Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet159/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

Қайта ишлаш 

Specificatio.
Specificatio ёки ўзгага тегишли бўлган 
ашёни қайта ишлаш – accessio алоҳида ва муҳим ҳолати эди. Қайта
ишлашда ўзга ашёни қайта ишлов бераётган шахс талабларига мос 
келадиган ҳолатга айлантириш рўй берган. Қайта ишлов берилган ашё,
ашёнинг аввалги эгасига ёки қайта ишлов берган шахсга тегишли бўлиш
масаласи турлича ҳал қилинган. Сабинианлар янги ҳосил бўлган ашё,
ашёнинг аввалги эгасига тегишли, деган фикрни ёқлаб чиққан, прокулианлар 
эса, янги ҳосил бўлган буюм унга қайта ишлов берган шахсга тегишли, 
деган. Бу масалага Юстиниан қуйидагича ойдинлик киритган: агар қайта
ишлов берилган ашё аввалги ҳолатига қайтарила олинса, унда аввалги 
эгасига, агарда аввалги ҳолатга қайтариш мумкин бўлмаса, буюмга қайта
ишлов берган шахсга – у қайта ишлаш жараёнига bona fide муносабатида 
бўлган бўлса ва хом ашёнинг қийматини тўлаш шарти билан – тегишли 
бўлган.
Ашёлар аралашмаси.
Қаттиқ ашёлар comixtio ва суюқ ашёлар
confusio аралашмаси мулкдор хоҳиши билан ёки тасодифан рўй бериши 
мумкин бўлган. Мабодо буюмлар аралашмаси мулкдор хоҳиши билан рўй 
берган бўлса, алоҳида бўлган ашёлар аралашган пайтда биргаликдаги 
мулкчилик муносабатлари ўрнатилган: «pro patribus indivisis». Аксинча, 
биргаликдаги мулкчилик муносабатлари ашёлар аралашмаси тасодифан –
fortuiti ёки буюмнинг маълум қисми аралашишиш рўй берган бўлса,
ўрнатилмаган. Бундай ҳолларда ашё қисмини қайтаришни талаб қилиш 
ҳуқуқи ўрнатилган, бунинг учун in rem actio pro modo materiae даъвоси 
хизмат қилган. 
Маҳсулларни қўлга киритиш.
Маҳсулларни қўлга киритиш қоидалари
accessio қоидаларига коррелятив бўлиб, агарда акцессия пайтида асосий 
ашё ва унга тегишли қўшимча қисмларнинг қўшилиши натижасида ҳосил 


131 
бўлган янги ашёга бўлган мулк ҳуқуқи кимга тегишли бўлиши тўғрисидаги
масала ҳал қилинадиган бўлса, маҳсулларнинг ҳуқуқий тақдирини ҳал 
қилиш пайтида эса асосий буюмдан (res fructifera) ажратилган қўшимча 
ашё (fructus) кимга тегишли бўлиш масаласи ҳал қилинган. Хосил 
берадиган ашё мулкдор эгалигида бўлса, масала оддий ҳал қилинган. 
Олинадиган ҳосил ўз-ўзидан мулкдорга тегишли бўлган. Мулкдор бирон-
бир акт ёрдамида ҳосил йиғиш ҳуқуқини бошқа шахсга берган бўлса ёки 
ўз хоҳишига қарши равишда ашёга эгалик қилиш ва унинг маҳсулидан 
фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум бўлган бўлса, масала бошқача ҳал қилинган.
Маҳсуллардан фойдаланиш ҳуқуқини бериш ҳоллари маълум бўлган (қисман 
мулк ҳуқуқида мумкин бўлган): узоқ муддатли ижара шартномаси, usus ва
ususfructus, ёллаш шартномаси ва бошқалар. Маҳсуллардан фойдаланиш 
ҳуқуқидан ўз хоҳишига қарши маҳрум бўлиш ҳоллари bona fide – тўғри 
эгалик ва mala fide

эгри эгаликка бўлинган.
Ерни узоқ муддатга ижарага олган шахслар (jus in agro vectigali,
emphyteusis) сепарация, яъни ҳосил берувчи ашёдан ажратилган пайтда 
мулк ҳуқуқини қўлга киритганлар. Сервитут ҳуқуқларининг эгалари ва қисқа 
муддатли ижарачилар маҳсулларга эгаликни фақат перцепция ёки ҳосил 
йиғиш пайтида қўлга киритган. Сепарация ва перцепция орасида маълум 
вақт ўтган бўлса, бу вақт давомида маҳсуллар ашё эгасига тегишли бўлган.
Тўғри ниятли ашёни ушлаб турувчилар (possessores bona fide)
маҳсулларга эгалик ҳуқуқини сепарация пайтида «pro cultura et cura»
мукофоти тариқасида олган. Уларнинг бу ҳуқуқи классик даврдан кейин
анча чекланган бўлиб, улар қайта ишланмаган барча маҳсулларни (fructus
extantes) ашё эгасига қайтариши шарт бўлган. Шундай қилиб, тўғри ниятли
ашёни ушлаб турувчилар маҳсулларга сепарация пайтида эмас, балки 
улардан фойдаланиш ва уларни қайта ишлаш пайтида мулк ҳуқуқини 
қўлга киритган (fructus consumpti). Эгри ниятли ушлаб турувчилар 
(possessores mala fide ) маҳсулларни қўлга киритиш ҳуқуқидан маҳрум эди. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   155   156   157   158   159   160   161   162   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish