2- мавзу: шахс тарбиянинг объекти ва субъекти сифатида



Download 20,51 Kb.
Sana26.03.2023
Hajmi20,51 Kb.
#921802
Bog'liq
2-маъруза


2- МАВЗУ: ШАХС ТАРБИЯНИНГ ОБЪЕКТИ ВА СУБЪЕКТИ СИФАТИДА.

РЕЖА:


1.Шахс тушунчаси.
2.Шахс эканлиги тарбиянинг объекти ва субъекти.
3.Тарбиялаш ва уз-узини тарбиялаш.
4.Кишилик жамияти тараккиётида шахсни тарбиялаш муаммоси.

Шахс деганда муайян жамиятнинг аъзоси тушинилади. Одам шахс булмлги учун рухий жихатдан тараккий этган, уз хусусияти ва сифат­лари билан бошкалардан фарк килиши лозим. Хар бир одам шахс сифа­тида турлича номоён булади. У узининг характери кизикиши ва коби­лияти аклий ривожланганлик даражаси, эхтиёжи, мехнат фаолиятига му­носабати билан фаркланади. Булар шахсни узига хос хусусияти бу­либ, ана шу рухий хусуситятлари ривожланиб маълум бир боскичга ет­сагина уни мукаммал камол топган инсон дейилади. Шахснинг ижти­моий вокейликка мехнатга, кишиларга, жамиятга булган муносабати турлича,унинг фоаллик даражаси ва одоб-ахлок борасида етуклиги хам турлича.


Шахс номини олиш учун нималар даркор?
Одамнинг ижтимоий мавжудод сифатида шахс номини олиш учун унга ижтимоий-иктисодий хаёт ва тарбия керак. Шу сабабли педагоги­ка фани боланинг шахс сифатида ривожланиши, унинг хар томонлама камолга етиш конуниятларини, унгша таъсир этувчи объектив ва субъектив омилларини, ривожланиш жараёнига алокадор даврларини аниклаш керак. Шунга асосан педагогика фани шахснинг ривожланишда таълим укитиш, тарбия ва бола фаоллиги, уз узини тарбиялаш бос­кичларини аниклаш лозим.
Абдулла Авлоний "Тарбия биз учун ё хаёт ё мамот - ё нажот - ё халокат,ё саодат-ё фалокат масаласидир". Буюк мутафаккирнинг бу сузлари асримиз бошида миллатимиз учун канчалик мухим ва долзарб булган булса, хозирги кунда биз учун хам шунчалик, балки ундан хам кура мухим ва долзарбдир.
Чунки таълим тарбия - онг маъсули, лекин айни вактда онг да­ражаси ва унинг ривожини хам белгилайдиган омиллдир. Биноба­рин, таълим-тарбия тизимини узгартирмасдан туриб онгни узгартириб булмайди. Онгни, тафаккури узгартирмасдан туриб эса биз кузлаган олий максад озод ва обод жамиятни борпо этиб булмайди.
Шахс тарбиянинг объекти ва субъекти хисобланади. Шахснинг ка­мол топишида ва унинг халкидан ижтимлоий ва биологик омилларнинг таъсир кучи бир хил булмайди. Шахснинг ривожланиш холатини тугри бахолаш ва билиш учун уни турли муносабатлар домирасига куйиб ту­затиш лозим. Педагогика шахснинг камолига етишишнинг мураккаб ва зиддиятли жараён деб билади.Шахс кайси укувчиларда уз-укзини тар­биялашда яъни уз устида онгли батартиб ишлашга эхтиёж пайдо бул­гандагина,тарбя жараёнини самарали деб хисобласа булади.Укувчи­ларни айникса,урта ва катта ёшидагиларни уз билим ва малакалари­ни мустакил оширилишларига йуллаш керак.
Уз узини тарбиялаш укувчиларни узини - узи идора килиш ор­ганлари фаолияти катнашишлари, уларнинг ижтимоий фаоллик мавкеи­нинг шакллантиришнинг таъсирчан воситасидир. Укувчиларнинг укишда, тарбияда, дам олишда уз-узини тарбиялаш усулларидан фойдаланади­лар, уз узини тарбиялаш ташабускорлик ва мустакилликка ундайди.
Уз-узини тарбиялаш сифатлари бола бунда тайёр булганда у узини шахс деб англай бошлаган, амалий ишларда мустакиллик курса­та бошлаган вактда пайдо булади. Уз-узини тарбиялашда (ахло­кий,жисмоний,хиссий-иродавий ва интелектуал) маслахат ва курсат­малар берилиши лозим.Бунда укувчиларни узларига,хатти харакатла­рига танкидий рухда муносабатта булишга ургатиш жуда мухим­дир. Укувчилар муайян вактда белгиланган вазифаларини бажариш учун мажбурият оладилар ва уларни кун тартибига ёзиб куяди.
УЗ-УЗИНИ ТАХЛИЛ КИЛИШ.
Уз шахсини, фазилатларини тахлил килишга хатти харакатлари хакида уйлашга ургатади. Уз узини назорат килиш учун укувчи узини юриш-туриши, интизоми, ижобий одатларини ортиб бориши ва аксинча салбий одатларини камайиб бориши хакида мумтазам равишда кундали­гига ёзиб боради.
КИШИЛИК ЖАМИЯТИ ТАРАККИЁТИДА ШАХСНИ ТАРБИЯЛАШ МУАММОСИ.
Узбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов Республика Олий Мажлисининг 1чи чакирик 1 сесиясида килган маърузасида хур Узбекистонда демократик тузумни барпо эта бориш билан бирга амал­га оширилаётган улкан узгаришларни асосий иштирокчилари булган жамиятимиз аъзоларининг маънавияти бутунлай янгича карор топти­риш лозимлигини таъкидлаган эди.
Келажаги буюк давлатни куриётган кишиларни тафаккури, ахло­ки,янги иктисодий муносабатларини таклашга,модий неъматлар ишлаб чикаришга астойдил киришиб доимо ёниб яшаш хиси билан сугорилган булиши лозим.Мана шундай ижобий хислатларга бой инсонни тарбия­лаш педагогика укитувчиларини,укув юртларини,мактаб,лицей,гимна­зия,коллеж,институн ва университетларининг асосий вазифаси хисоб­ланади.
Тарбия жамият вазифаси булиб, у факат ишлаб чикариш муноса­батларини таъсирида эмас, балки турли тарихий даврларда илгари суриладиган у ёки бу тарбия назариясининг гоялари таъсирида аник шаклга эга булади, шунинг учун хам куп жихатдан маърифатчи ва пе­дагоглар фаолиятининг натижаси ифодалайди. Агар тарбия алохида мустакил вазифа сифатида кишилик жамияти пайдо булиши билан бир­га таркиб топган булса,таълим назарияси фан сифатида бир мунча кейинрок шаклланган.
Тарбия жамият хаётида сезиларли роль уйнайди. Жамиятда тар­бия жараёнида туплаган тажрибани алмашатири эхтиёжи тугилиб,усиб келаётган ёш авлодни хаётга дурустрок ва режали тайёрлаш имкони­ни берадиган махсус укув юртларини очиш зарурияти пайдо булиши билан бирга, таълим назарияси хам фан сифатида ривожлана бошлади.
Иптидоий жамоа даврида хам ижобий тарбия тажрибасинир омма­лаштиришга уриниш куртаклари булган. Масалан,катталар ва ёшлар ур­тасидаги муносабатлар билан,кейинрок турли обида маросимлар би­лан боглик узи тутушни баъзи бир шакллари шакллана бошлаган.
Тарбияда назарий умумлаштириш илдизини фалсафа каъридан ох­тармоклик даркор. Фалсафа кадим замонлардан бошлаб давр,хаёт маз­муни,борликнинг бирликни,унинг жамиятдаги урни ва роли,одамларни хаётда белгиланган вазифаси нималардан иборат деган саволга жа­воб излар ва тайёрлаш билан шугулланган.
Қадимий ва урта Шарк адабиёти намоёндалари орасида назарий - педагогик тусга эга катор илмий карашлар мавжуд булган.Улар ора­сида Ал Фаробий,Алишер Навоий ва бошкаларнинг асарларини мисол келтириш мумкин.
Феодализм даврида тарбия асосан дин таъсирида булган. Шунинг учун хам таълим назариясини асосий гоялари диний илм оркали ифо­даланган. Тарбия назариясиниг гоялари анча олдиндан илгари сурилган булишига карамай педагогик илмий билим - фан сифатида бир оз ке­йин шаклланган.
Педагогиканинг фан сифатида шаклланилиши буюк чех педагоги Ян Амос Коменский (1592-1670) номи билан бевосита богликдир. Ко­менский томонидан таклиф этилган принцеплар шакл (масалан,синф дарс тизими) ва услублари "Педагогика"нинголтин фондига кир­ган.Унинг машхур "Буюк дидактика" асари педагогика назарияси ва амалиёти сохасида биринчи мухим илмий асар хисобланади.
Мактабдаги укув жараёнида таълим тарбия ва маълумот узаро боглик равишда амалга оширилади. Хар кандай фан ургатилиши мобай­нида ўқитувчи болаларга билим асосларини баён этади, шу материал­лар мазмуни асосида тарбиянинг бирор томонини хал этади. Болалар дунекарашини шакллантиради, маданий хулк атворини тарбиялайди.
Педагогика фанинг предмети булган илмий билиш асосида жа­миятнинг алохида функцияси тарбия мазмуни ётади.
"Педагогика" атамаси кадимий Юнонистондан келиб чиккан. Бу ерда кулдорлар болаларини мактабга кузатиб куйядиган,олиб боради­ган одамларни "Педагог"деб аташган.Кейинчалик бу атамани маъноси бир мунча узгарди.Махсус тайёргарлик курган ва тарбия билан шу­гулланадиган шахслар"Педагог" деб атала бошлаган.Куп вактлар пе­дагогика илмий фан сифатида факат усиб келаётган ёш авлоднинг тарбиясини урганади деб каралган.Аммо хаёт амалиёти тарбиянинг умумий принцеплари факат болалар тарбиясига эмас,балки катталар тарбиясига хам таълукли эканлигини курсатади.Шунинг учун хам ке­йинги пайитларда педагогикани ёш авлодни ва катта ёшдаги одамлар­ни тарбиялаш ва укитиш,уларга маълумот бериш конуниятларини урга­тувчи фан деб белгилаш одатга айланган.
Кишилик жамиятини кадимги иптидои, яъни бошлангич даврила одамлар тайёр махсулотдан фойдаланишган. Ов, турли туман ханарман­дчиликни ривожланиши одамлар мехнат тажрибасининг ошишига олиб келди. Мехнат фаолияти борган сари мураккаблаша бориб,одамларнинг шаклланишига ва кишилик жамиятининг ривожланишида мухим роль уй­най бошлади.Мехнат одамнинг тарбиясига таъсир курсатиб,тарбия хаётий зарурият килиб куйди.Одамларнинг мехнат куникмалари ёш ав­лодага мерос бўлиб қола бошлади.Энди тарбия мехнат фаолиятинин­г,мехнат тажрибасининг махсулига бевосите боглиг булиб колди.
Олдинига бола тарбияси катталар томонидан бевосита мехнат фаолиятида амалга оширилган булса, жамият ривожлана борган сари бундай йул талабга жавоб бермай колди. Энди тарбия билан билимдон тажрибаси ётарли одамлар шугуллана бошлади.Машгулотлар тобора ташкилий шаклларга,куринишларга эга були борди.Секин-секин мак­таблар пайдо булди.
"Мактаб" атамаси кадимий Юнонистондан келиб чиккан (мактаб юнонча: бўш вақт, мехнатдан дам олиш маъносини билдиради). Юнонис­тонда укувчиларни мутафаккирлар билан сухбатини мактаб деб аташ­ган, кейинчалик махсус укув тарбия муассасаларини хам мактаб дейи­шадиган булди. Мактабни шу маъноси хозиргача хам сакланиб келмокда.
Мактабнинг таркиб топиши, тарбиянинг такомиллашиши билан бир­га, тарбия фаолиятининг узи алохида касбий фаолиятга айланади,пе­дагог касби эса алохида касб булиб ажрала бошлайди.

ФОЙДАЛАНГАН АДАБИЁТЛАР.


Турсунов И, Нишонов У "Педагогика" Т. 1996 йил.
Ғозиев Э "Психология"(укув кулланма) Т.1994 йил.

НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ.


1.Шахс хакида тушунча.
2.Уз-узини тарбиялаш сифатлари болада качон пайдо булади?
3.Фарзанд тарбияси билан асосан кимлар шугулланади.
4.Тарбия объекти ва субъекти.
Download 20,51 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish