Тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш бош илмий методик маркази



Download 1,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/67
Sana19.11.2022
Hajmi1,38 Mb.
#868548
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   67
Bog'liq
Terminologiya H.Dadaboyev

 
Масаланинг қўйилиши:
Ушбу амалий иш давомида тингловчи 
қуйидагиларни 
бажариши лозим

- луғатларда берилган мотивланмаган терминларни изоҳлаши
- луғатлар ёрдамида мотивланган терминларни талқин қилиши 
- терминологик луғатлардан рус т илидан ўзлашган суффиксли 
терминларни топиши 
- рус тилида сўз ясовчи аффикслар билан ясалган терминларнинг ўзбекча 

чи
аффикси билан алмаштирилишига мисоллар келтириши


80
- русча-байнанлмилан қўшма термнларнинг ўзбек тилига ўзлашиш 
принципларини изоҳлаши 
- чет тили ясама терминларининг ўзбек тилига калькалаш орқали 
ўзлашиши йўлларини билиши 
- ўзбек тили терминологиясида русча префиксоидлар ёрдамида ясалган 
термин-калькаларни шарҳлаши 
- “Ўзбек тили изоҳли луғати” тузилиш тартибидан хабардор бўлиши 
- изоҳли луғатларда омонимларнинг берилишини талқин қилиши. 
 
Ишни бажариш учун намуна. 
1-вазифа.Соҳа 
терминологиясида рўй бераётган ўзгаришлар. 
Терминларни унификациялаш ва тартибга солиш. 
Терминологияга доир адабиётларда таъкидланишича, мотивланмаган, 
яъни белгили терминлар ўз таркибига тилда мавжуд туб лексик 
бирликлар,бошқа тиллардан кирган ўзлашмалар, калькалар, шунингдек ўз 
сўзлардан семантик (метонимик) кўчим орқали ҳосил бўлган терминларни 
қамраб олади.
Ўзлашмаларнинг ҳар қандай тил тараққиёти ва бойиши қонуниятининг 
манбаларидан бири эканлиги сир эмас. Ўзлаштириш жараёни мураккаб 
ҳодиса бўлиб, лингвистик ҳамда экстралингвистик омиллар билан чамбарчас 
боғланган. Ижтимоий – сиёсий, тижорий-иқтисодий, диний муносабатлар, 
маданий алоқалар, бир тилдан бошқа тилга қилинадиган адабий таржималар 
ва ҳ.к. натижасида у ёки бу тил луғат таркибида ўзлашмалар пайдо бўлади. 
Табиий, ушбу ҳодиса бошқа қариндош бўлмаган тиллардан кирган катта 
миқдордаги ўзлашмаларга эга ўзбек адабий тили учун ҳам тааллуқлидир. 
Узоқ муддатли тарихий тараққиёт давомида ўзбек халқи ўзга халқ ва 
миллатлар билан мустаҳкам сиёсий, иқтисодий, маданий, илмий ва лисоний 
муносабатларда бўлган. Бундай алоқлар натижасида ўзбек адабий тилининг 
луғат таркиби янги тушунчалар ҳамда реалиялар ҳисобига яна-да бойиди ва 
бойиб бормоқда. Ўзбек адабий тилига келиб чиқиши нуқтаи назаридан 
турфа ва ранг-бараранг сўзлар ўзлашган. 
Калькалаш сўз ўзлаштиришнинг олий шакли бўлиб, унинг тилнинг 
бугунги кундаги луғат таркиби кенгайиши ва бойишида жуда фаоллиги 
аллақачон аниқланган. 
Калькалаш жараёни ўзбек тилининг барча терминологик тизимларига 
хос бўлиб (Шоаҳмедов 1974), асосан икки маълум, яъни: а) стуруктур (сўз 
ясаш), б) семантик калька тури орқали реаллашади. Бу тизимда, шубҳасиз, 
структур калькалар етакчилик қилади. Структур (сўз ясаш) калькалар 
сирасига ўзбек адабий тили воситалари ёрдамида бошқа тилларга оид 
моделлардан, уларнинг морфологик қисмларини таржима қилиш билан 
ясалган терминлар киради. Муайян тилнинг лексик – сўз ясаш материаллари 
негизида ҳосил қилинган структур калькалар том маънодаги ўзлашма 
ҳисобланмайди (Тихонов 1991; 136).
Ҳозирги 
ўзбек терминологияси тизимида чет тилларга хос 


81
элементларнинг алоҳида миқдори мавжуд бўлиб, уларни калькалашга ҳеч 
қандай ҳожат йўқ. Масалан, 
телефон, телеграф, трактор, танк, изотоп, 
индикатор, орден, болт, арфа, ринг, хоккей, департамент, парламент, мина, 
импорт, экспорт, антенна, арматура, прокурор, аэробус, автобус, метро, 
амперметр, мотор, дизель, астронавт, механик, радиотехник, протон, 
нейтрон, электрон 
каби русча-байналмилал характердаги кўпгина терминлар 
таркибан ўта ранг –баранг бўлиб, техника, илм-фан, маданият, санъатнинг 
ҳамма соҳаларини қамраб олган. Бундай юзага келишни ифодаловчи ҳамда 
муттасил ривожланувчи терминлар қатлами ўзбек тилининг мулкига 
айланган. Ҳозирги пайтда ҳам тайёр терминларни ўзлаштириш жараёни ўз 
фаоллигини сақлаб қолмоқда. 
Айни чоғда, ўзбек тили ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий-
техникавий ва ҳ.к. соҳалари терминологияси тизимида ўзбек тили 
қонунларига бўйсунган ҳолда муайян қисми ўзбек тилининг сўз ясовчи 
элементлари билан алмаштирилган улкан миқдордаги русча-байналмилал 
терминлар қўлланмоқда. 
Сўз ясовчи суффикси ўзбек тили аффикси билан алмаштирилган 
ўзлашма - терминлар
Рус тили терминологияси таркибининг салмоқли улушини сўз ясовчи 
суффикслар билан ясалган, мотивланган терминлар ташкил қилади (История 
лексики русского литературного языка 1981; 152-166). 
Сўз ўзлаштириш жараёнида кам миқдордаги терминлар сўз ясовчи 
суффикслари билан бирга ўзлаштирилади (
металлист, милитарист, 
моторист, нигилист, социалист
ва ҳ.к.). Бироқ аксарият ҳолларда 
терминлар ясашда қатнашган суффикслар ўзбек тилининг айнан бир хилдаги, 
ўхшаш аффикслари билан алмаштирилади.
Сўз ясовчи суффикслари –чи аффикси билан алмаштирилган 
терминлар
а) - ист: 
танк-чи
(
танкист),
трактор-чи
(
такторист

штанга –чи
(
штангист) , парашют-чи 
(
парашютист), роман-чи (романист), торпеда-чи 
(торпедист), радиометр-чи
(радиометрист), монархия-чи (монархист), 
футбол-чи (футболист)
ва ҳ. к.; 
б) - 
ник:
транспорт-чи
(
транспортник
), 
монтаж-чи
(
монтажник
), 
нефт-чи
(
нефтяник), десант-чи (десантник)
ва ҳ. к.;
в
) - щик: арматура – чи 
(
арматурщик
), 
туннел-чи
(
туннельщик
), 
трамвай-чи
(
трамвайщик
), 
фальцовка–чи
(
фальцовщик; фальцовщица
), 
постановка-чи
(
постановщик
), 
сигнал-чи

игнальщик
), 
арматура-чи 
(арматурщик)
ва ҳ. к.; 
г) 
- чик: – проход-чи
(
проходчик
), 
ракета-чи
(
ракетчик
), 
разведка-
чи 
(
разведчик),
прокат-чи
(
прокатчик
), 
паркетчи 
(
паркетчик
) ва ҳ. к.;
д) - 
овщик// -льщик: кран-чи
(
крановщик
), 
сеялька-чи
(
сеяльщик
), 
нивелировка-чи
(
нивелировщик
), 
штамп-ловчи, 
штамповка-чи
(
штамповщик
) ва ҳ.к.; 
е) 
– ёр: лифт-чи
(
лифтёр
), 
башня-чи
(
башнёр
), 
экспорт-чи
(
экспортёр),
импорт-чи
(импортёр
), 
бокс-чи
(
боксёр)
ва ҳ. к.;


82
ё) 
– 
тор: 
авиация-чи
(
авиатор
), 
эксперимент-чи
(
экспериментатор
), 
экспроприация-чи
(
экспроприатор
), 
эвакуация-чи
(
эвакуатор
), 
декорациячи
(
декоратор)
ва ҳ.к.; 
ж) - ск (ий): 
гвардия-чи
(
гвардейский; гвардеец
), 
полиция-чи
(
полицейский
) ва ҳ.к.; 
з) - смен: 
рекорд-чи
(
рекордсмен),
спорт-чи
(
спортсмен
), 
полиция-
чи
(
полисмен
), яхта-чи 
 
(яхтсмен) ва ҳ. к. 
и)
- ант: диверсия-чи (диверсант) 
ва ҳ. к. 
Шундай қилиб, шахс оти, муайян касб-ҳунар эгаси номи ҳамда 
шахснинг ҳолати, аҳволи, вазиятини ифодаловчи русча суффиксларни 
ўзбекча (туркий)ча 
–чи
аффикси билан алмаштириш натижасида қуйидаги 
жиҳатлар воқеланади: а) русча-байлалмиал сўзнинг асоси ўзгармаган ҳолда 
янги термин ясалади( 
республика-чи – республиканец, дозиметр-чи - 
дозиметрист
); б) ўзлашма асос шакли тўла тиклангандан сўнг янги термин 
юзага келади
( селекция - чи – селекционер,сеялька - чи – сеяльщик)
ва ҳ.к.

Download 1,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish