13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси


 Ҳадислар – Қуръондан кейинги мўътабар манба



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/16
Sana14.12.2022
Hajmi0,53 Mb.
#885566
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси

3. Ҳадислар – Қуръондан кейинги мўътабар манба. 
Ҳадис арабча сўз бўлиб унинг луғавий маъноси «сўз, хабар, ҳикоя, янги» кабиларни 
англатади. Муҳаммад (с.а.в) нинг айтган сўзлари, қилган ишлари, кўриб қайтармаган ишлари ёки у 
кишига берилган сифатларни, яъни феъл-атворларини, ахлоқларини, ҳаёт йўлларини ўзида 
мужассам қилган хабар ва ривоятлардир. 
Ҳадислар ислом дини таълимоти ва қонунлари учун Қуръондан кейинги иккинчи манба 
ҳисобланади. Ҳадиси шарифнинг ўзи бир неча қисмга бўлинади, шулардан бири 
Ҳадиси 
Қудсий
дир. «Қудс» нинг луғавий маъноси тоза, муқаддас. Ҳадиси қудсий Муҳаммад (с.а.в) га 
Аллоҳ томонидан илҳом берган ёки уйқусида юборган хабарлари бўлиб, «Аллоҳ айтди», «Аллоҳ 
хабар берди» каби иборалар билан бошланади. Уларнинг маъноси Аллоҳдан бўлиб, ибораси 
Муҳаммад (с.а.в)никидир. Қуръони Каримнинг лафзи ҳам маъноси ҳам Аллоҳникидир. Ҳадиси 
қудсий Қуръони Карим билан Ҳадиси Шариф ўртасидаги мақомда туради. (Ҳадиси қудсий 
«Мавароуннаҳр» Т.1992 й.2-бет). Ушбу Ҳадиси қудсийдан намуналар келтирамиз:
-Эй одам болалари, баданларингиз нозик (яъни, менинг азобларимга бардош бераолмайди), 
сафарларингиз узоқ, йўллар оғир, Сирот кўприги қилдан тез (ингичка) ва қози бўлиб сўроқ 
қилувчи оламнинг Парвардигори бор… Шуларни била туриб, бу ўткинчи дуне ва беҳуда 
неъматларга ва адо бўлиб тугайдиган ҳаётга қандай рағбат қиласизлар?! 


-Эй одам фарзандлари, нафсларингни тавба ва яхши амал билан икром ва эҳтиром 
қилинглар. Бир куни эллик минг йилга тенг бўлган қиёмат қилмасидан илгари мендан қўрқинглар 
ва амалларингни қилиб олинглар. 
Такидлаш лозимки «Бир куни эллик минг йилга тенг бўлган қиёмат куни» - Қуръонда ҳам 
келтирилган («Маориж» сурасида. 70.4). 
-Эй одам фарзанди, соч ва соқолинг оқи менинг нуримдандир. Мен нуримни дўзахим 
оловида куйдургани ҳаё қиламан, шундай экан сен ҳам мендан ҳаё қилгин(21 бет). 
-Эй одам фарзанди, билгилки, инсонга ҳалоллик қатра-қатра келур. Ҳаром эса, сел каби 
мўл-кўл келур. Ҳар кимнинг емиши ҳалолдан бўлса, дини пок бўлур. (27 бет) 
-Эй одам боласи, ғарибларга паноҳ бўлгин, яқин қариндошлар билан алоқа қилгин, 
гадоларни юпатгин, мусибат етганга меҳрибонлик қилгин, етимни ҳурматла ва унга меҳрибон 
отадек бўлгин. Ким мана шу сифатда бўлиб, мендан дуо қилиб сўраса, албатта унга ижобат 
қиламан (тилагини бераман). 
-Эй одам боласи, билгинки, саломатлик бирликда, иҳлос тақвода, художўйлик тавбада, 
ибодат илмда ва бойлик қаноатдадир.(55 бет). 
Ҳадиси қудсийнинг мартабаси, ўрни Қуръон билан Ҳадиси Набавий ўртасидадир. 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish