Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


Классик ҳуқуқ бўйича юридик шахс



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet84/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Классик ҳуқуқ бўйича юридик шахс. 
Юридик шахс тушунчасининг 
назарий асослари классик даврда анча ривожланган эди. Принципат даврида
давлатга 2 турдаги ҳуқуқий ваколатлар тегишли бўлиб, биринчи гуруҳ 
ваколатлари давлатнинг оммавий ҳуқуқ субъекти сифатида давлат 
ҳокимияти (imperium) эгаси ва хусусий ҳуқуқ субъекти сифатида мулкий 
ваколатлар (fiscus) эгаси эканлигидан иборат эди. Айнан шу пайтда
корпорация унга аъзо бўлган шахслар мулкидан ҳосил бўлган умумий 
мулкдан фойдаланувчи иттифоқ эканлиги ҳақидаги тушунча шаклланди. 
Юридик шахс моҳиятининг кейинги ривожланиши Рим давлатининг 
иқтисодий ривожланиши билан боғлиқ бўлиб, бу даврда йирик 
денгизлардаги савдо-сотиқ, солиқ тизими, конлар эксплуатацияси тизими ва, 


69 
шунингдек, кенг кўламдаги қурилиш ишлари ривожланди. Хусусий мулк
бундай улкан иқтисодий мақсадларни амалга ошириш учун етарли бўлмай 
қолди. Фақатгина жуда кўп маблағларни ўзида жамлай оладиган юридик 
шахсларгина бу иқтисодий эҳтиёжларни амалга ошириш имкониятига эга 
бўлиб бордилар. Айнан шу даврда кўплаб йирик эквесторлар, публиканлар, 
аргентарийлар (банк ходимлари)нинг корпорациялари ташкил топа бошлади.
Классик давр ҳуқуқи нормалари бўйича оммавий ҳуқуқ соҳасида 
юридик шахслар тегишли давлат органларининг қарори асосида ташкил 
қилинар эди. Юридик шахс таъсис этиш тўғрисидаги давлат органининг 
қарори ҳуқуқий акт: қонун, эдикт, senatus consultum, constitutio principis, 
шунингдек, халқаро шартнома (масалан, иттифоқдошлик ҳақида шартнома, 
бунинг асосида янги ўз-ўзини бошқарувчи бирлашмалар вужудга келиши) 
бўлиши мумкин. 
Хусусий ҳуқуқ соҳасида юридик шахслар давлат органининг қарори ёки 
алоҳида шахсларнинг ташаббуси билан таъсис этилиши мумкин бўлган. 
Давлат органининг қарори бўйича юридик шахс сифатида фиска вазифасини 
давлат ўташи мумкин эди. Давлатнинг фискал вазифалари Рим 
фуқароларининг, Рим давлатининг бошқа аҳолиси ва халқаро тижорат 
соҳасидаги иштирокида кўринади. Хусусий ҳуқуқ соҳасида мустақил давлат 
корхоналари ва муассасалари, ўз-ўзини бошқарувчи бирлашмалар юридик 
шахс сифатида фаолият кўрсатган.
Хусусий юридик шахс таъсис этиш учун 3 тадан кам бўлмаган Рим 
фуқаросининг (tres faciunt collegium) ташаббуси, Цезарь ва Август давридан 
(lex Julia de collegis) давлат органларининг дастлабки розилиги зарур 
бўлган (аввалги автономия тамойилидан фарқли равишда, концессия 
тамойили). Юридик шахс таъсис этиш учун бериладиган розилик махсус ва 
умумий турларга бўлинган. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish