13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/16
Sana14.12.2022
Hajmi0,53 Mb.
#885566
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16
Bog'liq
13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси

Ҳанбалий мазҳаби
асосчиси имом Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳанбалнинг 
онаси Ўрта Осиёнинг Марв шаҳридан ва отаси Сарахсдан бўлиб, ҳижрий 164 (780 м) йил Бағдод 
шаҳрида туғилган ва ҳижрий 241 (855 м) йил Бағдод шаҳрида ҳаётдан кўз юмган. 
Аҳли сунна ва жамоанинг фиқҳий мазҳаббошиларидан тўртинчиси Аҳмад ибн Ҳанбалдир. Имом 
Аҳмад Абу Ҳанифанинг бош шогирдларидан бўлган Абу Юсуфдан дарс олган. Кейинчалик
Бағдодда катта муҳаддис Ҳушайт ибн Башир ал–Воситийда тўрт йил мунтазам ўқиб, у кишидан уч 
мингта ҳадис ёзиб олган. Илм талабида Яман, Куфа, Басра, Мадина, Макка ва бошқа жойларга 
сафар қилган. Маккаи Мукаррамада имом Шофеъийдан дарс олган. Аҳмад ибн Ҳанбал ҳадис 
илмида жуда ҳам илгари кетган аллома бўлган. Кўпчилик уламолар у кишининг ҳадисдаги 
“Муснад” китобини энг мўътабар олтита ҳадис китоби жумласига киритадилар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳабида Қуръон ва суннат асосий манба ҳисобланади. Кейинги 
ўринларда ижмоъ ва саҳобаларнинг гаплари ўрин олади. Қиёсни бошқа илож қолмагандагина 
ишлатишга рухсат берилади. 
Фиқҳий мазҳаблар диний фирқалардан фарқ қилади. Суннийликдаги тўрттала мазҳаб ҳам 
тенг ҳисобланади, йирик мусулмон университетларида тўрт мазҳаб бўйича алоҳида дарс 
ўқитилади. Мазҳаблар умуман анъанавий диний ҳукуқ доирасидан чиқмагани ҳолда, шариат 
масалаларида енгилроқ ёки қаттиқроқ ҳукм чиқаришлари билан бир–биридан фарқ қилади. Ҳозир 
ислом мамлакатларида ҳанафийлик (Туркия, Покистон, Ҳиндистон ва ҳ.к.), моликийлик (Тунис, 
Жазоир, Марокаш, Ливия), шофеъийлик (Миср, Индонезия ва ҳ.к.), ҳанбалийлик (Саудия 
Арабистони) мазҳаблари, шунингдек, шиалик тарқалган мамлакатлар (Эрон, Ироқ, Яман ва 
ҳ.к.)нинг ҳуқуқий ҳаётида жаъфарийлик мазҳаби ўз мавқеини маълум даражада сақлаб келмоқда. 
Ўрта Осиёда, хусусан, Ўзбекистонда ҳанафийлик мазҳаби кенг ёйилган. 
Кейинги даврда пайдо бўлган «ваҳҳобийлик», «ҳизбут таҳрир» каби йўналишларни фиқҳий 
мазҳабларга тенглаштириб бўлмайди. Чунки улар шаръий масалаларда ўз мустақил ечимларини 
берган тизимга эга эмас. Уларга диний–сиёсий ҳаракат ва ноқонуний сиёсий партиялар сифатида 
қараш мумкин. 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish