58
58
Регистрация ва индикация босқичлари бўлинган,
тасвир сифати эса
регистрация шартларига боғлик эмас. Шунинг учун рақамли осциллографлар
кераклича узоқ вакт давомида бир каррали хамда кетма-кет сигналларни
шаклини яратиш имкониятига эга.
Замонавий
осциллографларда
МПТни
қўллаш
функционал
имкониятларини кенгайтиради, уни сигналнинг ихтиёрий жойида
кучланишни ўлчашда, сигналнинг ихтиёрий нуқталари
орасидаги
кучланишни кучайишини ва вактий интервал сигналини ўлчаш,
сигналларнинг махаллий, максимал ва минимал қийматларини топишини ва
хоказоларни таъминлайди.
Осциллографларнинг кенг имкониятларига қарамасдан рақамли
қурилмаларни диагностикасида уларни қўллаш импульслар кирувчи кетма-
кетлигининг узунлиги билан чегараланган. Агар кирувчи кетма-кетликнинг
узунлиги ўнлаб ёки юзлаб тактли интервалларга тенг
бўлса,
осциллографнинг экранида уни кузатишни имкони қолмайди. Рақамли
қурилмада шу ўзгаришда бир бит маълумот бутун рақамли
тизимни ишга
нолойиқ қилиши мумкин.
Мураккаб назорат - диагностик рақамли платаларда эхтимолий бир-
нечта носозликлар манбаи аниқлиги билан диагностика ўтказиш имконини
яратади. Бу, схеманинг аниқ контактлари томонидан функционал назорат
амалга оширилиши билан тушунтирилади. Шунда баъзи нуқталар
хизмат
доирасидан
ташқарида
бўлади,
шу
сабабли
носозликларнинг
диагностикасида ноаниқлик пайдо бўлади. Мантиқий зондлар схеманинг
текширилаётган нуқтасида доимий ёки даврий кучланишнинг даражасини
назорат қилиш имконини яратади. Индикатор тўғридан – тўғри қурилмада
жойлаштирилади, мантиқий зондларнинг ўзлари эса, рақамли платанинг ички
тугунларини мантиқий холатини ўлчашда ишлатилади.
Диагноcтиканинг
электрик усуллари текширилаётган рақамли
платадан қабул қилинган электрик сигналларни текширишга асосланган. Кўп
ҳолларда эксплуатация босқичида рақамли платалар лакланган ва
59
59
диагностика воситалари билан диагностика
объекти орасида гальваник
боғланишни таъминлаб бериш имкони бўлмайди. Шу ҳолларда
диагностиканинг
турли
воситалари
томодан
оширилаётган
носоз
элементларнинг қидируви рақамли платанинг лакланган қопламининг
бузилиши билан боғлиқ. Қўлланилаётган босма монтажнинг юқори
зичлигини эътиборга олган холда бу интеграл микросхемаларнинг (ИМС)
ўтказгичлари ёки чиқишларини қисқа туташувига олиб келиши мумкин.
Изоляция қоплами билан химояланган босма монтаж ва ИМС платаларнинг
ўтказгичларида токларнинг назорати учун изоляция бузилиши ва ток
ўтказгичли ўтказгичларда узилишсиз индикацияни бажарадиган импулсли
токларнинг контактсиз индикаторлари қўлланилади. Бу индикаторлар
туташишларни,
занжир узилишини, монтажли схемаларида ва уч холатли
шиналарда, носозликларни қидирувида қўлланилиши мумкин. Токни
контактсиз назорати рақамли платанинг исталган ички нуқталаридан
маълумот олиш имкониятини яратади. Ишлатилаётган занжирларнинг
активацияси импульсларнинг стимуляциялаш
генератори томонидан
таъминланади, оқиб ўтаётган токнинг регистрацияси эса ихтиёрий
импульснинг импульсли кетма-кетликдаги амплитудасини ўлчайдиган
контактсиз токли индикатор билан таъминланади.
К762 қурилма диагностикалаштириш мисолида токли ўтказгичларнинг
узлуксиз боғланиши ва ҳимоя қобиғининг бузилишини назорат принципини
кўриб чиқамиз. К762 электрон аппаратурасини диагностикалаш қурилмаси
электрик кучланишининг импульслар амплитудасини ва босма платалар
ўтказгичларидаги токни ўлчаш ва назорат қилиш учун мўлжалланган.
Қурилма импульслар кучланиши Ф7243 контактсиз рақамли индикатори,
Ф7244 токларининг контактсиз рақамли индикатори, Ф7244 стимуляциялаш
генератори ва манба блокидан (блок питания) иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: