Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я с и ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси ва криминалогия



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/45
Sana29.11.2022
Hajmi0,9 Mb.
#874984
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   45
Bog'liq
Қурбоналиев М.И диплом иши

(фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш, иш, 
ўқиш жойи)
ва профилактик ҳисобга қўйиш асослари кўрсатилади. Шахсни 
профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарор мазкур қарорни чиқарган 
профилактика (катта) инспектори томонидан имзоланади. 
Шахсни профилактик ҳисобга қўйиш тўғрисидаги қарор профилактик 
ҳисобга қўйилган шахсга имзо қўйдириб эълон қилинган пайтдан эътиборан 
кучга киради. Қарор ушбу шахсга тасдиқланган пайтдан эътиборан уч кун 
ичида, у яшаш жойида бўлмаган ҳолларда эса, унинг турган жойи аниқланган 
пайтдан эътиборан уч кун ичида эълон қилиниши керак. Қарор эълон 
қилинганда шахсга унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, бу ҳақда 
қарорда қайд қилинади. 
Шахснинг хулқ-атворини назорат қилиш ва унга нисбатан ҳуқуқ-
бузарликларнинг якка тартибдаги профилактикаси чора-тадбирлари ўз 
вақтида қўлланилишини таъминлаш мақсадида шахсни профилактик ҳисобга 
қўйган профилактика (катта) инспектори томонидан ҳисоб профилактика 
иши юритилади ва ички ишлар органи раҳбари томонидан тезкор, хорижга 
чиқиш, келиш ва фуқароликни расмийлаштириш ҳамда заруратга қараб 
бошқа соҳавий хизматларга аниқ топшириқлар берилади. Профилактика иши 
Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хизматида юритиладиган «Ҳисоб 
профилактика ишини қайд этиш» китобига қайд этилиб, унга тартиб рақами 
берилади. 
Ҳисоб профилактика ишида шахс ҳақидаги умумий маълумотлар, ҳисобга 
олиш ҳақидаги қарор ва асослар, яшаш шароитининг ўрганиб чиқилганлиги, 
унга нисбатан олиб борилаётган профилактик-назорат ишлари ёзиб 
борилади. Шунингдек, бу борада тўпланган ҳужжатлар хронологик ва 
тизимли равишда рўйхатга киритилиб, тикиб борилади. 


105 
Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб келган шахсларнинг ҳисоб 
профилактика ишида жазони ижро этиш муассасасидан озод этилганлиги 
тўғрисидаги маълумотнома нусхаси, ишга жойлаштириш тўғрисидаги шаҳар-
туман меҳнат бўлимларига, ҳаётга мослашишлари учун дастлабки ёрдам 
кўрсатиш мақсадида жойлардаги ижтимоий кўникма марказлари ва махсус 
комиссияларга юборилган хатларнинг нусхаси, келгусида ҳуқуқбузарлик 
содир этмаслиги тўғрисида расмий огоҳлантириш ҳужжати, Ахборот маркази 
ва манзил-маълумотлар бюросининг маълумотлари, яқин қариндошлари ва 
жиноий алоқалари чизмаси, бармоқ изларининг «Сонда» базасига 
киритилганлигини тасдиқловчи, шунингдек яшаш ва иш жойидан тавсифнома, 
мураббий бириктирилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, доимий ёки вақтин-
чалик яшаш жойининг текширилганлиги ҳақидаги профилактика инспектори 
ёки бошқа соҳавий хизмат ходимларининг билдиргилари жамлаб борилади 
(бошқа қўшимча ҳужжатлар талаб этилмайди). 
Профилактик ҳисобда турган барча шахсларнинг рўйхатлари ички 
ишлар органи навбатчилик қисмидаги компьютернинг алоҳида файлида 
сақланади ва ушбу маълумотлардан хизматда фойдаланилади. Рўйхат 
ҳисобот ойининг якуни бўйича ички ишлар органи ҳисобни қайд этиш 
инспектори томонидан Ахборот марказидан олинган маълумотлар асосида 
янгилаб борилади. 
Шахсни профилактик ҳисобга олиш у профилактик ҳисобга қўйилган 
пайтдан эътиборан бир йил мобайнида амалга оширилади. 
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси 
тўғрисида»ги 2014 йил 14 май қонунида ҳуқуқбузарликларнинг 
профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасалар, 
жумладан, профилактика инспекторлари томонидан амалга оширилиши зарур 
бўлган 
ҳуқуқбузарликларнинг 
виктимологик 
профилактикаси 
чора-
тадбирлари аниқ белгилаб берилган. Хўш, ушбу чора-тадбирлар кимларга 
нисбатан ўтказилади деган ўринли савол туғилади.


106 
Кузатишлар ва амалиёт таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, ҳуқуқбу-
зарликлар виктимологик профилактикаси чора-тадбирлари бугунги кунда: 
биринчидан, «одам савдоси», «экстремизм», «терроризм», «оммавий 
маданият» хавфи каби бошқа ижтимоий хавфли қилмишлар таҳдидларидан 
огоҳ этиш мақсадида аҳолининг барча қатламига; 
иккинчидан, ёнғин, йўл-транспорт ҳодисалари, бахтсиз ҳодисаларга олиб 
келадиган ҳуқуқбузарликлар таҳдидидан огоҳ этиш мақсадида аҳолининг 
барча қатламига; 
учинчидан, ижтимоий-руҳий, жисмоний-физиологик, касби, ижтимоий-
моддий аҳволи ва бошқа хусусиятлари билан мулкка қарши жиноятлар 
жабрланувчисига айланиш хавфи мавжуд бўлган аҳоли қатламига; 
тўртинчидан, ўзининг ғайриижтимоий хулқ-атвори хавфлилиги туфайли 
шахсга ва мулкка қарши ҳуқуқбузарликлар жабрланувчисига айланиш 
мойиллиги бўлган;
бешинчидан, оила-турмуш ва маиший соҳада тез-тез низолар, келиш-
мовчиликлар келтириб чиқарувчи ва бошқа салбий хусусиятларга эга 
тоифадаги шахсларга нисбатан умумий, махсус ва якка тартибда ушбу ҳамда 
бошқа қонунлар талаблари асосида амалга оширилади.
Ҳуқуқбузарликларнинг виктимологик профилактикаси чора-тадбирлари: 
а) ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли мавжуд бўлган; б) ғайриижтимоий 
хулқ-атворли; в) ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган; г) ҳуқуқбузарлик 
содир этган шахсларга нисбатан амалга оширилади. 
Ҳудудий профилактика (катта) инспекторлари томонидан ҳуқуқ-
бузарликларнинг виктимологик профилактикаси чора-тадбирлари ҳамда уни 
бевосита амалга оширувчи орган ва муассасалар билан ҳамкорликда олиб 
бориладиган таҳлиллар натижасига кўра ишлаб чиқилган режа, дастур ва 
бошқа турдаги бошқарув қарорларига асосан белгиланган тартибда 
ўтказилиши керак.
Профилактика (катта) инспекторлари жаҳон Интернет ахборот тармоғида 


107 
веб-сайтлар, блоглар, чатларни: а) ҳуқуқбузарликдан жарбланувчи бўлишга 
олиб келадиган сабаб ва шароитлар; б) ҳуқуқбузар томонидан қўлланиладиган 
қурол ва усуллар ҳақида огоҳ этиш; в) ҳуқуқбузарлардан ҳимояланиш 
усуллари ва уларни қўллаш тактикасини ўргатиш; г) ҳуқуқбузарликлар 
виктимологик профилактикасига доир дастурларни ҳамда унга киритилаётган 
чора-тадбирларни муҳокама қилиш; д) ушбу дастурларини амалга ошириш 
жараёнида юзага келаётган муаммо, хато ва камчиликларни аниқлаш; е) 
уларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ҳамкорликда ишлаб чиқиш 
ҳамда самарали амалга оширишни таъминлаш мақсадида ташкил этади.
10

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish