Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


ЖИЗЗАХ АДИРЛАРИДА ХАНДОН ПИСТАЗОРЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet334/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   330   331   332   333   334   335   336   337   ...   414
Bog'liq
Туплам

 
ЖИЗЗАХ АДИРЛАРИДА ХАНДОН ПИСТАЗОРЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ 
ИСТИҚБОЛЛАРИ 
 
Каршибаев Х.К., Эшмуродов Ж. Х. 
Гулистон давлат университети 
Ўрта Осиѐ, жумладан Ўзбекистон, хандон пистанинг ватани ҳисобланиб, кўпчилик 
тадқиқотчилар томонидан ушбу ўсимликнинг келиб чиқиш маркази қаралади. Бунинг сабаби 
ушбу минтақада ѐввойи хандон пистанинг кўплаб генофонди учрайди, улар ичида совуққа ва 
ўта қурғоқчил шароитга мослашган формалари, айниқса касаллик ва зараркунанда 
ҳашаротларга чидамли формалари мавжуд. Академик Н.И. Вавилов (1935) фикрича хандон 
пистанинг хорижда тарқалган барча маданий навларнинг асосини Ўрта Осиѐнинг табиий 
пистазорларида тарқалган формалар ташкил этади [1]. 
Хандон писта (фисташка настоящая) - 
Pistacia vera
L. 
Anacardiacea
оиласига мансуб 
бўлиб, табиатда қурғоқчил муҳитга ўта чидамли бўлган дарахт - буталардан ташкил топган 
ўзига хос жамоалар ҳосил қилади. Хандон писта нафақат тоғолди адир минтақасининг ѐзги 
қурғоқчил ва қайноқ иқлим шароитига, балки совуққа чидамлилиги билан ажралиб туради. 
Тоғолди ҳудудларда тарқалган табиий пистазорлардаги ўсимликлар 1500-2000 м денгиз 
сатҳидан юқори жойларда айрим йиллари 30 С гача бўлган қишки совуқларга чидай олиши 
қайд қилинган [2, 3]. 
Ўзининг энига ва чуқурликка қараб яхши ривожланган илдиз тизимига ва яхши сершохли 
танасига эга бўлган писта ўсимлиги тоғолди ҳудудларида баҳорги сув тошқинларини ва тупроқ 
эррозиясини олдини олишда муҳим фитомелиоративлик ролини бажаради. Бундай ҳолатни 
Боботоғнинг ѐн бағриларида ястаниб ѐтган табиий пистазорлар мисолида кўриш мумкин. Ушбу 
пистазорларда 200-300 йиллик ҳали ҳам мева бераѐтган индивидларни учратиш мумкин. Бу эса 
инсон учун писта ўсимлигининг умрбоқий мевалардан бири эканлигини таъкидлайди ва унинг 
имкониятларидан фойдаланиш зарурлигини кўрсатади. Чунки Ўзбекистоннинг қурғоқчил 
минтақаларида табиий ҳолда суғорилмайдиган ҳудудларда писта ўсимлигидан бошқа ўсиб мева 
берадиган ўсимлик турининг йўқлигини кўпчилик билади. 
Хандон писта табиий ҳолда тоғ олди минтақаларининг ўзига хос экотизимни 
шаклланишига асос бўлади. Бошқа томондан унинг меваси ўз таркибида 42-56 % ѐғлар , 14-22% 
оқсиллар, қисман углеводлар ва кўплаб микроэлементларни сақлагани учун қадимдан инсоният 
томонидан жуда қадрланиб келган [4].
Абу Али ибн Сино (1982) писта мевасидан ошқозон ва жигар касалликларни даволашда 
фойдаланган. Ундан ошловчи, тиббиѐтда ишлатиладиган танин моддаси ва саноатда 
қўлланиладиган ҳар хил смолалар олиш мумкин. Писта меваси Шарқ табобатида организмдан 
турли ѐт моддаларни чиқаувчи сифатида фойдаланилгани маълум [5].
Археологик маълумотларга кўра Тош даврида Ўрта Осиѐ минақасида 2 миллион гектардан 
ошиқроқ табиий пистазорлар мавжуд бўлган бўлса, ҳозирги кунда уларнинг умумий майдони 
300000 га ошмайди. Табиий пистазорлардан режасиз фойдаланиш, аҳоли томонидан пистани 
ўтин сифатида узлуксиз ишлатилиши, иккинчи жаҳон уриши даврида ҳарбий мақсадда чуян 
эритиш учун ѐқиғи сифатида катта майдонлардаги асрий писталарнинг қирқилиши ва ҳ.о. лар 
табиий пистазорларнинг қисқариб кетишига ва ҳозирги кунда аҳоли орасида айрим ҳудудларда 
фақат Пистали, Писталитоғ ва Писталисой номларини сақланиб қолишига олиб келди. Шу 
сабабли табиий пистазорларни қайта тиклаш ва адир минтақасида янги писта боғларини 
(плантацияларини) яратиш шу куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.
Писта уруғлари Жиззах вилояти Янгиобод туманига қарашли Хўжамушкент ўрмон 
хужалиги ҳудудида кеч кузда экилди. Уруғлар апрел ойида униб чиқди. Ўсимлик 


392 
онтогенезининг дастлабки йиллирида ер устки қисми жуда секин ўсади. Дастлаб асосан унинг 
илдиз тизими ривожланади. 
Хўжамушкент адирларида 6 -7 йиллик писталарнинг баландлиги 3-3,5 метрга етади ва 
бир нечта пояси бўлади. Ўсимлик 8 - 9 - йили гуллашга кирди. Писта икки уйли, анемофил 
ўсимликдир. Гуллаш жараѐни апрель ойи бошларида қайд этилди. Уларда аввал эркаклик 
гуллар очилади, улардан 2 - 4 кун кейин урғочи гуллар гуллайди. 
Пистанинг эркак ва урғочи гуллари рувак шаклдаги тўпгулларда тўпланган бўлади. 
Тўпгуллар чангланиш жараѐни амалга ошгандан кейин қуриб қолади ва тушиб кетади. Урғочи 
гулида уч уяли тугунча жойлашган бўлиб, одатда улардан фақат биттаси ривожланади. 
Шуни таъкидлаш лозимки, ѐши улғайган сари ўсимликда шаклланган гуллар сони ортиб 
боради, ўз навбатида ўсимликнинг мева ҳосилдорлиги ҳам ўзгариб боради. Пистанинг меваси 
август ойида пишиб етилади. Жуда кўпчилик ҳолатларда меваси ерга тўкилади. Шу сабабли 
пистанинг меваси тўкилмайдиган формалари ва навларини яратиш муҳим вазифалардан бири 
ҳисобланади. 

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   330   331   332   333   334   335   336   337   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish