13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/16
Sana14.12.2022
Hajmi0,53 Mb.
#885566
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
13-мавзу. Ислом дини тарихи ва фалсафаси

Нақшбандия
дир. Унинг иккинчи номи Хожагон йўналиши бўлиб, Хожа Юсуф ал–
Ҳамадонийнинг машҳур шогирди Хожа Абдулхолиқ Ғиждувоний (ваф. 1179 ёки 1220 й.)га нисбат 
берилиб шундай номланган. Кейинчалик бу оқимга Хожа Баҳоуддин Нақшбанд (1318–1389) 
муршидлик қилган ва шу даврдан эътиборан нақшбандия тариқати бутун ислом оламига тарқала 
бошлаган. 
Баҳоуддин Нақшбанд Бухоро яқинидаги Қасри Орифон қишлоғида дунёга келган. 
Ёшлигида хожагон тариқати шайхларидан Муҳаммад Бобойи Самосий уни маънавий 
фарзандликка қабул қилди. Бир муддатдан кейин Самосий унинг тарбиясини Амир Кулолга 
топширди. Маълум муддат Самарқандда яшаб, у ердаги шайхларнинг суҳбат ва таважжуҳларига 
мушарраф бўлди. Амир Кулолдан халифаликни олгач, Қосим шайх, Халил ота ва Мавлоно Ориф 
каби Яссавия шайхларининг ҳузурида кўп йиллар қолиб, улардан илму файз олишга муяссар 
бўлди. Икки маротаба ҳажга бориб келган Баҳоуддин Нақшбанд ҳаётининг охирги йилларини 
Бухорода ўтказди. Ислом оламида жуда катта обрў–эътиборга эга бўлган Нақшбанднинг ҳаёти 
маноқибларга тўла бўлиб, бугунгача унинг ҳаёти ва тариқатини ифодаловчи жуда кўплаб асарлар 
битилган. Шулардан, Фахруддин Али ибн Ҳусайн Воъиз Кошифийнинг «Рашаҳот айн ал–ҳаёт» 
рисоласи Нақшбандия тариқати шайхлари ҳақида кенг маълумот беради. 
Нақшбандия аҳли сунна эътиқодига мувофиқ хафий (махфий) зикрга асосланган. Зоҳиран 
кўзга ташланадиган хатти–ҳаракатлардан йироқ суҳбат ва алоқага кучли эътибор беради. 
Кўпчилик билан қилинадиган нақшбандий зикрга «Хатми хожагон» дейилади. Бу зикрда тариқатга 
кирмаганлар қатнашишлари мумкин эмас. Нақшбандияда тариқатга кирган дарвеш ушбу 
шартларга амал қилиши шарт: доимо тавбада бўлиш, суннатга қатъий амал қилиш, бидъатлардан 
қочиш, ҳаётий қулайликлардан воз кечиб, тақвони кучайтириш, зулм ва ноҳақлик қилмаслик, 
қарздор бўлмаслик, бировни норози қилмаслик, қазо намозларини адо этиш, Аллоҳни ҳар лаҳзада 
зикр қилиш. 


Нақшбандия тариқати қуйидаги тўрт тамойил асосига қурилган: 1) шариат билан зоҳирни 
поклаш; 2) тариқат билан ботинни поклаш; 3) ҳақиқат билан қурби илоҳийга эришмоқ; 4) 
маърифат билан Аллоҳга эришмоқ. 
Нақшбандия тариқатининг энг машҳур шаҳобчалари: аҳрория, мазҳария, мужаддидия ва 
холидия. 
Айни вақтда мусулмон дунёсининг деярли барча мамлакатларида турли тасаввуфий 
тариқатлар вакиллари фаолият юритаётганини кўриш мумкин. Туркия, Миср, Жазоир, Тунис, 
Ливия, Индонезия, Малайзия, Иордания, Покистон каби мамлакатларда мавжуд тариқатларнинг 
саноғига етиш ҳам қийин. Шу билан бирга ушбу сулукларнинг кўпчилиги тасаввуф 
таълимотининг илк ғояларидан анча узоқлашиб кетган. Шайхлик мақоми маблағ тўплаш манбаи 
бўлиб қолган ҳолатлар ҳам йўқ эмас. Туркиядаги кўплаб тариқат вакиллари томонидан шайхларни 
ўта муболаға билан улуғланиши, уларнинг тавоф қилиниши, шайхларнинг ўз тарафдорлари ва 
муассасалари мавжудлиги ушбу фикрнинг исботидир. 
Покистон ва Ҳиндистон ҳудудларида тарқалган тариқатларнинг урф-одатларида йога, 
буддавийлик, ҳиндуийлик ва қадимги ҳинд фалсафасининг таъсири катталигини кўриш мумкин. 
Барлавия, Меҳмандия ва бошқа қатор тариқатларда қадимги ҳинд фалсафасидаги таносуҳ, яъни 
руҳнинг кўчиб юриши ғояси кенг ўрин олган. Улар намоз ёки зикр вақтида юқоридан бир жойни 
бўш қўядилар ва унга Муҳаммад Пайғамбар руҳи келиб ўрнашади, деб ҳисоблайдилар. 
Масжидларининг қибла тарафида эса ўз тариқатларининг асосчиси ёки пирларининг қабри 
жойлашган бўлиб, намоздан аввал ва кейин уни тавоф қиладилар. 
Ҳозирги пайтда дунёнинг кўп мамлакатларида, Америка Қўшма Штатларидан то 
Австралия архипелагигача бўлган ҳудудда Баҳоуддин Нақшбанд ва Нақшбандия тариқати маълум 
ва ҳурматли мақомга эга. Чунки Баҳоуддин Нақшбанд, аввало, ислом дини шариати мезонларини 
маҳкам ушлаган ва уларнинг бузилишига йўл қўймаган. Иккинчидан, у чин инсоний ғоялар ва 
фазилатларни илгари сурган, жамиятнинг турли вакиллари ўртасида футувват – жавонмардлик 
ришталари пайдо бўлишига туртки бўлган. 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish