62
давр ҳуқуқида мавжуд бўлган ноформал қулликдан озод қилиш усулларини
ҳам ўзига олди. Бундан ташқари, озод қилишнинг янги усуллари ҳам пайдо
бўлди:
manumissio per mensam
ёки
convivi adhibitione
– қулни оила
дастурхонига ўтказиш йўли билан озод қилиш ва
manumissio in
sacrosanctis ecclesis
– ибодатхонада диний маросим пайтида қулдор
томонидан ўз қулининг озодликка чиқарилиши. Классик даврдаги қулни
озод қилиш усулларининг турлича таъсири бу даврда тенглаштирилди.
Классик даврдан кейин қулдорлар томонидан озодликка чиқарилаётган
қуллар сонини чеклаш бекор қилинди, аксинча, қулларни озод қилиш
пайтидаги қулдорларнинг хоҳиш-эркларига анча эркинлик берилди.
Аввалги чеклашлардан фақат 2 таси: қулдор 20 ёшдан катта бўлиши ва
қулларни озод қилиш кредиторлар манфаатларига зид бўлмаслиги сақланиб
қолди.
Либертинлар (озодликка чиқарилганлар)нинг ҳуқуқий ҳолати.
Қулликдан озод қилинганлар либертинлар деб аталиб, уларнинг ҳуқуқий
ҳолати эгаларининг ҳуқуқий ҳолатига қараб белгиланган: перегринлар
томонидан озод қилинган қуллар перегрин ҳуқуқий ҳолатига, лотинлар
томонидан озод қилинганлар – лотинлар ҳуқуқий ҳолатига, Рим фуқароси
томонидан озодликка чиқарилганлар эса – фуқаро ҳолатига ёки эркин шахс
ҳолатига тушган.
Рим ҳуқуқи қоидалари бўйича, Рим фуқароси ҳуқуқий ҳолатига
фақатгина формал равишда қулликдан озод қилинганлар эришган: қадимги
ҳуқуқ бўйича manumissio censu бўйича озод қилинганлар; классик давр
ҳуқуқи бўйича Lex Fufia Caninia ва Lex Aelia Sentia нормалари бўйича
қулдор томонидан озодликка чиқарилганлар. Классик даврдан кейинги
ҳуқуқ бўйича эса – 20 ёшдан катта бўлган фуқаро томонидан озод қилинган
қуллар.
Озодликка чиқарилган Рим фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати озодликда
туғилган (ingenui) Рим фуқароларининг ҳуқуқий ҳолатидан тубдан фарқ
қилиб, бу тафовутлар Рим ҳуқуқининг муҳим институтларидан бирини
ташкил қилган: «rursus liberorum hominium alii ingenui sunt, alii libertine».
Либертинларнинг эркин фуқароларга қараганда мушкулроқ аҳволи 2
жиҳатдан белгиланган: 1) озодликка чиқарилганларнинг эркин Рим
фуқароларига қараганда асосан оммавий ва хусусий ҳуқуқ соҳасида
ҳуқуқлари чекланган; 2) либертинлар озодликка чиқарилгандан кейин ҳам
аввалги эгаларига қарам ҳисобланган.
Озодликка чиқарилганларнинг оддий фуқароларга қараганда ҳуқуқий
аҳволидаги сиёсий ҳуқуқлар билан боғлиқ чекланишлари асосан, jus
honorum ёки сайлов функцияларини бажаришга ҳаққи йўқлиги, хусусий
ҳуқуқ соҳасида эса чекланган jus conubiга эгалиги, яъни озод қилинганлар
юқори ижтимоий табақа вакиллари (сенаторлар) билан турмуш қуриши
мумкин эмаслигида кўринади.
Манумиссия актига асосланган ҳолда озодликка чиқарилганларнинг
аввалги эгалари олдидаги мажбуриятлари Рим ҳуқуқи бўйича
Do'stlaringiz bilan baham: