ташкил
қилувчи бирликларнинг мажмуи қолади‖ [6]. Шу билан
бирга,
олим
яна
таъкидлаб
ўтадики,
―Нейтрал
бирликларсиз субътил муносабатнинг ушбу соҳасида тўла
қимматга эга бўлган тил ҳисобланмайди, қоидага кўра,
матн фақат тил элементлари ва улар жамланмасининг
ўзига хос специфик шаклларидангина ташкил топа
олмайди‖ [6].
Сўзлашув услубининг ўзига хослиги шундан
иборатки, бадиий функционал услублардан фарқли
равишда, сўзлашув услубидаги тил бирликларининг
танлаб олиниши ва қайта ишланишида қисқа вақт
мобайнида қандайдир кичик ижтимоий қатлам ѐки
гуруҳлар эмас, балки, узоқ вақт давомида инсонларнинг
катта аудиторияси иштирок этади.
―Коллоквиализм‖ термини ҳақида гап борар экан,
биз бу борада К.М.Рябованинг ―Сўзлашув субътилининг
таркибий қисми сифатида коллоквиализмлар стилистик
жиҳатдан бироз пасайтирилган, эстетик маъно шкаласи
бўйича бевосита нейтрал қатламдан кейин жойлашган
лексик
бирликлар
ҳисобланади‖
деган
фикрига
қўшиламиз [13]. Бизнингча, коллоквиализмлар норасмий
муносабат соҳаси таркибига мансуб бўлиб, коллоквиал
лексика бу сўзлашув нутқида қўлланиладиган барча
лексик
бирликлар
эмас,
балки
бошқа
(юқори)
коммуникатив соҳаларда қўлланилиши ноўрин бўлган
лексик
бирликлар
ҳисобланади.
Шу
сабабли,
Ю.М.Скребнев қайд этади-ки: ―Коллоквиализмнинг
спецификлик белгиси унинг бошқа тагтилларга тегишли
бўлган матнларда қанчалик кўп учрашига эмас, балки
коллектив-субъектив тил тажрибасининг маълумотлари
асосида аниқланадиган ушбу матнларда уларнинг
қайтарзда
ноўрин
қўлланилишига
боғлиқ‖
[6].
Коллоквиализмлар
адабий-сўзлашув
тили
лексикасинининг асосини ташкил қилиб, уларнинг муҳим
белгиси стилистик жиҳатдан фақат бироз пасайтирилган
бўлади ҳамда айнан шу хусусияти билан улар арго,
жаргон, сленг ва вульгаризмлардан фарқ қилади. Чунки,
арго, жаргон, сленг ва вульгаризмлар стилистик жиҳатдан
кескин пасайтирилган нутқ бирликлари бўлиб, улар
услубий
жиҳатдан
коллоквиализмлардан
кейинги
поғонада жойлашади. Сўзнинг стилистик пасайганлиги
мулоқотдаги эркинлик даражаси, эмоционаллик ва
экспрессиянинг ортиши ортидан унда қўлланиладиган
ибораларнинг ҳам бетакаллуфлик даражаси юқорилаб
бориши билан изоҳланади.
Эмоционалликни сўзловчи томонидан таъриф
берилаѐтган предмет ѐки ҳодисанинг субъектив баҳосини
лексик бирликлар орқали ифодалай олиш қобилияти
Do'stlaringiz bilan baham: |