МОЙЧЕЧАК – ЭКИНИНГИЗ ҲИМОЯЧИСИ
Собиров А
1
., Давидов М
2
―Меҳригиѐ‖ шифобахш ўсимликлар етиштириш корхонаси
1
, Фарғона давлат университети
2
Мева, узум ва сабзавот етиштиришда, уларнинг ҳосилдорлигини оширишда, маҳсулот
сифатини яхшилашда, ялпи ҳосилни кўпайтиришда ўсимлик зараркунандалари ва
касалликларига ҳамда бегона ўтларга қарши кураш муҳим ахамиятга эга.
Кейинги йилларда касаллик ва зараркунандаларга қарши кучли заҳарли кимѐвий доривор
воситалардан фойдаланиш авж олиб кетди. Бу ҳол инсонларга, иссиққонли ҳайвонларга ва
асалариларга кўп зарар кўрсатиб, турли ҳил касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.
Кўп йиллик илмий тадқиқот натижаларига кўра, ўсимлик зараркунандаларига ва
касалликларига қарши кучли заҳарли кимѐвий воситалар ўрнига табиий ўсимликлардан
357
фойдаланиш мумкинлиги исботланган. Ўсимлик дамламалари шира, кана ва битларга қарши
ишлатилса, юқори самарага эришиш мумкин.
Бундай таркибида инцектицидлик хусусиятига эга бўлган ўсимликлардан бири мойчечак
бўлиб – у бир йиллик ҳушбўй ўсимлик. Илдиз тармоқлари яққол кўзга ташланмайди, ўқ илдиз,
кам тармоқланган. Уларнинг жойлашиш ва тарқалиш кўлами 25 см. Суғориладиган
майдонларда ўсимлик бўйи 50-60 см га, лалми майдонларда 45-55 см га боради. Пояси асосдан
тармоқланган, камдан-кам ҳолларда содда, қиррадор. Барглари навбатлашиб жойлашган,
бандсиз, узунлиги 2-5 см, кенглиги 0,5-1,0 см бўлиб, ҳар бири 0,5 мм кенгликдаги икки ѐки учта
патсимон ѐрилган ингичка бўлакларга бўлинган. Тўпгуллари – саватчаларининг кенглиги 1,5-
2,0 см бўлиб, поя ѐки новдалар учидаги узун ингичка гулдор пояда жойлашган. Саватчанинг
ичи ҳавол бўлиб, гуллаш мавсумининг охирларида тор конуссимон шаклда чўзилади. Гуллари
икки хил тарзда, чеккалари - тилсимон, узунлиги 8-14, кенглиги 2,5-3,0 мм, уруғчиси оқиш,
тепасида бешта кунгурали, ичкиси найсимон, икки жинсли, сариқ рангда, гултожли, меваси
узунчоқ, узунлиги 0,8-1,2 мм бўлган қўнғир яшил данакдан иборат. 1000 дона доннинг вазни
0,26-0,053 г.
Мойчечакни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ўстириш мумкин. Табиий ҳолда тоғ ѐн
бағирларида ўсади. Унинг гулларида 0,8 фоизгача эфир мойлари бўлиб, таркибида хамазулен,
терпен, секвитерпен, спиртлар, каприлат, изовалерианат кислоталар мавжуд. Бундан ташқари
гулларида кварцеметрин, диоксикумарин, триокантан, холин ва бошқа кўплаб органик
моддалар бўлиб, улар мойчечак ўсимлигини инцектицидлик ва фунгицидлик ҳусусиятини
белгилайди.
Мойчечакни олмада олма ширасига, шира битига, олма қуртига, помидорда ва қовунда
кўк шираларга қарши таъсирини ўрганиш бўйича ―Бағдод асл меваси‖, ―Бордон бодомзори‖
фермер ҳўжаликларида кенгайтирилган дала тажрибалари олиб борилди. Айниқса олма
кўчатларига тушган кўк шираларга турли концентрацияда тайѐрланган димламаларни турлича
таъсир этганлиги кузатилди. Мойчечак ўсимлигининг қуруқ майдаланган массасидан 1, 2, 5, 10
фоизли димламалари тайѐрланиб, олма баргларига сепилди. 10 фоизли концентрацияда
тайѐрланган димламаси сепилган баргларда бир кундан сўнг шираларни 20 фоизи, уч кундан
сўнг 30 фоизи йўқолди. 5 фоизли концентрацияда тайѐрланган димламаси сепилган баргларда
шираларни 70 фоизи йўқолди. Аммо 1, 2 фоизли концентрацияда тайѐрланган димламаси
сепилганда 3 соатда барглардаги шираларнинг 80 фоизи қирилиб кетди, бир кунда олма
кўчатларидаги барглар ширалардан тўла тозаланди.
Тадқиқот натижаларидан кўриндики, мойчечакни юқори концентрациядаги димламалари
олма кўчатларидаги шираларга таъсири кам бўлди, ҳатто 10 фоизли концентрациядаги
димламаси баъзи баргларда тўпланиб қолган жойларини қуритишгача олиб борди.
Аммо мойчечакни паст (1, 2 фоизли) концентрациядаги димламалари олма кўчати
баргидаги кўк шираларга тўла ва тез таъсир этди.
Мойчечакни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида экиб ўстириш мумкин. Мойчечак
ѐруғликни яхши кўради, тупроқ унумдорлигига унча талабчан эмас, азотли ўғитларни ѐқтиради,
аммо бегона ўтлар билан кучли рақобатлаша олмайди.
Мойчечак уруғидан кўпаяди. Экишнинг энг мақбул муддати куздир, шунингдек қиш
олдидан ѐки баҳорда ҳам экса бўлади. Суғориладиган шароитда ўсиб ривожланиш мавсуми
қисқалиги туфайли, мойчечак ҳатто май ойининг бошларида экилса ҳам яхшигина тўпгул ҳосил
қила олади. Май ойи бошларида экилганида мойчечак ўз мавсумини сентябр охири – октябр
бошларида тугатади.
Мойчечак уруғларини яхши униб чиқиши учун аввало тупроқнинг юқори қаватида
намлик етарли бўлиб, тупроқ ҳарорати 5
о
С даражадан юқори бўлиши керак.
Мойчечакни қўлда ѐки сабзавот экиш мосламаларида қатор оралари 50-60 см қилиб экиш
мумкин. Уруғи ниҳоятда майда, уни бир текис экиш учун аввал уруғ 1:10 ҳисобида қум ѐки
чириган гўнга аралаштирилади, сўнг аралашма бир текис сепилади. Уруғларини шамол
осонгина учириб кетади, шу боисдан уруғ сепилган ер енгил ғалтакланади ѐки устидан шох-
шабба тортилади. Ҳар гектар ерга 2,0-2,5 кг уруғ сарфланади. Уруғлар 8-10 кунда униб чиқади.
Уруғ униб 2-3 та барг ҳосил бўлгач, эгат олинади. Вегетация даврида бегона ўтларнинг
босишига йўл қўйилмаслиги керак.
358
Экин униб чиққанидан 30-40 кун ўтгач гуллайди. Мойчечак гулларини махсус мосламалар
билан ѐки қўлда йиғиб олинади. Тўпгулларини 11 тадан 20 мартагача териб олиш мумкин.
Териб олинган гул саватчаларини қисман пояси билан қуритиб қоплаб қўйилади.
Ҳар қандай томорқачи ѐки фермер ўз ҳўжалигида мойчечак етиштириб зараркунанда
ҳашоратларга қарши кучли заҳарли кимѐвий дорилар ўрнига мойчечак дамламаларини
ишлатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |