Ўзбекистон республикаси ташқи ишлар вазирлиги


 Миқѐс самараси ва нисбий афзаллик



Download 2,27 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/115
Sana22.02.2022
Hajmi2,27 Mb.
#87926
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   115
Bog'liq
JahIqt Kaf 11.ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЁТ 1-QISM 10ta

 
3. Миқѐс самараси ва нисбий афзаллик 
Фараз қиламиз, жаҳон иқтисодиѐти икки иқтисодиѐтдан иборат: Миллий 
иқтисодиѐт ва Чет эл иқтисодиѐти. Ҳар бир иқтисодиѐт икки ишлаб чиқариш 
омилига эга – меҳнат ва капитал. Фараз қиламиз, Миллий иқтисодиѐтда 
капиталнинг нисбий таклифи Чет эл иқтисодиѐтидан юқорироқ ((K/L)м.и. > 
(K/L)ч.и.). Ҳар бир иқтисодиѐтда икки соҳа фаолият юритади: қайта ишлаб 
чиқариш ва озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳалари. (K/L)қ. > (K/L)о., яъни қайта 
ишлаб чиқариш соҳаси нисбатан кўпроқ капитални ишлатади, озиқ-овқат 
соҳаси нисбатан кўпроқ меҳнатни ишлатади. Фараз қиламиз, қайта ишлаб 
чиқариш соҳасида дифференциаллашган маҳсулотларни ишлаб чиқарадиган 
бир нечта фирма фаолият юритади ва монополистик рақобат ўрнатилади. 
Миқѐс самараси натижасида мамлакатлар қайта ишлаб чиқариш соҳаси 
маҳсулотининг бутун ассортиментини ишлаб чиқариш имкониятига эга эмас, 
шундай қилиб, ҳар бир мамлакат маҳсулотларнинг ўз йиғиндисини ишлаб 
чиқаради.
Монополистик рақобат шароитидаги халқаро савдо икки йўналишдан 
иборат: 
1. Қайта ишлаб чиқариш соҳаси ичидаги икки йўлланма савдо. Бир 
соҳанинг фирмалари ўртасидаги маҳсулотларни айирбошлаш соҳа ичидаги 
савдо
дейилади.


88 
2. Қайта ишлаб чиқариш соҳаси маҳсулотининг озиқ-овқат 
маҳсулотларига алмашиш соҳалараро савдо дейилади.
Ушбу савдо ҳарактерининг ўзига ҳосликлари: 
1. Соҳалараро савдо нисбий афзаллик мавжудлигини кўрсатади. Ушбу 
мамлакатларнинг маҳсулотларни ишлаб чиқаришдаги нисбий афзалликлари 
халқаро савдо вужудга келишининг сабаби бўлади.
2. Соҳа ичидаги савдо нисбий афзаллик мавжудлигини кўрсатмайди. Агар 
(K/L)м.и. = (K/L)ч.и. бўлса ҳам, фирмалар дифференциаллашган маҳсулотларни 
ишлаб чиқаришда давом этадилар ва истеъмолчиларнинг чет эл маҳсулотларига 
бўлган талаби соҳа ичидаги савдо ривожланишини қўллаб қувватлар эди. 
Бошқа сўзлар билан айтганда, ишлаб чиқариш миқѐси самараси икки 
мамлакатни маҳсулотларни тўлиқ ассортиментини мустақил ишлаб 
чиқаришдан ушлаб туради, яъни халқаро савдо пайдо бўлишининг мустақил 
сабаби бўлади.
3. Соҳа ичидаги савдонинг ҳарактерини олдиндан башорат қилиб 
бўлмайди (модел ѐрдамида мамлакатлар қайта ишлаб чиқариш соҳасида қандай 
маҳсулотлар турини ишлаб чиқаришини аниқлаб бўлмайди). 
4. Соҳа ичидаги ва соҳалараро савдонинг аҳамияти мамлакатлар қанчалик 
бир бирига ўхшашлигига боғлиқ бўлади. Агар (K/L)м.и. = (K/L)ч.и.бўлса, 
асосий ролни ишлаб чиқариш миқѐси самарасига асосланган соҳа ичидаги 
савдо ўйнайди. Агар (К/L)м.и. > (К/L)ч.и. бўлса, савдо мамлакатларнинг нисбий 
афзалликларига асосланган бўлади. 

Download 2,27 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish