Дарс ишланмаларни ишлаб чиқишга қ уйилган талаблар



Download 0,73 Mb.
Pdf ko'rish
Sana22.02.2022
Hajmi0,73 Mb.
#87746
Bog'liq
2-Мавзу 3-2



ДАРС ИШЛАНМАЛАРНИ ИШЛАБ ЧИҚИШГА 
Қ
УЙИЛГАН ТАЛАБЛАР


Режа:

Математика дарси ва унга қуйилган 
замонавий талаблар. Дарс шакллари ва 
босқичлари.

Дарс ишланмаси ва унинг тузилмаси. Дарс 
ишланмасини яратиш буйича услубий 
тавсиялар.

Дарснинг тафсилотларини баён килиш 
кетма-кетлиги.


Таълим-тарбиянинг бирламчи асоси дарс 
хисобланади. Дарснинг дастлабки 
кўринишлари бундан 400 йил аввал пайдо 
бўлган. Таълим-тарбия берувчиларнинг 
вазифаси давлат томонидан тасдиқланган 
ўқув дастури асосида дарсни ташкил этиш 
ва ўқув-мавзу режада кўрсатилган 
билимларни таълим олувчиларга 
дидактиканинг барча тамойилларидан 
келиб чиқиб, бир қатор педагогик 
усуллардан ва ўқитишнинг техник 
воситаларидан фойдаланиб етказиб 
беришдан иборат.


Дарс - бу синфда аниқ ўқув мақсадларига 
эришиш учун белгиланган (одатда 45 
минут) вақт оралиғида ўқитувчи 
раҳбарлигида ўқувчилар билан олиб 
бориладиган, мазмуни мантиқан бутун ва 
яхлит бўлган асосий таълим-тарбия 
жараёнидир.


Дарснинг мақсади, мазмуни, тури ва унга 
ажратилган вақт Давлат таълим 
стандартлари (ўқув дастури ва режа ҳамда 
дарслик) асосида белгиланади. 
Ўқитувчи учун дарс ўқув ишларининг 
асосий ташкилий шакли экан, у бу жараёнда
қ
уйидагиларга эътибор бериши шарт:


• ҳар бир синФда ўқувчиларнинг ёши ва билим 
даражаси бир хил бўлишига;
• дарс қатъий жадвал бўйича белгиланган аниқ
муддатда олиб борилишига;
• дарс ўқитувчи раҳбарлигида бутун синф билан ва 
алоҳида ўқувчилар билан ишлаш шаклида олиб 
борилишига;
• дарс ўқув фанининг ҳарактери, ўтилаётган 
материалнинг мазмунига қараб турли усулда ва 
воситалар ёрдамида олиб борилишига ва узлуксиз 
таълим тизимининг бир қисми сифатида 
тугалланган билим берилишига ва навбатдаги 
билимларни ўзлаштириш учун замин яратишга 
қ
атъий риоя қилиши шарт.


Дарсни ташкил қилиш моҳиятидан 
келиб чиқиб, унинг қуйидаги дарс 
шакллари бўлиши мумкин:
• индивидуал (ўқитувчининг ҳар бир 
ўқувчи билан якка тартибда ишлаши),
• фронтал (ўқитувчининг бутун синф 
билан бир томонлама ишлаши),
• гуруҳий (4-6 кишилик гуруҳларда 
ўқувчиларнинг ишлаши),
• жамоавий (синф ўқувчиларининг битта 
жамоа бўлиб ишлаши).


Таълим тизимида тажрибадан утган дарс 
турлари қуйидагилардан иборат:
• янги мавзуни ўзлаштириш дарси,
• ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни 
мустаҳкамлаш дарси,
• ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни 
такрорлаш дарси,
• ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни 
тизимга солиш ва умумийлаштириш 
дарси,
• ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни 
назорат ва баҳолаш дарси,
• аралаш (комплекс) дарс.


Дарс тузилиши жиҳатдан қуйидаги 
босқичлардан иборат бўлиши 
мумкин:
• ташкилий қисм (дарсни ташкил қилиш);
• ўтган дарс мазмунини сўраш, берилган уйга 
вазифани текшириш ва янги мавзуни баён қилишга 
ҳ
озирлик кўриш (мотивация);
• янги мавзуни баён қилиш;
• янги ўтилган мавзуни мустаҳкамлаш;
• ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни такрорлаш;
• ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни тизимга 
солиш ва умумийлаштириш;
• ўзлаштирилган билим ва кўникмаларни назорат 
қ
илиш ва баҳолаш;
• дарсни якунлаш, хулосалаш ва уйга вазифа бериш.


Вақт тақсимоти
• 1. Ташкилий қисм-2-3 мин. 
• 2. Ўтилган дарсни мустаҳкамлаш-5-10 мин.
• 3. Янги дарсни баёни-15-20 мин.
• 4. Янги мавзуни мустаҳкамлаш-5-10 мин.
• 5. Баҳолаш-5 мин.
• 6. Уйга вазифа бериш-3 мин.


Дарс ишланмасининг тузилмаси қуйидаги 
босқичлардан иборат бўлиши мумкин:
Сана:
синф:
фан:
• Дарс мавзуси;
• Дарс мақсадлари;
• Дарс тури;
• Дарс методлари;
• Дарсда фойдаланиладиган маълумот 
манбалари, ўқув услубий адабиётлар ва 
электрон ресурслар;
• Дарсда ишлатиладиган зарур техник 
воситалар ва жиҳозлар;
• Дарс босқичлари ва вақт тақсимоти;
• Дарс боришининг қисқача тафсилоти.


Эътиборларингиз учун 
раҳмат!

Download 0,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish