Hayvonot dunyosining zamonaviy sistemasi


МИНГДЕВОНА ТУНЛАМИ HELIOTHIS PELTIGERA DEN.ET SCHIFF. НИНГ



Download 7,33 Mb.
Pdf ko'rish
bet168/414
Sana16.12.2022
Hajmi7,33 Mb.
#888196
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   414
Bog'liq
Туплам

МИНГДЕВОНА ТУНЛАМИ HELIOTHIS PELTIGERA DEN.ET SCHIFF. НИНГ 
БИОЛОГИЯСИ ВА ЭКОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ 
Юсупова Ш.Х.
Наманган давлат университети 
Нўхат оқсилга бой озиқабоп ўсимлик ҳисобланади. Дуккакли экинлар орасида нўхат 
сувсизликка чидамлилиги сабабли Ўрта Осиѐнинг қурғоқчил худудларида кенг майдонларда 
етиштирилади. Ўзбекситонда лалми ва суғориладиган майдонларда унинг ―Лаззат‖, 
―Зимистони‖, ―Душанбинский-78‖, ―Таджикский-10‖ каби навлари экиб келинади [1]. Афсуски, 
турли зараркунандалар таъсирида нўхатнинг ҳосилдорлиги гектарига 4,1 центтнердан ошмайди. 
А.Ш. Хамраев маълум қилишича, Бахмал тумани адир зоналарида нўхат дуккакларининг ғўза 
тунламидан зарараланиш кўрсаткичи 94% гача етган [2].
Нўхатнинг зараркунанда тангачақанотлилари биологик хусусиятларини ўрганиш бўйича 
тадқиқотлар 2007- 2009 йилларда Наманган вилоятининг турли худудларидаги нўхат экин 
майдонларида умумэнтомологик усуллардан фойдаланиб ўтказилди [3,4,5]. 
Мингдевона ѐки шалфей тунлами нўхатнинг ашаддий зараркунандаларидан бири 
ҳисобланади. 2009 йилдаги тадқиқотлар мазкур тунлами нўхатнинг нафақат барглари, балки 
донларига ҳам жиддий зарар келтиришини кўрсатди.
Наманган вилояти шароитида капалаклар 1 чи авлодининг учиб чиқиши апрел ойи 
иккинчи декадасининг охири ва учинчи декадасининг бошларига тўғри келди.
Кун ботиши билан капалаклар яшириниб олган пана жойлардан чиқиб, фаолашди ва гул 
нектари билан озиқлана бошлади.
Лаборатория шароитида ўтказилган тадқиқотларда июнь ва июль ойларида 
капалакларнинг ҳаѐти давомийлиги ўртача 10,89 суткагача давом этди. Табиатда 
капалакларнинг тухум қўйиши кун ботгач бошланса, лаборатория шароитида кундузлари ҳам 
кузатилди. 
Табиатда нўхат экинида зараркунанданинг биринчи тухумлари 2009 йил 6 майда 
аниқланди. Табиий шароитда тухумлар баргларнинг устки ва остки томонларида якка якка 
қўйилганига гувоҳ бўлдик. Лабораторияда тухумлар изолятордаги қоғоз тахламлар ва хатто 
идиш деворларида тубида учратилди.
Июн ва июль ойларида капалакларнинг насдорлигини аниқлаш бўйича кузатувлар олиб 
борилди. Кўп холларда учиб чиққан ѐш капалаклар 2-4 чи кунларда тухум қўя бошлади. Урғочи 
капалакларнинг наслдорлиги 45 дан 1397 тагачани ташкил этди. Бунда кўп сонли тухумлар 
июнь ойида учиб чиққан капалаклар томонидан қўйилиб, нисбатан кеч чиққан капалакларнинг 
наслдорлиги паст кўрсаткичларни ташкил этди.
Тухумнинг инкубацион ривожланиш даври 2 дан 4 кунгача давом этди. Кичик ѐшли 
личинкалар баргларни тешиб озиқланди ва ўсимликнинг генератив органларига ўтди. Катта 
ѐшли личинкаларда каннибализм аниқланиб, 3-4 та қурт 1 тасига ҳужум қилиши кузатилди. 
2009 йил май ва июнь ойларида Наманган вилоятининг Уйчи тумани Соҳибкор фермер 
хўжалигида нўхат экилган 31 га майдонда тунламнинг миқдорий динамикасини ўрнатиш 
бўйича тадқиқот ўтказилди. Текширувлар хафтада бир мартадан такрорланди. Бунда 


175 
қуртларнинг энг юқори сони майнинг охири ва июннинг бошларига тўғри келди. Битта 
ўсимликдаги тунлам қуртларининг ўртача сони 1,9 тани ташкил этди. 
2009 йил лаборатория шароитида кичик ѐшдаги личинкаларнинг озиқабоп экинларини 
аниқлаш бўйича тажрибалар олиб борилди. Бунда улар махсар, нўхат, рус нўхат, беда ва 
сурепка ўсимликлари билан боқилди. Тажрибалар 5 июнда уч такрорийликда ўтказилиб, ҳар 
бир вариантда 10 тадан жами 30 тадан личинкалар кузатувга олинди. Тажриба сўнгида сафлор 
билан боқилган 30 личинкадан 24 та, нўхатда 22 та, бедада 1 та тўла шаклланган, яшил нўхатда 
1 та, бироқ тўла шаклланмаган ғумбаклар ривожланди. Сурепкада боқилган қуртлар эса 
ғумбакка айланмасдан нобуд бўлди.
Тажриба натижаларининг кўрсатишича, мазкур личинкалар махсар ва нўхат барглари 
билан озиқланиб, нормал ҳолда ғумбакка айланди. Беда, яшил нўхат ва сурепка баргларини эса 
емади.
Ғумбакланиш бевосита тупроқ юзасида, тупроқ қатламида ва қисман ўсимлик 
қолдиқлари орасида юз берди. Кўпчилик ғумбаклар озиқа ўсимлигининг атрофида тупроқнинг 
3-5 см чуқурлигида, кам ҳолларда 7 см гача чуқурликда жойлашганлиги кузатилди.
Ғумбак даврининг давомийлиги бўйича лаборатория шароитидаги кузатувлар май 
ойининг охири ва июнь ойининг бошларида олиб борилди. Ўртача ҳаво ҳарорати 28,2

С да 
ғумбаклик даври 12-14 кун давом этди.
2009 йил июлнинг иккинчи ярмида Чуст туманидаги нўхат майдонларида 0,25 х 0,25 м 
ўлчамда қазилма ишлари олиб борилди. Бунда ғумбаклар зичлиги ҳар 1 м
2
майдонда 2,17 тани 
ташкил этди.

Download 7,33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   164   165   166   167   168   169   170   171   ...   414




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish