Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet335/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   414
Bog'liq
Туплам

Адабиѐтлар: 
1.
Вавилов Н.И. Избранные труды . Т.2. - М. – Л., 1935. - 353 с. 
2.
Алексеев В.П. // Фисташка настоящая – Pistacia vera L. Семейство Анакардиевых 
(Anacardiaceae) //. - Субтропические культуры,1963. № 3. – С. 33-43. 
3.
Попов К.П. Фисташка в Средней Азии. - Ашхабад: Ылым, 1979. -159с. 
4.
Бутков Е.А. Фисташники Ўзбекистана и проблемы ихсохранения.-Рес. Науч.-пр. 
конференции.- Ташкент,2016.- Б. 41-44. 
5.
Абу Али ибн Сина. Канон врачебной науки. Т.2.- Ташкент: Фан, 1982. – С. 29-48. 
 
СОЯ УРУҒЧИЛИГИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ – УСТИВОР ВАЗИФА
Каршибаев Х.К., Жакбархонов Х.Й., Камолов Б.Р. 
Гулистон давлат университети 
Дунѐ аҳоли сонининг ортиб бориши инсониятни озиқ-овқат маҳсулотлари билан 
таъминлашни тақозо қилади. Одамларга ўта тўйимли, юқори калорияли оқсилли озиқ-овқат 
билан таъминлаш бугунги кунда хал қилиниши қийин бўлган муаммолардан биридир [1].
Инсоният ўзига зарур бўлган оқсилнинг ярмидан кўпини ўсимликлардан олади. 
Таркибида оқсил ва углевод миқдори юқори бўлган буғдой, маккажўхори, арпа каби экинларни 
экишга мамлакатимизда доимо катта аҳамият берилган. Камроқ экилиб келган дуккакли 
ўсимликлар эса ўз таркибида энг кўп миқдорда керакли аминокислоталарни сақлайди. Шу 
сабабли кўпчилик мамлакатларда дуккакли экинлар турлари ва майдонларини кенгайтиришга 
жиддий эътибор қаратилмоқда. Улар ичида таркибида юқори миқдорда оқсил ва мой сақловчи 
соя ўсимлиги алоҳида ўринга эгадир. Ўсимлик оқсиллари ичида биргина соя оқсили ўзининг 
химиявий таркиби жихатида ҳайвон оқсилига ўхшайди. Соя донининг таркибида 40-45 % оқсил 
ва 22-25 % мой бўлиб, соя оқсилида инсон ва ҳайвон организми учун зарур бўлган жами 
аминокислоталар мавжуд. 
ФАО нинг сўнги маълумотларига қараганда ер юзида соя 95 млн. га дан кўпроқ майдонга 
экилади, унинг ўртача ҳосили 220 млн. тоннани ташкил этади.
Соянинг навлари ниҳоятда кўп. Биргина Россия ўсимликшунослик институти Кубан 
тажриба станцияси соя коллекциясида 6500 дан ортиқ нав сақланмоқда.
 
Ўз ФА Генетика ва 
ўсимликлар экспериментал биология инстиути

ихтиѐрида 130 ошиқ соя навлари мавжуд.



Ўзбекистонда ―Амур-41‖, ―Ўзбекистон-2‖, ―Дўстлик‖, ―Краснодар-10‖, ―Тезпишар-5‖, 
―Волна‖ каби қатор навлар экиб синаб кўрилган. Кейинги йилларда юқори ҳосилли маҳаллий 
соя нави сифатида ―Орзу‖, ―Генетик-1‖ навлари, Ҳалқаро ИКАРДО ташкилоти томонидан 
синаб кўриш учун Toury, Canton, Tokei, Higo, Penta, Дельта, Вилана, Лада, Лидия каби навлар 
таклиф этилмоқда. 2001 - 2006 йиллари Сирдарѐ вилоятининг Боѐвут тумани ―Ғаллакор‖ 
жамоа хўжалигида хориждан келтирилган ушбу соя навлари ғалладан кейин такрорий экин 
сифатида экилиб кўрилди. Назорат сифатида маҳаллий ―Дўстлик‖ нави олинди. Ушбу навлар 
вегетация даврининг узоқлиги (130-155 кун), сувни кўп талаб қилиши, айрим йиллари донининг 


393 
тўлиқ пишмай қолиши билан шароитга мос келмаслиги қайд этилди [2]. Улар ичидан такрорий 
экин сифатида Сирдарѐ шароитида Ўз ФА Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси 
институти томонидан яратилган ―Генетик -1‖ навидан фойдаланиш мумкинлиги аниқланди 
[3]. 
Тажирба - синов ишлари олиб боришда ЎзПИТИ томонидан тайѐрланган ―Дала 
тажирбаларини ўтказиш услублари‖ ва Гулистон ДУ да нашр қилингин ―Ўт ўсимликларда 
репродукция жараѐнини ўрганишга оид методик кўрсатмалар‖идан [4,5] фойдаланилди. 
Соя уруғи буғдой йиғиштириб олингандан кейин 28 июн-10 июл кунлари оралиғида 
ҳайдалган майдонларга чигит экадиган сеялкада 4 -5 см чуқурликда экилди. Уруғ экилгандан 
кейин қатор оралатиб уруғ суви қўйилди.
Экилган соя уруғлари шароитга қараб 7-11 кунда униб чиқди. Ўсимликлар вегетацияси то 
ноябр ойининг биринчи декадасигача давом этди. Тажирба синов ишлари олиб борилган 
йилларда ―Генетик -1‖ навининг вегетация даври 98-114 кунни ташкил қилиб, Мирзачул 
шароитида тўлиқ пишиб етилади. Тажирба майдонларнинг хар гектардан 21-26 ц ҳосил 
олинди. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, сояда дуккакли ўсимликларга хос бўлган табиий азотни 
фиксация қилиш хусусияти мавжуд бўлиб, вегетация даврида тупроқда ўртача навига қараб 70- 
100 кг азотни тўплайди ва тупроқ унумдорлигини табиий йул билан оширишга хизмат қилади.
Таклиф қилинаѐтган соя навлари ичидан Республикамиз минтақаларига мос, тезпишар, ғўза-
ғалла алмашлаб экишда фойдаланиш мумкин бўлган соя навларини аниқлаш, уни етиштиришнинг 
биологик ва технологик асосларини ишлаб чиқиш, соядан фойдаланиб тупроқ унумдорлигини 
кўтариш учун аниылаб олинган соя навлари уруғчилигини йўлга қуйиш мақсадида 
Республикамизда ҳудудларида махсус соя уруғчилик хўжаликлари ташкил этиш зарур 
ҳисобланади. Бу хўжаликларда етиштирилган соя уруғи хориждан келтирилган уруғликка 
нисбатан минтақа шароитига кўпроқ мослашган ҳамда камроқ харажат ҳисобига (транспорт, 
таможня, ҳар ҳил харажатларсиз) тайѐрланганлиги сабабли уруғ учун кетадиган ҳаражатларни 
кескин камайишига олиб келади. Бу эса Президентимиз Ш. Мирзиѐев томонидан
Республикамизда 44 минг гектар ерга соя етиштиришни йўлга қуйиш тўғрисидаги кўрсатмасини 
бажарилишига қўшилган муносиб ҳисса бўлади. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   331   332   333   334   335   336   337   338   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish