Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet161/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик

interrogatio in jure
, яъни ашёнинг айнан ўша ашёлигини 
аниқлаш пайтида. Жавобгар ҳолатидан ашёни ушлаб турувчи ва тўғри 
ниятли эгалик қилувчи низога сабаб бўлган ашё (auctoris laudatio)ни кимдан 
олганини ва кимнинг номидан эгалик қилаётганини айтса, қутулиши 
мумкин бўлган. Юстиниан ҳуқуқи бўйича низога алдов йўли билан кирган
шахслар (qui liti se obtulit) (эга бўлмаса ҳам ҳақиқий ашё эгасига
usucapioни таъминлашни кўзлаган) ва низони ҳал этишга ҳалақит бериш 
(quidolo desit possidere) учун ашёга эгаликни алдов йўли билан бошқа 
бировга бериб юборган шахслар ҳам пассив легитимацияга чақирилган.
Rei vindicatio формуласи Рим ҳуқуқининг ривожланиш жараёнида
ўзгариб борган. Қадимги даврда бу даъвони қўзғатиш учун actio per
sacramentum in rem, формуляр жараёнга ўтиш даврида эса per sponsionem 
формуласи, формуляр ва экстраординар жараён даврида – formula petitoria
хизмат қилган. Кўрсатилган ҳар бир давр мобайнида rei vindicatio ўша 
даврдаги фуқаролик ишларини кўришнинг умумий хусусиятларини ўзида
мужассамлаштирган. 
Rei vindicatioда даъвогар қуйидагиларни исботлаб бериши шарт бўлган: 
1) жавобгар пассив легитимлашган; 2) низога сабаб бўлган ашё ҳақиқатан 
ҳам даъвогарнинг квирит мулки ҳисобланиши. Низога сабаб бўлган ашё 
даъвогарнинг квирит мулки ҳисобланишини исботлаш жуда мушкул эди,
чунки даъвогар, ўша ашёга мулк ҳуқуқини қандай қилиб қўлга киритганини 
исботлашдан ташқари, ўша ашёга ундан олдин эгалик қилган шахслар мулк 
ҳуқуқи қайси усулда қўлга киритилганини ҳам исботлаб бериши лозим 
бўлган. Бундай исботлаш жараёни бошқа биров томонидан ашёни usucapio
ёки мулкни қўлга киритишнинг бирон-бир бошқа усули билан қўлга
киритилганини исботламагунча давом этган. Исботлашнинг бундай 


133 
жараёни даъвогар учун бир қатор мушкулликлар туғдиргани учун Рим 
ҳуқуқини шарҳловчилар томонидан probatio diabolica деб аталган. 
Реивиндикацион даъвода жавобгар турли ҳолатларда бўлган: даъвогарга 
ашёни қайтариши, алдов йўли билан ашёга эгалик қилиб турган бўлса,
аввалги эгасининг номини айтиши, сукут сақлаши, ўзини ҳимоя қилиши, 
квирит мулк ҳуқуқи унга тегишли эканини тасдиқлаши, ашёга бўлган квирит 
мулки ҳақиқатан ҳам даъвогарга тегишли эканини ва даъвогар ўзи ашёни 
унга сотгани ва бериб юборганини (exceptio rei venditae ac traditae)
айтиши, ва ниҳоят, ҳақиқатан ҳам мулк ҳуқуқи мавжудлигини айтиши ва
ашёни ўзида ушлаб туриш учун бирон-бир мулкий ёки мажбурият 
асосидаги ҳуқуқий асос мавжудлигини таъкидлаши мумкин бўлган. Ҳар 
бир ҳолат бўйича даъвогар келтирган далилларни инкор қилмаган ҳолда
жавобгар ўзи келтирган далилларнинг ҳақиқийлигини исботлаши шарт 
бўлган: «in excipiendo reus fit factor». 
Муваффақиятли ўтган исботлаш жараёни асосида судья ҳукм чиқарган.
Ашё жараённи ютиб чиққан томонга – ўзи келтирган далилларнинг
ҳақиқийлигини исботлаган шахсга берилган. Ҳукм ўз ичига omnem causam,
яъни низога сабаб бўлган ашёни эмас, балки унга тааллуқли бўлган 
талабларни ўз ичига олган. Жавобгар мулкдорга низо предмети (ёки унинг 
қиймати) билан бир қаторда йиғиб олинган маҳсуллар (fructus percepti) ва 
нобуд бўлган маҳсуллар (fructus percipiendi) қийматини тўлаши шарт 
бўлган. Bona fide эгалари litis contestatio деб аталган пайтида йиғиб 
олинган ёки нобуд бўлган барча маҳсуллар қийматини тўлашлари ёки
қайтариб беришлари шарт бўлган. Мулкни асраш билан боғлиқ бўлган 
харажатларни қоплаш талабини келтиришга ҳар қандай эгалик қилиб 
турувчи ҳақли бўлган (impensae necessariae). Одатда, у фақатгина
possessores bonae fidei керакли харажатларни ҳисобга олиш (impensae
utiles), агарда бу ашё моҳиятни ўзгартирмаса, ҳуқуқига эга бўлган. 
Реивиндикацион даъво бўйича суд қарори декларатор характерга эга 
бўлган ва inter partes кучига эга бўлган. Қабул қилинган қарор ўша 
заҳотиёқ кучга кирган ва бажарилган. 
б) Actio negatoria ашёга эгаликдан маҳрум бўлмаган, лекин ўз мулк 
ҳуқуқини амалга ошириш борасида тўсиқларга учраган квирит мулкдор 
томонидан қўлланилган. Бу даъво, мулкчилик асосига ҳеч қандай ҳуқуқи 
бўлмаса ҳам, мулк ҳуқуқига эгаман, деб таъкидлаётган шахсларга нисбатан
қўзғатилган. Кўпинча бундай даъво сервитут ҳуқуқи узурпациясига барҳам 
бериш учун қўлланилган. Исботлаш жараёнида даъвогар мулк ҳуқуқи
мавжудлиги ва мулкдор ваколатларининг бузилганлигини исботлаб бериши 
лозим бўлган, жавобгар эса – низо асосига таъсир кўрсатиш ҳуқуқи
асосланганлигини исботлаши зарур эди. Жавобгар келтирган далиллар 
асоссиз деб топилса, жавобгар мулкдорга етказилган зарарни қоплаши ва
cautio de non amplius turbando, яъни мулкдорга ўз мулкидан фойдаланишга 
ҳалақит бермаслигига ишонтириш лозим эди.

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   157   158   159   160   161   162   163   164   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish