Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet344/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   340   341   342   343   344   345   346   347   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
Литература 
1.
Малярчук Н.И., Маджуга А.Г., Абдулина Л.Б. Здоровьесберегающее воспитание как 
социокультурный феномен. В сб. междун. научно-практ. конф. «Обеспечение 
целостного здоровья участников образовательного процесса в инновационных 
социокультурных условиях». - Стерлетамак, 2018. - Стр. 150-158. 
2.
Маджуга А.Г. Здоровьесберегающая педагогика: теория, методология, практика, 


403 
перспективы развития: Монография / А.Г. Маджуга, И.А. Синицина. –М.: Логос, 2014. – 
580 с. 
3.
 
Артамонова Е.В. Здоровьесбережение как основное направление в системе 
воспитательной работы школы. Мат. некоммерческого частного учреждения центра 
образования «Самсон». 2011, с. 136-138.
 
 
ЭКОЛОГИК ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ДАВР ТАЛАБИ 
 
Абдуризаева С.Р.
1
, Қодирова Ф.Б
2
Тошкент давлат педагогика университети
1
, Тошкент тумани 11-мактаб ўқитувчиси
2
 
Экологик таълим ва тарбия бугуннинг долзарб масалаларидан бири. Ҳар бир инсонда ўзи 
яшаб турган уй, кўча, маҳалла, қишлоқ ва шаҳарни ифлосланишдан асраш, уни 
ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, табиий масканларни асл ҳолида сақлаш ва улардан 
унумли фойдаланиш, юртимиз табиатини муҳофаза қилиш сингари фазилатларни 
шакллантириш экологик тарбиянинг ажралмас қисмидир. 
Дунѐда глобал, молиявий ва иқтисодий инқироз давом этаѐтган бугунги кунда 
Ўзбекистонда ижтимоий соҳаларни, жумладан таълим тизимини ривожлантиришга катта 
маблағ йўналтирилаѐтгани, қолаверса, ѐш авлодни ҳар томонлама етук, баркамол инсонлар этиб 
тарбиялашга катта эътибор қаратилаѐтгани жаҳон жамоатчилиги томонидан кенг эътироф 
этилмоқда. 
Бугунги кунда табиат билан жамият ўртасидаги муносабатларнинг тобора жиддий тус 
олаѐтгани ва бунинг оқибатида табиат мувозанатининг сезиларли даражада бузилгани ҳеч 
кимга сир эмас. Инсон табиий муҳитга таъсир этар экан, унинг ўзи ҳам ―акс таъсир‖га дуч 
келмоқда. Бинобарин, табиатдаги мувозанатнинг бузилиши инсоннинг табиат қонунларига 
етарлича эътибор бермаслиги, баъзи ҳолларда эса ушбу сезилмаган қонунларга панжа орасидан 
қараши натижасида содир бўлмоқда. 
Табиатда рўй бераѐтган кўнгилсиз ҳодисаларни бартараф этиш, рўй бериши мумкин 
бўлган бундай вазиятларнинг олдини олиш ҳозирги куннинг долзарб вазифаларидан бири 
ҳисобланади. Инсоннинг табиатга нотўғри таъсир кўрсатиши натижасида юзага келадиган 
салбий ҳолатларнинг тўғри идрок этиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олишда экологик 
таълим-тарбиянинг ўрни ниҳоятда каттадир. 
Кишиларнинг экологик онги ва маданияти табиат муҳофазасини амалга оширишдаги 
асосий ижрочи омил ҳисобланади, унинг ҳар доим юқори савияда бўлишига, мунтазам равишда 
такомиллаштирилиб боришига эришиш зарур. Боланинг ѐшлигидан табиат ва ундаги 
ҳодисаларга нисбатан муносабатини тўғри шакллантириб боришга катта эътибор қаратишимиз 
лозим. Айтайлик, фарзандимизга тоза сув ва ифлосланган сувнинг бир-биридан фарқини, 
сувнинг нима учун ифлосланишини ҳаѐтий мисоллар ва далиллар орқали тушунтириб 
беришимиз фойдадан холи бўлмайди. Уларга ѐшлигидан сув беҳудага оқиб турган кран 
жўмрагини бекитишни унутмаслигини, гул ва дарахт новдаларини синдирмасликни, чиқиндини 
фақат белгиланган жойларга ташлашни ўргатиш уларда табиатга нисбатан меҳр-муҳаббат 
хислатларини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 50-моддасида ―Фуқаролар атроф табиий 
муҳитга эҳтиѐткорона муносабатда бўлишга мажбурдирлар‖, 55-моддасида ―Ер, ер ости 
бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐси ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий 
бойликдир, улардан оқилона фойдаланиш зарур ва улар давлат муҳофазасидадир‖, дея белгилаб 
қўйилгани бу борада мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлмоқда. 
Бинобарин, юртимизда экология, атроф-муҳитни муҳофаза этиш ҳамда табиий 
ресурслардан оқилона фойдаланишнинг жаҳон андозаларига тўлиқ жавоб берадиган 
фундаментал ҳуқуқий базаси яратилган. Ҳозирги кунгача соҳага доир 30 га яқин қонунлар ва 
170 дан зиѐд қонуности ҳужжатлари қабул қилинди. Уларни ҳаѐтга изчил татбиқ этиш 
мақсадида жойларда атроф-муҳит муҳофазаси ҳамда табиий ресурслардан оқилона 


404 
фойдаланиш, экологик билим ва тажрибаларни тарғиб қилишга йўналтирилган қатор миллий 
ҳамда халқаро лойиҳалар амалга ошириш мақсдга мувофиқдир.
Олий ўқув юртларида экология ва табиат муҳофазаси курсини ўқитишга алоҳида 
аҳамият бериш ҳозирги даврнинг долзарб масаласидир. Табиат билан жамият ўртасидаги 
муносабатлар тобора мураккаблашиб бораѐтган ҳозирги даврда мазкур масала моҳиятини чуқур 
англайдиган ва уларнинг ижобий ечимини топа оладиган мутахассисларни тайѐрлаш давр 
талабидир. 
Умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларида экологик таълим-тарбияга эътибор 
бугунги кун талаблари даражасидан бир оз орқада қолиб, экологияни ўқитиш бошқа табиий-
ижтимоий фанларга интеграциялашган ҳолда амалга оширилмоқда. Бизнигча, бу кутилган 
самарани бериши қийин. Экологияни мустақил фан сифатида ўқитиш мақсадга мувофиқ.
Умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчиларида экологик билим ва 
тайѐргарликнинг талаб даражасида эмаслиги, узлуксиз таълим тизимида мукаммал экологик 
базанинг мавжуд эмаслиги, экология бўйича ўқув-лабораториялари ва жиҳозларининг 
етишмаслиги, малакали эколог кадрларнинг камлиги ечимини кутаѐтган масалалардан 
ҳисобланади. Таълим муассасаларида экологик билимларни тарғибот ва ташвиқот қилишни 
кучайтириш мақсадида уларда ―Экологик марказ‖, ―Экология клуби‖ кабиларни ташкил этиш 
ижобий самаралар беради.
Маҳаллалар ҳам экологик таълим-тарбиянинг ўзига хос ўчоқларидан бири ҳисобланади. 
Азалий қадриятларимиздан ҳисобланган умумхалқ ҳашарларини ўтказиш ва унга кўпроқ 
ѐшларни жалб этиш уларнинг табиатга нисбатан тўғри муносабатини шакллантиришга ѐрдам 
бериши шубҳасиз. Бинобарин, ота-боболаримиздан бизга мерос ҳисобланмиш она табиатни 
софлигича келгуси авлодларимизга етказиш барчамизнинг зиммамизда турган муҳим 
мъсулиятдир. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   340   341   342   343   344   345   346   347   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish