Ўзбекистон республикаси ички ишлар вазирлиги а к а д е м и я с и ҳУҚУҚбузарликлар профилактикаси ва криминалогия


III БОБ. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ



Download 0,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/45
Sana29.11.2022
Hajmi0,9 Mb.
#874984
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   45
Bog'liq
Қурбоналиев М.И диплом иши

III БОБ. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ 
ЧОРА- ТАДБИРЛАРИНИ ҚЎЛЛАШ АСОСЛАРИ ВА ТАРТИБИ. 
 
3.1.-§ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси чора-тадбирларини 
қўллаш асослари 
 
Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бир-бири билан узвий боғлиқ бўлган 
вазифалардан ташкил топган. Шулардан бири ҳуқуқбузарликларнинг 
йўналишига, тузилишига, даражасига, сабаб ва шароитларига тўлиқ таъсир 
қилишдан иборатдир. 
Профилактика хизматлари ички ишлар идораларининг асосий хиз-
матларидан бири эканлигини инобатга олсак, ушбу хизмат томонидан умумий 
тартибдаги профилактик фаолиятни ташкил этишнинг 
мақсади
маъмурий 
ҳудудларда тезкор вазиятни барқарорлаштириш, ҳуқуқбузарлик, шу жумладан 
жиноятларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш ҳамда содир этилган 
жиноятларни ўз вақтида фош этишдан иборат. 
Бундан ташқари, умумий тартибдаги профилактик фаолият ҳуқуқ-
тартиботни таъминлаш, республикадаги ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-
сиёсий, 
криминоген 
вазиятнинг 
барқарорлигини 
таъминлаш, 
ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги ишларнинг самарадорлигини 
ошириш, диний-экстремистик оқим тарафдорларини аниқлаш, паспорт 
тизими, республикага чет эл фуқароларининг келиши ва кетиши тартибини 


85 
мустаҳкамлаш, ноқонуний равишда сақланаётган қуролларни аниқлаш ва 
гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш мақсадларида 
ўтказилади. 
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси 
тўғрисида»ги 2014 йил 14 май қонунига асосан,
 
ҳуқуқбузарликлар 
профилактикаси – бу ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, 
ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга барҳам бериш, шунингдек уларнинг 
содир этилиши сабабларини ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни 
аниқлаш, бартараф этиш мақсадида қўлланиладиган ҳуқуқбузарликлар 
умумий, махсус, якка тартибдаги ва виктимологик профилактикасининг 
ҳуқуқий, ижтимоий, ташкилий ва бошқа чора-тадбирлари тизимидир
14

Умумий тартибда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш усулларининг 
кўплиги ва турли-туманлиги уларни тўлиқ санаб ўтиш ва ҳар бирини алоҳида-
алоҳида таҳлил қилиш имконини бермайди. Бу ўринда гап ушбу усулларни 
таснифлаш ва ажратилган ҳар бир туркумнинг хусусиятларини қисқача 
муҳокама қилиш ҳақидагина бормоқда. Бундай таснифлашнинг бош асоси 
ушбу усулларнинг субъектлари ва объектлари, аниқ вазифалари, ташкилий 
шакли, ҳуқуқ билан тартибга солинганлик даражасидан иборат. 
Умумий тартибда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг асосий 
усуллари сифатида кенг жамоатчилик ўртасида (маҳаллаларда, ўқув 
юртларида, корхона, муассаса, ташкилотларда) суҳбатлар ва мутахассислар 
(шифокорлар, ҳуқуқшунослар ва ҳ.к.) иштирокида учрашувлар уюштириш, 
турли мавзуларда маърузалар ўқиш, аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот 
ишларини ташкил этиш, вояга етмаганлар ҳуқуқбузарлигини олдини олиш 
мақсадида турли спорт мусобақаларини ташкил этиш, ёшлар ташкилотлари 
билан биргаликда телевикториналар ўтказиш, оммавий ахборот воситаларидан 
фойдаланиб аҳолига алоҳида тоифадаги ҳуқуқбузарликларнинг салбий 
оқибатлари борасида тушунтириш ишларини олиб бориш, ҳуқуқбузарликлар 
14
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. – 2014. – №20. – 221-м. 


86 
профилактикасининг замонавий усуллари тўғрисида электрон адабиётларни 
тарқатиш, шунингдек фуқароларни маънавий, ахлоқий ҳамда ҳуқуқий 
тарбиялашга қаратилган бошқа турдаги тадбирларни амалга ошириш 
кабиларни келтириб ўтишимиз мумкин. 
Умумий тартибда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишнинг усуллари 
икки тоифага бўлинади. 

Download 0,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish