356
―Бордон бодомзори‖ фермер хўжалиги боғларида тоғ дастарбошидан дамлама тайѐрланиб, олма
шираси, шира бити, олма қуртига қарши қўлланилди.
Аввало, тоғ дастарбошининг қуритилган гул саватчаси, поя ва баргларини майдалаб 400 г
олиб, 10 литр сувга солиб, идишни салофан плѐнка билан зич беркитиб, икки кун қуѐш тиғига
қўйилди. Сўнг тенгма-тенг сув қўшиб олма барглари ва меваларига сепилди. Кучсиз
зарарланган олмаларга икки марта кучли зарарланган олма дарахтларига уч марта ишлов
берилди. Натижада олма шираси бир маротаба ишловда, шира бити уч марта ишловда йўқотиб
юборилди.
Олма қуртига қарши ҳар ҳафтада ишлов бериб борилганда, олма қурти капалаклари
майдонга кирмади, қурт билан зарарланиш барҳам топди. Шунингдек, тоғ дастарбошини
дарахтлар остида экиб етиштириш ҳам зараркунандалардан сақланишга катта ѐрдам берди.
Чунки тоғ дастарбоши кучли ҳидга эга бўлганлиги сабабли, ўзидан қочирувчилик –
репелентлик хусусиятини намоѐн қилади. Олинган натижалар шуни кўрсатдики, гуллашдан
бошлаб ҳафтада бир марта тоғ дастарбоши билан ишлов бериб борилса, олма қуртлари
капалаги боғ майдонига кириб тухум қўймайди. Олма қуртини кўпайиши олди олинади.
Дамлама тайѐрлаш жараѐнида тайѐрланган дамламага 10 л ҳисобига 50 г кир ювиш содаси
ѐки твѐркадан ўтказилган совун қўшиш орқали дамлама самарасини кучайтириш мумкин. Бу
дамламани ѐпишқоқлигини оширишга ва дарахтда узоқ вақт сақланишига ѐрдам беради.
Тоғ дастарбоши кўп йиллик, шунинг учун тоғ дастарбоши экинзори 5 йилгача сақланади
ва ундан максимал фойдаланиб туриш мумкин.
Тоғ дастарбоши Ўзбекистон шароитида экиб ўстирилганда қурғоқчиликка чидамли бўлиб,
тупроқ танламайди. У ҳар қандай турдаги тупроқда ўсаверади. Тоғ дастарбоши икки даврда
кузда (октябрда) ва баҳорда (мартда) қатор ораси 70 см қилиб экилади. Уруғлари майда, шу
сабабли бир текис экиш учун экиладиган уруғ 1:5 нисбатта қум, гўнг ѐки чириндига
аралаштирилади. Гектарига 6-8 кг уруғ сарфланади. Уруғ 0,5 см чуқурликка қадалади.
Март охирида экилса, уруғлар 10-12 кунда униб чиқади. Ўсимлик 3-4 япроқ чиқариши
билан эгат олинади. Ҳар бир уяда 1-2 та ўсимлик қолдириладиган қилиб 10-15 см қалинликда
ягана ўтказилади. Тоғ дастарбоши беор, кўп агротехник тадбирлар ўтказиш шарт эмас, фақат
вақтида суғориб турилади. Йил давомида 5-7 марта суғориш ўтказилади.
Ўсимлик ҳаѐтининг биринчи йили августда бўйи бир метргача етади ва гул саватча ҳосил
қилади. Тўпгуллари қийғос гуллаганда танасидан 2-5 см қўшиб кесиб олинади. Кейинги
қўшимча гуллари ноябрда бўладиган совуқ кунларгача йиғиб олинади.
Хом-ашѐ усти берк жойда юпқа қилиб ѐйилади ва тез-тез ағдариб қуритилади. Қуритилган
масса қоплаб, қуруқ жойда сақланади.
Ҳулоса қилиб айтиш мумкинки, Сиз ўз таморқангизда ѐки фермер ҳўжалигингизда тоғ
дастарбошини ўстира оласиз. Шунинг учун боғ, токзор ва сабзавот экинларингизда сўрувчи
зараркунандаларга қарши кучли заҳарли кимѐвий препаратлар ишлатмасдан тоғ дастарбошидан
фойдаланинг. Бу билан аввало ўзингизни, фарзандларингизни, яқинларингизни, қўни-
қўшниларингизни саломатлигини олдини олган бўласиз.
Do'stlaringiz bilan baham: