Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


ТАБИИЙ ФАНЛАР ТИЗИМИДА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet337/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   414
Bog'liq
Туплам

ТАБИИЙ ФАНЛАР ТИЗИМИДА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ 
МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШДАГИ ДОЛЗАРБ МУАММОЛАР
ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ 
 
 
 
 
ЎҚУВЧИЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ БИЛИМ ОЛИШИ ВА ЎЗ- ЎЗИНИ
БАҲОЛАШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 
 
Мавлонов О.
1
, Тошманов Н.
1
, Камолова Х.
2
Тошкент давлат педагогика университети
1
, Фарғона давлат университети

Фан ва техниканинг жадал ривожланиши билан ўқувчилар ўзлаштириши лозим бўлган 
билимлар ҳажми ҳам тобора ортиб бормоқда. Шу сабабдан ҳозирги даврда фақат ўқитувчининг 
меҳнатига асосланган таълим яхши самара бермайди. Таълимни самарали бўлиши учун уни 
замон талабларига мос келадиган янги босқичга кўтариш зарур. Бунинг учун ўқув жараѐнига 
илғор педагогик, инновацион ва ахборот технологияларини жорий этиш лозим. Ҳозирги таълим 
тизимида ўқитувчининг асосий вазифаси ўқувчиларнинг мустақил билим олиш фаолиятини 
ташкил этиш, уларни мустақил билим олишга ва олган билимларини амалиѐтга татбиқ этишга 
ўргатишдан иборат. Бунинг учун ўқитувчи билимларни ўқувчиларнинг ўзлари мустақил 
ўзлаштириб олишга имкон берадиган воситаларни танлаб олиши лозим. Кўп танлов жавобли 
топшириқлар ѐрдамида мустақил ўқиб, таянч конспект тузиб олиш ана шундай воситалардан 
ҳисобланади. Мустақил ўқиш учун мўдлжалланган кўп танлов жавобли топшириқлар олдиндан 
ишлаб чиқилиб, ўқувчиларга уй вазифаси сифатида топшилади. Бундай топшириқларнинг
тўрт хил (
АBDE)
шакли мавжуд. 
А.
Тенг нисбатдаги тўғри ва нотўғри жавоблардан иборат танлов жавобли 
топшириқлар.
Бундай топшириқларга бир хил миқдорда тўғри ва нотўғри жавоблар берилади. 
Ўқувчига улар орасидан тўғри жавобларни танлаб олиш таклиф этилади. Масалан: 
1. Бир ҳужайрали ҳайвонларнинг қайси хусусиятлари кўп ҳужайралиларнинг битта 
ҳужайрасидан фарқ қилади? А-нисбатан мураккаб тузилганлиги. Б-мустақил организм 
эканлиги. В- мустақил моддалар алмашинув хусусиятига эга эканлиги. Г- кимѐвий 
таркибининг бошқача бўлади. Д- мустақил кўпайиш хусусиятига эга эканлиги. Е- 
таъсирланиши ва таъсирга жавоб бериш хусусият. Ж- нисбатан йирик, шакли дуксимон 
бўлиши. З- нисбатан майда ва содда тузилганлиги. Тўғри жавоблар: Б, В, Д, Е. 
B. Тўғри кетма-кетликни аниқлаш топшириқлари
биологик жараѐнлар, хронологик 
воқеалар ва органларнинг организмда жойлашув тартибини аниқлашга мўлжалланган. Уларда 
фақат тўғри жавобни шакллантириш учун зарур бўлган тушунчалар келтирилади. Ўқувчидан 
тушунчаларни муайян тартибда жойлаштириш орқали тўғри жавобларни шакллантириш талаб 
қилинади. Масалан: 
2. Сутэмизувчиларнинг кичик қон айланиш доираси бўйлаб қон оқиб ўтадиган 
органларни тартиб билан кўрсатинг. Жавобингизни юракнинг қонни ўпкага ҳайдайдиган 
қисмидан бошланг: А. Ўпка артерияси. Б. Ўпка венаси. В. Ўнг юрак қоринчаси. Г. Ўпка 
капиллярлари. Д. Чап юрак бўлмаси. Тўғри жавоблар: 1- В, 2- А, 3- Г, 4- Б, 5- Д. 
Д. Ўзаро мос келадиган тушунчаларни жуфтлаб ѐзиш топшириқлари.
Бундай 
топшириқларга икки гуруҳ тушунчалар берилади. Улардан биринчи гуруҳи ҳарфлар, иккинчи 
гуруҳи рақамлар орқали кодланади. Ўқувчилардан иккинчи гуруҳ орасидан биринчи гуруҳга 
мос келадиган тушунчаларни топиб, жуфтлаб ѐзиш талаб қилинади. Масалан: 
3. Бир ҳужайралилар улар пайдо қиладиган касалликларни жуфтлаб ѐзинг: А- 
Трипанасома.Б-Лейшмания.В- Паразит амѐба.Г- Лямблия: 1- ўт йўлларини яллиғланиши; 2- 
тери ѐмон яраси; 3- уйқу касалли, 4- қонли ичбуруғ. Тўғри жавоблар: А- 3, Б- 2, В- 4, Г- 1.
 Е. 
 E. Расмларни ўқиш топшириқлари.
Бундай топшириқлар биологик объектларнинг 
тузилишини расмлар ѐрдамида ўрганишга ва ўқувчининг бу борадаги билимларини аниқлашга 


396 
мўлжалланган. Масалан: 
4. Қуш тухумига тегишли тушунчалар билан расмдан уларга мос келадиган рақамларни 
жуфтлаб ѐзинг: 
А- сариқлик парда. Б- пўчоқ. 
В-сариқлик. 
Г- ҳаво камераси.
Д - эмбрион диски.
Е- пўчоқости парда.
Ж - оқсил. З - канопча. 
Тўғри жавоблар: А- 6, Б- 1, В- 4, Г- 3, Д- 8, Е- 2, Ж- 4, З-5.

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   333   334   335   336   337   338   339   340   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish