Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я с и ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси ва криминалогия



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/45
Sana29.11.2022
Hajmi0,9 Mb.
#874984
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   45
Bog'liq
Қурбоналиев М.И диплом иши

. Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасининг замонавий усуллари 
тўғрисида электрон адабиётларни тарқатиш.
 
Ҳуқуқбузарликларнинг 
виктимологик профилактикасини таъминлашга хизмат қилувчи, жумладан, 
фуқароларни ҳуқуқбузарликдан ҳимояланиш, ўзини ўзи мудофаа қилиш 
усуллари, воситалари ва шаклларини ўргатувчи махсус миллий электрон 
адабиётларни тайёрлаш, кўпайтириш, тарқатиш ва ундан фойдаланишга доир 
чора-тадбирларни амалга ошириш бугунги кунда ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган ва муассасалар олдида 
турган долзарб вазифалардандир. 
Хулоса қилиб айтганда, профилактика инспекторларининг ҳуқуқ-
бузарликларнинг виктимологик профилактикаси чора-тадбирларини ўз 
вақтида амалга ошириш келгусида ушбу фаолиятни самарали ташкил этишга 
хизмат қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги
“Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини 
тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 27- 
сонли Фармони
15
 
хам хозирги кундаги ички ишлар органлари 
ҳуқуқбузарликлар профилактикасида амалга оширилаётган ислохатларга 
15
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 ноябрдаги “Ўзбекистон 
Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш 
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 27- сонли Фармони. 


108 
мисол қилсак бўлади. Ушбу фармонга биноан қуйидагилар вазифалар 
белгиланган:
 
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар 
доирасида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаётини таъминлаш ҳамда 
жамиятимизда қонунга итоаткорлик ва жамоат хавфсизлиги маданиятини 
шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Шу билан бирга, жаҳонда кучайиб бораётган турли хавф-хатар ва 
зиддиятлар, эл-юрт тинчлиги ва осойишталигига таҳдидлар, пандемия, 
табиий ва техноген офатлар масъул давлат тузилмаларига ўз фаолиятини 
«Барча саъй-ҳаракатлар инсон қадри учун» деган устувор ғоя асосида янада 
такомиллаштириш вазифасини юкламоқда. 
Ҳуқуқбузарликлар 
профилактикасини 
Жамоат 
хавфсизлигини 
таъминлашнинг ташкилий асосларини ривожлантириш. 
Ҳар бешта маҳалла учун битта маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканини 
намунавий лойиҳа асосида ташкил этиш. 
«Жиноят ўчоқлари» ҳисобланган ҳудудларда тунги вақтда ички ишлар 
органлари ва Миллий гвардия бўлинмаларининг ҳарбий хизматчилари ва 
ходимларидан иборат автопатруль, отлиқ ва пиёда патрулларнинг узлуксиз 
фаолиятини йўлга қўйиш, уларнинг ваколат доирасини белгилаш ва 
функционал мажбуриятларини тасдиқлаш. 
Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларидаги оммавий 
тадбирлар ўтказиладиган объектларда, истироҳат боғлари, хиёбонлар ва 
бозорларда Миллий гвардия бўлинмалари томонидан жамоат тартибини 
сақлаш бўйича фаолият олиб боришнинг батафсил ва аниқ ҳуқуқий 
механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга татбиқ этиш. 
Оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ва 
Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда ижтимоий-сиёсий вазиятни 


109 
беқарорлаштириш, шунингдек, жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича 
ваколатли давлат органлари ходимларини обрўсизлантириш ҳолатларининг 
олдини олиш ва уларга барҳам беришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини 
такомиллаштириш. 
Ички ишлар органларининг ахлоққа қарши ҳуқуқбузарликлар билан 
курашиш фаолиятини, шу жумладан, ташкилий-тузилмавий асосларини 
яратган ҳолда такомиллаштириш. 
Кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини ҳуқуқий тартибга 
солишни, шу жумладан уларнинг ёшлар томонидан нотиббий мақсадларда 
истеъмол қилиниши ҳолатларининг олдини олиш механизмларини 
такомиллаштириш. 
Миллий гвардия ва ички ишлар органлари жамоат тартибини 
сақлашга масъул бўлинмаларининг ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва 
маъмурий жазо чораларини қўллаш ваколатини кенгайтириш. 
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканларида ички ишлар органлари, бошқа 
ҳуқуқ-тартибот органлари ва жамоат тузилмаларининг маҳаллалар кесимида 
биргаликда ишлаш механизмларини белгилаш. 
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўйича ваколатли давлат 
органлари ходимларининг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясига доир имтиёзлардан 
фойдаланишида инсон омилини чеклайдиган автоматлаштирилган тизимни 
жорий қилиш. 
Ҳудудий ички ишлар органларининг маъмурий биноларини 
қўриқлашни Миллий гвардия қўриқлаш хизмати томонидан шартнома 
асосида амалга оширилиши тизимини жорий этиш. 
Ҳудудий ички ишлар органлари патруль-пост хизмати бўлинмалари 
таркибида босқичма-босқич отлиқ отрядларни ташкил этиш. 


110 
Ота-онаси назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан 
хавфли аҳволдаги оилаларда яшаётган вояга етмаганлар билан ишлашнинг 
янгича тизимини яратиш. 
Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари этиб белгиланди: 
ички ишлар органлари жамоат хавфсизлиги бўлинмаларининг 
фаолиятини мувофиқлаштириш, комплекс таҳлил қилиш ҳамда уларга 
амалий-услубий ёрдам кўрсатиш; 
жамоат тартибини сақлаш фаолиятини ташкил этиш, жамоат 
жойларида аҳолининг хавфсизлигини таъминлашда ички ишлар органлари 
куч ва воситаларини самарали бошқариш чораларини кўриш; 
ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси 
борасидаги фаолиятини таъминлаш, профилактик ҳисоб ва маъмурий 
назоратдаги шахсларни ижтимоий мослаштириш ишларини ташкил этиш; 
вояга етмаганлар ва ёшлар, айниқса уларнинг уюшмаган қисми билан 
манзилли тарбиявий ва профилактик чора-тадбирларни самарали ташкил 
этиш орқали улар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш; 
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш, 
йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш, транспорт воситасини 
бошқаришга доир чекловларга риоя этилишини назорат қилиш; 
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ижро 
этишни таъминлаш, пробация назоратидаги шахсларнинг хулқ-атворини 
назорат қилиш, ижтимоий мослаштириш ва қайта жиноят содир 
этилишининг олдини олиш ишларини ташкил этиш. 
Шундай тартиб ўрнатилдики профилактика инспекторларини 
уларнинг вазифа ва фаолият йўналишлари билан боғлиқ бўлмаган 
тадбирларга жалб қилиш ҳамда фаолиятига асоссиз аралашиш тақиқланади; 


111 
2024 йил 1 сентябрдан эътиборан Тошкент шаҳар ички ишлар 
органлари, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб қолган ҳудудий ички ишлар 
органлари профилактика катта инспектори лавозимларига фақат олий 
юридик маълумотга эга бўлган ходимлар тайинланади. 
Профилактика инспекторлари учун Ички ишлар вазирлиги 
Академияси сиртқи таълимига қабул қилинадиган ходимлар умумий 
сонининг камида йигирма беш фоизи миқдорида қабул квотаси ажратилади. 
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, фаолиятида юқори натижаларга 
эришган Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар органларидан 
иккитадан, қолган ҳудудий ички ишлар органларидан биттадан 
профилактика инспектори Департамент бошлиғи тақдимномасига асосан 
Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълимига имтиҳонларсиз 
қабул қилинади ҳамда бепул ўқитилади. 
Ички ишлар вазирлиги икки ой муддатда профилактика 
инспекторларининг ҳудудда, хусусан шаҳар ва қишлоқ шароитида фаолият 
олиб бориши бўйича аниқ механизмларни назарда тутувчи моделларни 
амалиётга жорий этиш чораларини кўрсин ва улар бўйича ўқитиш тизимини 
йўлга қўйсин. 
Пробация инспекторларининг фаолияти ҳудудий профилактика 
инспекторлари билан кунлик узлуксиз ҳамкорликда ташкил этилади. 
Пробация инспекторлари зиммасига профилактик ҳисоб ва маъмурий 
назоратдагиларнинг шахсини ўрганиш ва уларни ижтимоий мослаштириш 
ишларида профилактика инспекторларига амалий-услубий кўмаклашиш 
бўйича қўшимча вазифалар юкланади. 
Ички ишлар органларининг ҳудудий патруль-пост хизмати таркибида 
ўз маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич отлиқ отрядларни ташкил этишни 


112 
назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига 
киритсин. 
Қонунчиликка ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва 
қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин. 
Жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизими жамоат хавфсизлигини 
таъминловчи ва унда иштирок этувчи субъектлардан иборат. 
Стратегиянинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради: 
жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни 
тартибга солиш, тизимлаштириш ҳамда мавжуд ҳуқуқий бўшлиқ ва 
зиддиятларни бартараф этиш; 
жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл 
ҳаракати 
хавфсизлигини 
таъминлаш 
ва 
пробация 
фаолиятини 
уйғунлаштириш; 
жамоат тартибини сақлаш, шу жумладан оммавий тадбирларни 
ўтказишга жалб қилинадиган вазирлик ва идоралар куч ва воситаларининг 
биргаликдаги ҳаракатланиш алгоритмини ишлаб чиқиш ва уни доимий 
такомиллаштириб бориш; 
жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятига замонавий шакл ва иш 
усулларини ҳамда илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш; 
жамоат хавфсизлиги тизимини рақамлаштиришни 90 фоизга етказиш 
орқали хизмат фаолиятида инсон омилини минималлаштириш; 
профилактик ҳисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидаги 
шахслар томонидан қайта жиноят содир этилишини кескин камайтириш. 
Стратегияда 
белгиланган 
чора-тадбирларни 
Ўзбекистон 
Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясига асосланган ҳолда 2025 йил 
якунига қадар тўлиқ амалга ошириш назарда тутилган. 


113 
Жамоат хавфсизлиги соҳасида ягона қонун ҳужжати лойиҳасини 
ишлаб чиқиш ва қабул қилиш орқали жамоат тартибини сақлаш, 
ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш 
ва пробация соҳасидаги муносабатлар ва ваколатларни тартибга солувчи 200 
дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ва идоравий норматив ҳужжатлар нормалари ва 
қоидаларини бирлаштириш. 
Жамоат хавфсизлигига хавфларнинг ҳолати ва даражаларини 
белгиловчи мезонларни ва асосий кўрсаткичларни (индикаторларни) ишлаб 
чиқиш ҳамда жорий этиш. 
Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш тизимини 
янада такомиллаштириш, давлат органлари ҳамда сервис-хизмат кўрсатиш 
субъектларининг мазкур йўналишдаги вазифа ва функцияларини белгиловчи 
ягона қонун ҳужжати лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. 
Профилактик ҳисоб, маъмурий назорат ва пробация назоратидаги 
шахсларга ўрнатиладиган чекловлар, шунингдек, уларнинг зиммасига 
юкланадиган мажбуриятлар доирасини ва уларга риоя этилишини таъминлаш 
механизмларини аниқ белгилаш. 
Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларини тартибга солувчи қонун 
лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. 
Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш 
тизимини 
тартибга 
солувчи 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларни 
такомиллаштириш. 
Жамоат хавфсизлигини таъминлашга ваколатли бўлган давлат 
органлари ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмаслик ҳамда фаол 
қаршилик кўрсатиш ҳаракатларининг олдини олиш тартиб ва механизмларни 
белгилаш. 


114 
Маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканининг намунавий лойиҳасини ишлаб 
чиқиш ва амалиётга жорий этиш: 
Республика бўйича маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини 
тўлақонли йўлга қўйиш. 
Жамоат хавфсизлигини таъминлашда ҳуқуқ-тартибот идораларининг 
куч ва воситаларини бошқаришнинг ягона марказлашган тизимини ташкил 
этиш. 
Туман (шаҳар) ички ишлар органлари таркибидаги конвой 
бўлинмаларини босқичма-босқич вилоят ички ишлар органларининг 
бевосита бўйсунувига ўтказиш ҳамда ягона бошқарув тизими асосида 
туманлараро хизмат ўташ тамойилига мувофиқ қайта ташкил этиш. 
Ички ишлар органлари таркибида туманлараро патруль-пост хизмати 
бўлинмаларини ташкил этиш. 
Хизмат вазифаларини бажаришда қулайликлар яратишни ва иқлим 
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, жамоат хавфсизлигини таъминлашга 
жалб қилинган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари учун янги формали 
кийим-бош намунасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда уларни сифатли ва 
мос ўлчамдаги формали кийим-бош билан таъминлаш. 
Жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг маст ҳолатда содир 
этилганлигини, шунингдек, алкоголли ичимликлар истеъмол қилмаслик 
чеклови ўрнатилган шахсни ушбу чекловга риоя этмаганлигини аниқлаш ва 
тасдиқлаш тартибини ишлаб чиқиш. 
Алкоголли ичимликка ружу қўйган, гиёҳванд, захарванд, тажовузкор 
руҳий касал шахсларни мажбурий даволаш бўйича намунавий дастур ишлаб 
чиқиш. 


115 
Экстремистик ва ёт ғоялар таъсирига тушган шахслар билан ишлаш ва 
уларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш бўйича намунавий 
методикани ишлаб чиқиш. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish