ёзма, оғзаки,
кўргазмали ва электрон.
Албатта, умумий тартибда ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олишда шаклни танлаш ва ўз ўрнида қўллаш муҳим аҳамият касб
этади. Шу боис вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини
олишда кўпинча оғзаки шакллар билан бирга кўргазмали шакллардан
фойдаланиш самаралироқ ҳисобланади. Яъни, профилактикани амалга
оширишда фақат бир шаклдан фойдаланиш эмас, балки бошқа шаклларни
биргаликда қўллаш ҳам мақсадга мувофиқ.
ҳуқуқбузарликлар содир этилиш сабаблари ва уларга имкон бераётган
шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этишга доир дастурларни ишлаб чиқиш
ҳамда амалга ошириш бўйича чоралар тизими ҳуқуқбузарликлар умумий
профилактикаси сифатида белгилаб берилган. Ҳуқуқбузарликларнинг махсус
профилактикаси этиб, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ва
озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган
шахсларга нисбатан махсус чораларни кўришни назарда тутувчи алоҳида
турдаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қаратилган фаолият қайд
этилган.
Қонуннинг 24-моддасида ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилак-
тикаси ва уни амалга ошириш асоси «Айрим турдаги ҳуқуқбузарликларнинг,
шахслар тоифаларининг кўпайиши, жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига,
шахс, жамият ва давлат манфаатларига тажовуз қилувчи хатарлар ва
таҳдидларнинг юзага келиши» деб берилган.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган
ва муассасалар ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасини амалга
ошириш учун асосий фаолият йўналишлари бўйича ва «Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида»ги қонун талаби ва уларга берилган ваколатлар
доирасида алоҳида турдаги ҳуқуқбузарликларнинг сабаблари ва уларга
90
имкон берган шарт-шароитларни аниқлаш, бартараф этиш ҳамда айрим
тоифадаги шахсларни аниқлаш ва уларга профилактик таъсир кўрсатишга
қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олган махсус режалар ишлаб чиқади,
тасдиқлайди ва амалга оширади.
Махсус режаларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш
тартиби ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасини бевосита амалга
оширувчи орган ва муассасаларнинг юқори турувчи органи томонидан
белгиланади.
Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасини бевосита амалга
оширувчи орган ва муассасалар махсус режаларни ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тизимига кирувчи бошқа субъектлар билан ҳамкорликда
ишлаб чиқиши ва амалга ошириши, шунингдек бу жараёнга фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари
вакилларини жалб этиши мумкин.
Ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактик тадбирлари тасдиқланган
режа ва дастур, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита
амалга оширувчи орган ва муассасаларнинг ички буйруқлари асосида
ўтказилади.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширишда фуқароларнинг
ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, уларга жиноят учун жазонинг
муқаррарлигини англатиш орқали ҳуқуқбузарликлар содир этиш учун журъат
этмасликларига, аҳолига жиноят ва жиноят содир этган шахсларнинг
ижтимоий хавфи, жиноят содир этиш усул ва воситалари ҳақидаги
маълумотларни етказиб, ўзини ўзи ҳимоя қилишларига эришиш, шунингдек
ҳуқуқбузарликдан жабрланган шахсларни ижтимоий мослаштириш ва
ижтимоий реабилитация қилиш билан бир қаторда ғайриижтимоий хулқ-
атворга эга, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил ва ҳуқуқбузарлик содир этган
шахсларни ахлоқан тузатиш, ҳуқуқбузарликдан жабрланиш эҳтимоли
91
(виктимлиги) юқори бўлган шахсларнинг шахсий ва мулкий хавфсизлигини
таъминлаш долзарб масалалардан биридир.
Мазкур масаланинг ижобий ҳал қилинишида ҳуқуқбузарликларнинг
якка тартибдаги профилактикасига доир энг мақбул чора-тадбирларни ишлаб
чиқиш ва амалга оширилишини самарали ташкил этиш муҳим ўрин тутади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар
профилактикаси тўғрисида»ги қонунида ҳуқуқбузарликларнинг якка
тартибдаги профилактикаси чора-тадбирлари аниқ белгиланган бўлиб, улар
қуйидагича:
– профилактика суҳбати;
– расмий огоҳлантириш;
– ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиши сабаблари ва уларга имкон
бераётган шарт-шароитлар тўғрисида хабардор қилиш;
– ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш;
– профилактик ҳисобга олиш;
– мажбурий даволанишга юбориш;
– маъмурий назорат ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа
профилактик чора-тадбирлар орқали амалга оширилади.
Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикасини
бевосита амалга оширувчи соҳавий хизматлари ҳуқуқбузарликлардан
жабрланганларга, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқ-
бузарликлар содир этган шахсларга нисбатан ижтимоий реабилитация қилиш
ва ижтимоий мослаштириш чора-тадбирларини қонун ҳужжатларида
белгиланган тартибда қўллайди.
Ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи орган
ёки муассасалар томонидан ҳуқуқбузарликлардан жабрланувчиларга,
ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарликлар содир этган
шахсларга нисбатан қуйидагилар асосида ижтимоий реабилитация қилиш ва
ижтимоий мослаштириш чора-тадбирлари амалга оширилиши мумкин:
92
педагогик ёрдам; психологик ёрдам; тиббий ёрдам; ижтимоий ёрдам (иш,
ўқиш, яшаш жойи билан таъминланиши, оиласи ва яшаш жойидаги маҳалла
аҳли билан киришиб кетишида ёрдамлашиш кабиларда); моддий ёрдам;
ҳуқуқий ёрдам.
Ҳуқуқбузарлик содир этган шахслар томонидан такроран ҳуқуқбузарлик
содир этилишининг олдини олиш мақсадида якка тартибдаги профилактика
иши ички ишлар органлари Ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси
хизматининг профилактика (катта) инспекторлари, одам савдоси билан
боғлиқ ва ахлоқ-одоб доирасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш
бўлинмаси, гуруҳи (катта) инспекторлари, вояга етмаганлар ўртасида
назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси (катта) инспекторлари
томонидан олиб борилади.
Профилактика (катта) инспектори профилактик ҳисобга олинган,
шунингдек расмий огоҳлантирилган сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки
заҳарвандликка чалинган шахсларни унинг яқин қариндошларининг аризаси
ёки фуқаролар йиғини мурожаати ҳамда ушбу касалликка чалинганлик ҳақида
тиббий хулосага асосан Ўзбекистон Республикасининг «Сурункали
алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни
мажбурий даволаш тўғрисида»ги 1992 йил 9 декабрь қонунида ва бошқа қонун
ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳужжатларни расмийлаштиради ва
тўпланган ҳужжатларни шахсни мажбурий даволашга юбориш масаласини ҳал
қилиш учун судга тақдим этади.
Профилактика (катта) инспектори Ўзбекистон Республикасининг 1992
йил 9 декабрдаги «Жазони ижро этиш муассасаларидан бўшатилган шахслар
устидан ички ишлар органларининг маъмурий назорати тўғрисида»ги ва
бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда илгари судланган шахсга
нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш
(узайтириш)
учун ҳужжатларни
расмийлаштиради ҳамда тўпланган материалларни маъмурий назорат ўрнатиш
(узайтириш)
масаласини ҳал қилиш учун судга тақдим этади, шунингдек
93
суднинг маъмурий назорат ўрнатиш
(узайтириш)
тўғрисидаги қарорига асосан
маъмурий назоратни амалга оширади.
Профилактика (катта) инспектори профилактик ҳисобга олинган
маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи шахслар расмий
огоҳлантирилишига қарамасдан жамоат тартибини мунтазам бузаётган ва
фуқароларнинг қонуний манфаатларига тажовуз қилаётган ҳолларда ИИВнинг
амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда
уларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш зарурлиги тўғрисида жиноят
ишлари бўйича шаҳар-туман судига ИИБ бошлиғи номидан асослантирилган
тақдимнома киритади.
Суднинг маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги қарори асосида про-
филактика (катта) инспектори томонидан маъмурий назорат ўрнатилган
шахсга нисбатан маъмурий назорат йиғмажилди юритилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |