Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet27/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Юстиниан кодификацияси. 
Кодификация мақсадлари.
VI асрнинг иккинчи ярмига келиб, давлат 
қудрати фақатгина қурол кучидангина эмас, балки ҳуқуқ кучидан ҳам 
иборатлигини тушунган император Юстинианнинг барча ҳатти-ҳаракатлари
қудратли Рим империясини бирлаштиришга қаратилган эди. Бу мақсадлар
қонунчилик соҳасидаги сиёсатга ҳам тааллуқли эди. 
Қонунчилик сиёсати ўз олдига ўтмишдан қолган ҳуқуқий материалдан 

император қонунлари (
leges
) ва классик юристларнинг меҳнатлари 
(
jus
)дан янги сиёсий ва иқтисодий шароитда қўллаш мумкин бўлган
қонунлар тўпламини яратиш мақсадини қўяди. Эски ҳуқуқ манбаларини 
янги ҳуқуқ тизимида қўллаш мумкин бўлган нормаларга айлантириш учун
кўплаб ҳуқуқ ва қонун, конституция ва эдиктлар матнларидан ягона 
мутаносиб тизим яратиш зарур эди. Юристлар олдида классик даврдан то
ўзлари яшаб турган давргача бўлган ҳуқуқ ривожланиши туфайли 
эришилган барча ютуқлар, шунингдек, рим ҳуқуқи Ғарбдан Шарққа олиб 
ўтилган пайтдаги ҳамда Юнон, шарқий ва христианлик таъсиридаги
ўзгаришларни акс эттириш вазифаси турар эди. Хулоса қилиб айтганда, 
Юстиниан кодификацияси ўша пайтгача мавжуд бўлган ҳуқуқ манбаларини 
қайта ишлаш ва умумлаштириш натижасида яратилган компиляция 
(тўплам) эди. Кодификация аввалги кодификациялардан ўзининг кенг 
кўламлилиги ва юқори даражадаги ижодкорлиги билан фарқ қилган ҳолда
фойдаланилган манбалар асосининг турли-туманлиги ва бу манбаларнинг
ҳар томонлама қайта ишланганлиги билан тавсифланади. 
Аввалги тўпламлар фақатгина
leges
ларни ўз ичига олган бўлиб,
jus 
нормаларини йиғиш масаласи Феодосий II даврида қўйилган бўлса ҳам, ҳали 
амалга оширилмаган эди. 
Jus
бўйича қилинган тўпламлар Берит ва 
Константинополь ҳуқуқ мактабларининг саъй-ҳаракатлари маҳсули бўлиб, 
бу шаҳарларда V асрда Рим ҳуқуқини ўрганиш кенг йўлга қўйилган эди. 
Муаллимлар классик асарларни мутлақ монархия тартибларига 
мослаштиришга ҳаракат қилишган эди. Бу асарлардан Юстиниан 
кодификациясида 
фойдаланилган 
эди. 
Кодификация 
қонунчилик 
техникасидаги бир қатор камчиликларга эга бўлишига қарамай, бошқа бир 
қатор янги ўзгартиришларга ҳам эга эди.
Кодификация 
ўзида Рим ҳуқуқининг бир неча тармоқларини 
бирлаштирган (цивил ва претор ҳуқуқи, цивил ва Италия халқлари ва 
провинциялари ҳуқуқи) ҳамда эскириб қолган ҳуқуқ институтларини олиб 
ташлаган (mancipatio, in iure cessio, fiducia). Баъзи ҳолларда ўтмишдан 
қолган ҳуқуқий тушунчаларга янги мазмун бериш йўли билан уларнинг 
амалий аҳамиятини сақлаб қолишга бўлган уринишлар кўринади (litterarum 
obligatio in ius vocatio, litis contestatio). Янги яратилган тўплам классик
ҳуқуқни ривожлантиришнинг давоми бўлиб, император конституциялари ва 
юристлар асарларидаги камчиликларни бартараф қилиш йўлидаги 
уринишларни ўзида акс эттирган. Кодификация муаллифлари янги ҳуқуқий 


24 
қарашларга катта эътибор берганликлари туфайли Рим хусусий ҳуқуқи
кейинги даврларда бошқа халқлар ҳудудларида ҳам тарқала бошлади. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish