Узбекистон Республикаси Ташки Ишлар Вазирлиги


parte indivisa) ҳаққи бўлган. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир мулкдор



Download 5,01 Kb.
Pdf ko'rish
bet145/299
Sana18.11.2022
Hajmi5,01 Kb.
#867824
TuriДиплом
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   299
Bog'liq
РИМ ҲУҚУҚИ -дарслик


parte indivisa) ҳаққи бўлган. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир мулкдор 
умумий мулкнинг ҳар бир қисмига ва бу мулк келтирадиган маблағларга
мулкдаги белгиланган фоизда ҳаққи бўлган. 
Бундай биргаликдаги мулкчилик муносабатлари асосида умумий 
мулкдорлар ўзига тегишли бўлган мулк қисмини ўзи мустақил тасарруф 
қилиши мумкин бўлган: уни сотиши, ҳадя қилиши, сеп мулки тариқасида 
бериши, ипотека ёки ususfructusга қўйиши ягона шарт, яъни ўз ҳаракатлари
билан умумий мулк тақдирини ҳал қилмаслик ва бошқа мулкдорларга зарар 
етказмаслик шарти билан амалга ошириши мумкин бўлган. Бир бутун 
мулк тақдирини ҳал қиладиган ҳаракатлар барча мулкдорлар ўзаро 
келишган ҳолда содир этилган. Барча мулкдорларнинг розилигисиз ашёни 
таъмирлаш, ерга экиладиган экиннинг алмаштирилиши, қурилишни 
тўхтатиш ёки қайта бузиш, шунингдек, умумий мулкнинг табиатига,
иқтисодий ёки ҳуқуқий ҳолатига бевосита таъсир кўрсатадиган бошқа
бирон-бир ҳаракатлар бажариш тақиқланган. Бундай мақсадларда амалга 
ошириладиган ҳаракатларга ҳар бир мулкдор jus prohibendi ҳуқуқи билан
қарши туриши, яъни санаб ўтилган ҳаракатларни тақиқлаши мумкин бўлган. 


120 
Биргаликдаги мулкдорлар ўртасидаги муносабатларнинг ана шундай 
тарзда тартибга солиниши айрим қийинчиликларни келтириб чиқарди. 
Иқтисодий фойда олиш учун мулкни бирлаштириш эҳтиёжи мавжуд 
бўлганда биргаликдаги мулкка асосланган бирлашмаларнинг фаолият 
кўрсатиши мушкуллашган, чунки ҳатто умумий мулкнинг кичик қисмига 
эгалик қилаётган мулкдор кўпчиликнинг қарорига қарши чиқиши мумкин 
бўлган. Бу ҳолат кўпинча бирлашмаларнинг тарқалиб кетишига сабаб 
бўлган. Қайд этилган нохуш ҳолатларни бартараф қилиш мақсадида 
Юстиниан
jus prohibendi
қабул қилди ва кўпчилик тамойилини киритди.
Ашёга бўлган мулкчиликнинг 50 фоизига эга бўлган мулкдорлар 
кўпчиликни ташкил қилган. Кўпчилик томонидан қабул қилинган қарорлар
бошқа мулкдорларнинг манфаатларини чеклаб қўйган бўлса, улар actio de
communi dividundo даъвоси ёрдамида ҳимояланган. Бундай ҳаракат
нафақат умумий мулкни тақсимлаш, балки қилинаётган ҳаракатларнинг 
олдини олиш, зарарни қоплаш, умумий мулкни бошқариш билан боғлиқ 
бўлган сарф-харажатларни қоплаш мақсадида амалга оширилган.
Биргаликдаги мулкдорларнинг умумий мақсадларини амалга ошириш 
жараёнидаги масъулиятсизлиги бундай даъвога асос бўла олган ва 
кўпинча, умумий мулкдаги ўзига тегишли бўлган қисмининг йўқотилишига
олиб келган. 

Download 5,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   141   142   143   144   145   146   147   148   ...   299




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish